Депрессия даражасини аниқлаш методикаси


«Индивидуал копинг – стратегияларни аниқлаш» методикаси (Э.Хайм)


Download 1.15 Mb.
bet3/4
Sana24.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1395418
1   2   3   4
Bog'liq
суицид методикалар

«Индивидуал копинг – стратегияларни аниқлаш» методикаси (Э.Хайм)
Ушбу методика стрессни бошқаришнинг индивидуал услубини аниқлашга қаратилган. Хулқ – атворнинг самарасиз белгиларини (паттерн) шунингдек, ресурсларини диагностикаси мақсадларида қўлланилиши мумкин.
Йўриқнома: Сизга хулқ – атворингизни ўзига хослигига таалуқли бўлган бир қатор тасдиқлар берилади. Эслашга харакат қилинг, сиз юқори эмоционал босимли қийин ва стрессли вазиятларни қай тариқа хал этасиз. Ўзингизга тегишли рақамни белгилаб қўйинг. Тасдиқларнинг хар бир бўлимидан ўзингизни қийинчикларингиз хал этишда фойдаланадиган тасдиқлардан фақат битта вариантини танлашингиз мумкин. Охирги вақтда қийин вазиятлардан қандай чиқиб кетаётганингизга мувофиқ равишда жавоб беринг. Узоқ ўйламанг, сизнинг биринчи реакциянгиз мухим. Эътиборли бўлинг!
А

  1. Ўзимга дейман: “Ушбу дақиқада қийинчиликка нисбатан муҳимроқ нимадир бор”.

  2. Ўзимга дейман: “Бу тақдир, бунга бўйсинмоғимиз керак”.

  3. “Бу аҳамиятсиз қийинчиликдир, ҳаммаси унчалик ёмон эмас, умуман барчаси яхши”.

  4. “Мен оғир пайтларда ўзимни йўқотмайман ва ўзимни назорат қиламан ва ўзимни холатимни ҳеч кимга кўрсатмасликка ҳаракат қиламан”.

  5. “Мен барчасини таҳлил қилишга, ўйлаб кўришга ва нима бўлганини ўзимга тушунтиришга ҳаракат қиламан”.

  6. Мен ўзимга дейман: “Бошқаларнинг муаммолари билан солиштирганда – бу арзимаган нарса”.

  7. “Агар бирор нарса бўлган бўлса, демак, буни Оллоҳ хоҳлаган”.

  8. “Мен нима қилишни билмайман ва менга вақти – вақти билан шундай туюлади, мен бу қийинчиликлардан чиқиб кета олмайман”.

  9. “Мен ўзимнинг қийинчиликларимга ўзига хос мазмун бераман, уларни енга туриб, мен ўзим такомиллаша бораман”.

  10. “Ҳозирги вақтда мен бу муаммоларни бутунлай уддалай олмайман, бироқ вақти билан қийинроқ муаммоларни эплай оламан”.

Б

  1. “Мен ҳар доим тақдирнинг менга ноҳақлигидан ғазабланаман ва қаршилик қиламан”.

  2. “Мен умидсизликка тушаман ва ҳўнграб йиғлайман”.

  3. “Мен ўз эмоцияларимни бостираман”.

  4. “Мен ҳар доим ишонаманки, қийин вазиятлардан чиқиб кетиш йўли бор”.

  5. “Мен ўз қийинчиликларимни менга ёрдам беришга тайёр одамлар ёрдамида енгиб ўтишга ишонаман”.

  6. “Мен умидсизлик ҳолатига тушиб қоламан”.

  7. “Мен ўзимни айбдор ҳисоблайман ва қилмишимга ярашасини олаяпман”.

  8. “Мен ғазабланиб, агрессив бўлиб қоламан”.

В

  1. “Қийинчиликларни унитишга ҳаракат қиламан, мен яхши кўрган ишимга шўнғийман”.

  2. “Мен одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва уларга ёрдам вақтида ўз ғазабларимни унитаман”.

  3. “Ўйламасликка ҳаракат қиламан, ўзимнинг ташвишларимга эътибор қаратишдан ҳар қанақасига қочаман”.

  4. “Чалғишга ва бўшашишга ҳаракат қиламан (спиртли ичимлик, тинчлантирувчи воситалар, ширин таомлар ва шу кабилар ёрдамида)”.

  5. “Қийинчиликларни енгиб ўтиш учун мен олдинги орзуларимни амалга оширишни бошлайман (саёхатга бораман, чет тиллар курсига кираман ва бошқалар)”.

  6. “Мен яккаланиб оламан, ўзим билан ёлғиз қолишга ҳаракат қиламан”.

  7. “Мен қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ўзимга қадрли бўлган инсонлардан фойдаланаман”.

  8. “Мен одатда менга маслаҳатлар билан ёрдам бера оладиган одамларни қидираман”.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling