Дедуктив хулоса чиқариш


Download 99 Kb.
bet3/3
Sana10.11.2023
Hajmi99 Kb.
#1765356
1   2   3
Bog'liq
63 Detektiv xulosa

Оддий қатъий силлогизм.

Маълумки, дедуктив хулоса чиқариш аслида силлогизм шаклида бўлади. Силлогизм қўшиб хисоблаш, деган маънони англатади. Бу терминдан мантиқда, одатда, дедуктив хулоса чиқаришнинг кўпроқ ишлатиладиган тури хисобланган оддий қатъий силлогизмни ифода қилиш учун фойдаланилади. Силлогизм хулоса чиқаришнинг шундай шаклики, унда ўзаро мантиқий боғланган икки қатъий мулохазадан учинчи-янги қатъий мулохаза зарурий тарзда келиб чиқади. Бунда дастлабки мулохазалардан бири албатта ё умумий тасдиқ ёки умумий инкор мулохаза бўлади. Хосил қилинган янги мулохаза дастлабки мулохазалардан умумийроқ бўлмайди. Шунга кўра силлогизмни умумийликка асосланган хулоса чиқариш, деб атаса бўлади. Масалан, қуйидаги мулохазалар берилган бўлсин:


Хеч бир хасис сахий эмас.
Баъзи бойлар хасисдир.
Бу мулохазалардан зарурий равишда - «Баъзи бойлар сахий эмас», деган учинчи мулохаза келиб чиқади. Силлогизмнинг таркиби оддий қатъий мулохазалардан ташкил топгани учун у оддий қатъий силлогизм дейилади.
Download 99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling