Натижалар тахлили.
Кўпроқ жавобларнинг сифатий – таркибий тахлили қўлланади. Калитда хар бир тасдиқ аниқ бир копинг – стратегиялар билан боғлиқ. Агар синалувчи ўзи учун одатий аниқ тасдиқни танласа унга таалуқли копинг – стратегия унинг учун хос бўлади деб, тахлил қилиш мумкин. Стрессни бошқариш (стратегияларни) усулларини қуйидагича бўлиш мумкин; самарали, ва самарасизларга мувофиқ. Копинг – стратегиялар учта гурухга бўлинади:
- когнитив.
- эмоционал.
- хулқ – атвор.
Копинг стратегиялар калитда тасдиқларга мувофиқ равишда келтирилган. Қавсларда уларнинг белгилари берилган: П – самарали копинг – стратегия (стрессни тез ва муваффақиятли бошқаришга ёрдам беради). О – маълум даражада самарали копинг – стратегиялар (баъзи вазиятларда ёрдам беради, масалан унчалик ахамиятга эга бўлмаган ва кичкина стрессларда). Н – самарасиз стратегия (стрессли холатни йўқотмайди, аксинча унинг зўрайишига олиб келади).
Калит: А когнитив копинг стратегиялар.
1.Эътибор бермаслик *** (О)
2.Бўйсуниш**(Н)
3.Диссимиляция**(О)
4.Ўзини – ўзини бошқаришни сақлаш**(О)
5.Муаммоли тахлил**(П)
6.Солиштириш**(О)
7.Динийлик**(О)
8.Саросималик**(Н)
9.Мазмун бериш**(О)
10.Ўз қадриятларини ўрнатиш**(О)
Б.Эмоционал копинг стратегиялар.
1. Қаршилик**(О)
2.Эмоционал юмшатиш**(Н)
3.Эмоцияларни бостириш**(Н)
4.Оптимизм**(П)
5.Суст кооперация**(О)
6.Бўйсуниш**(Н)
7.Ўзини –ўзи айблаш**(Н)
8.Агрессивлик**(Н)
В.Хулқ – атвор копинг – стратегиялар.
1.Чалғитиш**(О)
2.Альтруизм**(О)
3.Фаол қочиш**(Н)
4.Ўрнини тўлдириш**(О)
5.Конструктив фаоллик**(О)
6.Чекиниш**(Н)
7.Хамкорлик**(П)
8.Мурожаат**(О)
Do'stlaringiz bilan baham: |