Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Педагогика ва аниқ фанлар” факультети “Мактабгача таълим” йўналиши 2-босқич талабаси Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг илмий-ижодий фаолиятига
Download 23.27 Kb.
|
1 2
Bog'liqf i k r n o m a
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фикр - мулохаза.
- Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, “Олтин қалам” мукофоти совриндори: Дилшод Ражаб
Ёзувчилар уюушмаси аъзоси,
“Турон” фанлар академияси: Шукрулло Абдуллаев Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Педагогика ва аниқ фанлар” факулътети “Мактабгача таълим” йўналиши 2-босқич талабаси Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг илмий-ижодий фаолиятига Фикр - мулохаза. Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислохотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш биз катталарнинг буржимиздир. Кўчкинова Маҳлиё Норбутаевна ана шундай ёшлар сирасига киради. Ўз устида тинмай ишлаши, изланишларининг самараси ўлароқ 2019-йилда Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ҳозирда ўз мутахасислиги бўйича дарс машғулотлари билан бир қаторда ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси сифатида маънавий тадбирлар, адабий кечаларда доимий равишта қатнашиб, бугунги кунда мустақил Ўзбекистон ёшлари учун яратиб берилаётган кенг кўламли шароит ва имкониятлар ҳақида тўлқинланиб сўзлайди ва барча ёшларни ўқишга, изланишга чорловчи маърузалари орқали атрофдагилар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Бундан ташқари илмий фаолияти давомида Россиянинг “ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В ХХI ВЕКЕ» журнали №(А3-20210608) сонида «Тарбиячи иш фаолиятида оила билан ҳамкорлик жараёнининг ўрни”, Полшадаги POLISH SCIENCE JOURNALда “Болани мактаб таълимига тайёрлашнинг психологик масалалари”, Испаниядаги EUROPEAN SCHOLAR JOURNAL (Impact factor 7.235) да “The role of inclusive education in the lives of children with disabilities”, АҚШнинг “CURRENT RESEARCH JOURNAL OF PEDAGOGICS” (Impact factor 5.714) халқаро журналида “The importance of economic education in preschool children”, Ҳиндистоннинг ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal (Impact factor 7.492) da “Factors and means of individual spiritual development”, Asian Journal of Multidimensional Research (Impact factor 7.699) халқаро журналларида “Content of labor education in preschool education” мавзусидаги мақолалари нашр этилган. Кўчкинова Махлиё Норбутаевнанинг илмий-ижодий ишлари ўзининг илмий-амалий аҳамияти, бадиий қиймати билан алоҳида аҳамият касб этади. Халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини амалга ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маърифий ислоҳотларнинг моҳиятини очиш, мамлакатимиздаги ижтимоий ва маданий ҳаётни янада яхшилаш масалаларини ҳал этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Кўчкинова Махлиё Норбутаевна келажакда жамиятимизнинг фидоий, жонкуяр фарзанди сифатида орзу-мақсадлари сари олға қадам ташлаб, юқори марраларни забт этишиги ва “Навоий номидаги Давлат стипендияси” соҳибаси бўлишига юксак ишонч билдираман. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, “Олтин қалам” мукофоти совриндори: Дилшод Ражаб Download 23.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling