44
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, каллусли тўқималар
культурасидан ҳосил бўлган илдиздан ҳеч қачон бутун ўсимлик ҳосил
бўлмайди, пояли органогенезда эса дастлаб новда ҳосил бўлади ва уни кўпроқ
ауксин сақлаган озуқа муҳитларига кўчириб ўтказилгандан кейин, ўзидан илдиз
чиқаради ва бутун ўсимлик ҳосил қилади.
Ф.Скуг ва Е.Миллер, 1957 йилда ауксин ва
цитокинин типидаги
фитогормонларни балансидаги фарқ, бир томондан ҳужайрани табақасизланган
ва ташкил бўлмаган прольиферацияга, иккинчи томондан эса, у ёки бу типдаги
морфогенезни иккиламчи табақаланишини кучайишига олиб келишини
таъкидлаб ўтган эдилар. Демак, ауксинлар ва цитокининлар,
уларни бир-
бирларига нисбатига қараб, ёки табақасизланиши ва каллусли ривожланишга
ўтиш ёки табақаланиш ва каллусли тўқималар морфогенезини чақириши
нафақат ўсишни бошқариш балки дифференцировкани бошқаришга олиб
келади. Шундай қилиб, озуқа муҳити таркибида:
Ауксин
цитокинин
илдиз
каллусли тўқима
Do'stlaringiz bilan baham: