Термиз давлат университети
Ижтимоий фанлар факултети
“Психология ” кафедраси мудири: доц. Х. Шарофутдинова
Денов тадбиркорлик ва педагогика унверситети Педагогика факултети педагогика ва психология кафедраси томонидан 5110100- Математика ва информатика бакалавриат таълим йўналишлари учун "Умумий педагогика" ўқув фанининг дастурига
Тақриз
Кўриб чиқиш учун тақдим этилган " Умумий педагогика"" ўқув дастури бакалавриат талабалари учун ушбу ўқув курсининг асосий бўлимлари ва мавзуларини, семинарлар ва амалий машғулотларнинг тахминий рўйхатини, мустақил иш учун тахминий мавзуларни, асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади.
Ушбу ўқув дастурига мувофиқ ўқитиш бир қанча мухим мақсадларга эришилади – Умумий педагогиканинг асосий муаммо ва вазифаларини, унинг соҳалари тизимини тушуниш ва малакали ишчилар тайёрлаш юзасидан олиб бориладиган педагогик фаолиятда ўз ихтисоси бўйича уларни ҳал қилишда бевосита иштирок этиш,талабаларни умумий педагогика фанининг назарий асослари ва инсон тараққиёти қонуниятларини тадқиқ этиш учун амалий материаллар билан қуроллантириш. Умумий педагогиканинг назарий асосларининг талабалар томонидан онгли равишда ўзлаштирилиши; мазкур фан амалиёти билан танишиш; мустақил билим олиш муҳимлигини англаш.
Ушбу дастур талабаларнинг ўқув маърузалари ва семинарларини ишлаб чиқиш, педагогикаяни ўқув фани сифатида ўқитиш бўйича кўникма ва кўникмаларини изчил шакллантириш имкониятига эгалиги билан мухимдир. Машғулотлар учун мавзулар, мутақил таълим учун топшириқлар, берилган ўқув режаси учун адабиётлар рўйхати ва тегишли ўқув режаси уларнинг мантиқий боғлиқлиги ва кетма-кетлигини кўрсатади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкинки, “Умумий педагогика” ўқув дастури олий таълим тизимидаги ўқув дастурларига қўйиладиган барча талабларга жавоб беради ва 5110100- Математика ва информатика ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилиши мумкин.
Термиз давлат университети
Do'stlaringiz bilan baham: |