Дейилади. Ванналар жойлашган хона бассейннинг асосий зали дейилади


Бассейн ванналарининг шакли, ўлчамлари ва конструкцияси


Download 41.54 Kb.
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi41.54 Kb.
#1473388
1   2   3
Bog'liq
сув спорти

1.4.5. Бассейн ванналарининг шакли, ўлчамлари ва конструкцияси
Ўқув-тренировка ва намойиш бассейнлари ванналарнинг режадаги шакли одатда тўғри бурчакли. Сакраш, болаларни ўргатиш ва бошқа кабилар ўз ичига олувчи ихтисослашган бўлим ҳосил қилинганда бироз четга чиқиш мумкин.
Сувга сакраш учун ихтисослашган ванналар сакровчиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ихтиёрий шаклда бўлиши мумкин. Шундай бўлса ҳам одатда уларни тўғри бурчакли шаклда қурилади, бу эса ваннани бошқа мақсадаларда (сузиш ва сув полоси бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш, сузувчиларнинг мусобақалар олдидан разминка қилиш ва ҳоказолар) фойдаланиш учун қўшимча имконият беради. Ўқув-тренировка ва намойиш бассейнлари ванналарининг бўйлама профили шакли уларнинг туби чуқурлиги ва нишабига, келувчилар учун қулайлик ва хавфсизлик талаблари бўйича, ҳамда сувни чиқариб юбориш имкониятини таъминлаши билан белгиланади.
Сувни чиқариб юбориш учун минимал нишаблик 0,010,02 (яхшиси 0,02).
Ваннада сувнинг чуқурлиги талабларга мувофиқ қабул қилинади (4, 5-жадвалларга қаранг).
Агар сувнинг чуқурлиги 1,8 м дан камроқ бўлса, у ҳолда нишаблик келувчилар учун қулай бўлиши, яъни ванна тубида тик туриш ёки юриш мумкин бўлсин (лекин 0,05 дан кўп бўлмаслиги лозим).
Сакраш қурилмасига эга бўлмаган ихтисослашган ваннанинг профили 27-расмда берилган.
Агар турли вазифадаги бир неча ихтисослашган ванналарни жиҳозлаш имкони бўлмаса, у ҳолда ўқув-тренировка машғулотларига ва сузиш, сув полоси ва сувга сакраш бўйича мусобақаларга ярайдиган универсал ванналар барпо этиш мумкин (28-расм).
Кўп мақсадли вазифага эга бўлган бассейнлар учун тушириладиган тубли ванналар қўлланилади. Улар ҳам сувга сакраш учун, ҳам бошловчилар билан машғулотлар учун ва болалар учун яроқли.
Сурилувчи тубларни темир бетондан ёки металлдан барпо этилади. (29-расм). Ванна тубини кўтариш ва тушириш сурилувчи металл таянчлар ёрдамида гидравлик домкратлар билан амалга оширилади.
Ваннанинг ўлчамлари 4-жадвалдаги маълумотларга кўра қабул қилинади, бироқ сузиш ваннасининг кенглиги В ҳар бир сузувчи учун керак бўлган йўлакча кенглиги (в2,5 м) баробарида ва чекка йўлакчалар учун қўшимча 0,5 м берилади, яъни:
рn*2,51,0 м, бу ерда
n-бутун сон.
Ўлчамлари 50х21 бўлган чуқурлиги 1,8 м дан кўпроқ универсал ванналар разрядли сузувчилар, сузиш бўйича мусобақалар ва сув полоси учун яхши шароит билан таъминлайди, бироқ улар болалар ва сузишни билмайдиган катталар учун яроқсиз.
Бундай ўлчамли ванналар намойиш бассейнларида албатта бўлиши лозим.
Ўқув тренировка бассейнларида ҳам шундай ванналар бўлгани маъқул, аммо улардан ташқари қўшимча бошқа русумдаги ванналар ҳам қурилиш лозим. айниқса ҳар бир бассейнда болалар учун ихтисослашган ваннанинг бўлиши муҳимдир.
Чўмиладиган бассейнлардаги ванналарнинг режадаги шакли ихтиёрий бўлиши мумкин, аммо жароҳат етказиш мумкинлигини нуқтаи назаридан бурчак ва турли чиқиқларсиз бўлиши лозим.
Бир неча ваннали бассейнларда чўмилишга ихтисослашган ванналар ихтиёрий шаклига эга бўлиши мумкин, аммо ўқув-тренировка машғулотлар учун ванналарни ёки ванналр бўлишини юқорида кўрсатилган ўлчамларда, тўғри бурчакли қилинади.
Битта универсал ваннали чўмиладиган бассейнларда унга тўғри бурчакли шакл бериш ёки ўқув-тренировка бассейнлари ванналари учун тавсия этилган ўлчамли тўғри бурчакли участка ажратиш лозим.
Чўмиладиган бассейнлар ванналарнинг бўйлама профили, чуқурлиги ва умумий ўлчамлари чўмилувчилар учун бехатар шароит яратиш лозим.
Шуғулланувчиларнинг жароҳатланиши, чуқурлиги етарли бўлмаган жойларда, сувга сакрашда бўлиши мумкин, бундан ташқари чуқур жойларда бахтсиз ҳодисалар бўлишини огоҳлантирувчи махсус тадбирлар лозим бўлади (чуқурлик кўрсатгичлари, огоҳлантирувчи ёзувлар ва бошқалар).
Чўмиладиган бассейнлардаги ванналарнинг минимал узунлиги 5 м, кенглиги эса камида 2,5 м қабул қилинади. Чўмиладиган ванналарнинг максимал ўлчамлари маҳаллий шароитларга кўра аниқланади ва 100 м ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин.
Чўмиладиган бассейнларда турли ўлчамдаги ва вазифадаги ванналар сони сузишни биладиган ва билмайдиган болалар ва катталар учун, ўқув-тренировка машғулотлари учун ва сувга сакраш учун энг яхши ечим ихтисослаштирилган ванналар тузилмаси ва барча тоифадаги келувчилар учун чуқурлиги 0 дан 1,2 гача бўлган умумий универсал ванналар эканини ҳисобга олган ҳолда белгиланади .Бассейн ванналарининг конструкцияси ванналарнинг ишончлилигини ва юқори эксплуатацион сифатини таъминлаш талабларига жавоб бериши керак.
Ванна конструкциясининг мустаҳкамлиги сув ва грунт босимини бемалол ушлаб, ваннанинг девори ва туби сув ўтказмаслик шартини сақлаши учун етарли бўлиши лозим. Агар ванна бутунлай грунтда бўлса, у ҳолда уни сув ва грунт босимига алоҳида ҳисобланади.
Конструкциянинг сув ўтказмаслиги, сувни оқиб кетиши, грунт сувларини ваннага сизиб ўтишини истисно қилиш, ванна конструкциялари ва хоналарининг меъёрий режимда эксплуатация қилишни таъминлаш, ҳамда асос грунтини ҳимоялаш лозим.
Асос грунтини ҳимоялаш айниқса ванна туби кўпчийдиган грунт устида бўлганда муҳим тус олади.
Қувурлар бирикувчи, сувости ёритгичлари ўрнатилинган ва кўриш деразалари қўйилган жойларда сувўтказмасликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ванна туби остидаги, айниқса тубининг нишаби кескин ўзгарадиган жойларда асоснинг турлича чўкиши ҳисобига констукциянинг ишончлилиги ва сув ўтказмаслиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Конструкциялар турли механик таъсирларга бардошли бўлиши керак:
очиқ бассейн ванналари конструкцияси учун атмосфера таъсирларига қарши бардошлилик ва совуқ бардошлилик айниқса муҳим;
ваннанинг ички юзаси кошинлари мустаҳкамлигига юқори талаблар қўйилади; агар бу талабларга риоя қилинмаса юзада кўчишлар ва чуқурчалар ҳосил бўлади.
Ванна девори ва туби юзасининг сифати уни ювиш ва тозалаш имконини таъминлаш лозим. Ванна ички юзасининг ранги ёрқин кўринишда (оқ, оч мовий) бўлишини кўпинча маъқул кўришади. Бу ваннани тўлдирувчи сувга ёқимли ранг беради.
Грунтга чуқурлаштирилган ванналарни одатда очиқ бассейнларда қўлланилади.
Грунтга туби билан қисман ёки тўла таянувчи ванналар ашёларни тежаш томонидан афзалликка эга. Шу билан бирга уларни ремонт қилишнинг ва конструкцияларга қараб туришнинг (айниқса ваннанинг туби) қийинлиги катта камчилик ҳисобланади. Бу хилдаги ванналарни кўнгилдагидек грунтли шароитларда барпо этиш лозим.
Таянчларда турувчи ванналарга грунтга чуқурлаштирилганга қараганда катта қурилиш сарфлари талаб этилади, бироқ бу сарфлар ванна конструкциясини ремонт ва эксплуатация қилиш жараёнида ўзини оқлайди.
Темир бетон ванналар яхлит қуйма ва йиғма-яхлит-қуйма конструкциялардан барпо этилади. Чуқурлаштирилган грунтга таянувчи тубли темир-бетон ванналар конструкцияси одатда, балкасиз, таянчдаги ванналар эса балкали тизимда барпо этилади.
Темир бетон ванналар бағоят ишончлидир, ашёлар ҳажми ва конструкциянинг оғирлиги бўйича бетондан, бутли бетондан ва тош термали ванналар тежамлироқ .
Ванналарни темир бетондан қуришнинг иложи бўлмаган ҳолда бетон, бутли бетон ва тошли терма конструкциялар қўлланилади. Бу конструкцияларнинг темир бетонга нисбатан афзаллиги, металлни тежашда ва маҳаллий ашёлардан фойдаланиш имкониятида, камчиликлари эса конструкцияни оғирлашиши ва ишончлилигининг камлиги, бу айниқса мураккаб нам-грунт шароитларида (ҳўл, бир жинсли бўлмаган грунтлар ва бошқалар).
Бетон. Бутли бетон ва тош термали конструкцияларнинг кесимли, ванна тубининг нишаби ёки асос грунтига тушадиган юк ўзгарган жойларда дарзлар ҳосил бўлиши мумкин, шунинг учун деформация чокларини кўзда тутиш лозим бўлади.
Сўнгги вақтларда металл (пўлат, алюминий) ва полимер ашёлардан иборат ванналар қўлланилмоқда. бундай ванналар темир бетондан 2-2,5 марта енгил, бироқ пўлат ванналарни занглашдан ҳимоя қилиш зарур. Франция, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг қатор ихтисослашган фирмалар йиғма унсурлардан ванналар ишлаб чиқишмоқда .
4-Жадвал

Download 41.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling