Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Педагогика ва аниқ фанлар” факультети “Мактабгача таълим” йўналиши 2-босқич талабаси Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг илмий-ижодий фаолиятига
Download 23.27 Kb.
|
1 2
Bog'liqf i k r n o m a
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фикр - мулохаза
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Педагогика ва аниқ фанлар” факультети “Мактабгача таълим” йўналиши 2-босқич талабаси Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг илмий-ижодий фаолиятига Фикр - мулохаза Бугун Ўзбекистон ёшлар учун мислсиз имкониятлар мамлакатига айланди. Ёшларнинг ўз бимими ва иқтидорини номоён этишлари учун барча шароитлар яратилди. Зеро замонавий билим ва кўникмаларга эга, Она Ватан келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Ўз тақдирини ватан тақдири билан мустаҳкам боғлаган, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган ташаббускор, шижоатли ёшлар юрт таянчидир. Истеъдодли ва ижодкор қизимиз Кўчкинова Махлиё Норбутаевнани ҳам ана шундай ёшлар сирасига киритиш мумкин. У ўзининг тиришқоқлиги, зукколиги билан тенгқурлари орасида ажралиб туради, ҳамда устозларининг эътиборини, ишончини қозонди. Бир неча йиллардан буён туман, вилоят ва республика миқиёсидаги турли тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Турли фан олимпиадаларида иштирок этиб, олий ўринларни эгаллаган ва фахрий ёрлиқ, сертификат билан тақдирланган. Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг Россиянинг “ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В ХХI ВЕКЕ» журнали №(А3-20210608) сонида «Тарбиячи иш фаолиятида оила билан ҳамкорлик жараёнининг ўрни”, Полшадаги POLISH SCIENCE JOURNALда “Болани мактаб таълимига тайёрлашнинг психологик масалалари”, Испаниядаги EUROPEAN SCHOLAR JOURNAL (Impact factor 7.235) да “The role of inclusive education in the lives of children with disabilities”, АҚШнинг “CURRENT RESEARCH JOURNAL OF PEDAGOGICS” (Impact factor 5.714) халқаро журналида “The importance of economic education in preschool children”, Ҳиндистоннинг ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal (Impact factor 7.492) da “Factors and means of individual spiritual development”, Asian Journal of Multidimensional Research (Impact factor 7.699) халқаро журналларида “Content of labor education in preschool education” мавзусидаги мақолалари нашр этилган. Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг илмий-ижодий ишлари ўзининг илмий-амалий аҳамияти, бадиий қиймати билан алоҳида аҳамият касб этади. Халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини амалга ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маърифий ислоҳотларнинг моҳиятини очиш, мамлакатимиздаги ижтимоий ва маданий ҳаётни янада яхшилаш масалаларини ҳал этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Истеъдодли қизимиз билим талаб қилинадиган хар қандай ишга маъсулият билан жиддий ёндашади. Унинг ишлари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилган. Кўчкинова Махлиё Норбутаевна келгусида Мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишига, бундан-да юқори натижаларга эришишига ва “Навоий номидаги Давлат стипендияси” соҳибаси бўлишига юксак ишонч билдираман. Download 23.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling