Dialektika [Yunoncha dialektike (techne) -suhbat olib borish, bahslashish san’ati] borliqning vujudga kelishi, uning taraqqiyoti haqidagi falsafiy ta’limot hamda voqelikni bilish va unga asoslangan tafakkur uslubi
Download 24.31 Kb.
|
javoblar
ГЛОБАЛ МУАММОЛАР — умумба шарий ҳаёт ва тараққиёт билан боғлиқ ҳоз. замон муаммолари. Улар жумласига жаҳон термоядро урушининг олдини олиш, халқаро террорчиликка қарши кураш ва барча халқлар учун тинчликни таъминлаш; ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ижтимоийиқтисодий тараққиёт даражасидаги тафовутни бартараф этиш, очлик, қашшоқлик ва саводсизликни тугатиш, ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг тез суръатлар билан кўпаяётганлигини тартибга солиш, атроф муҳит ҳалокатли тарзда ифлосланиб бораётганлигининг олдини олиш; инсониятни керакли ресурслар — озиқ-овқат, саноат хом ашёси, энергия манбалари билан таъминлаш, фан ва техника тараққиёти салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик кабилар киради. Глобал муаммолар аввало жаҳонда кечаетган иқтисодий, ижтимоийсиёсий, ҳарбий, илмий-технологик, ижтимоий-маданий жараёнларнинг умумбашарий аҳамият касб этиши натижасида юзага келди.
Глобал муаммоларларни 4 гурухга ажратиш мумкин: 1) халқаро сиёсий муносабатларда вужудга келган Глобал муаммолар — жаҳонда ривожланган, ривожланиб келаётган ва қолоқ мамлакатларнинг мавжудлиги. Ҳоз. кунда жаҳон сиёсий тартиботини белгилашда дунёдаги 7 ривожланган мамлакатнинг мавқеи катта. Бу мамлакатлар билан қолоқ мамлакатлар орасидаги тафовут ғоят кучайди. Тараққий қилган мамлакатларда демократик қадриятлар ривожланган бўлса, қолоқ мамлакатларда авторитаризм, демократияга зид бўлган ижтимоий муносабатлар авж олди, халқаро хавфсизликка қарши таҳдидлар пайдо бўлди. Буни террорчилик, экстремизм кўринишлари вужудга келганлиги тасдиқлайди; 2) халқаро иқтисодий муносабатларда пайдо булга н Г. м. — жаҳон хўжалик тизими вужудга келиб, унда асосан иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар устунлиги қарор топди. Иқтисодиёти ҳаддан ташқари ривожланган мамлакатлар, транснационал корпорациялар жаҳон иқтисодиётини бошқараётган бир пайтда, иккинчи томонда уларга карам, иқтисодиёти жуда ҳам паст даражадаги мамлакатлар мавжуддир. Жаҳонда иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиёт ютуқларига қарамасдан бой ва камбагал мамлакатлар ўртасидаги фарқ ўсиб бормоқца. 20-а. охирида ривожланган мамлакатлар жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг 86%ини ишлаб чиқарган бўлса, камбағал давлатлар атиги 1%ни ишлаб чиқарди. Айрим мамлакатлар ривожланган давлатлардан жуда катта миқдорда қарзга ботди. Натижада улар сиёсий жиҳатдан мустақил бўлсада, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларга қарамдир. Жаҳон иқти-содий муносабатларидаги глобалла-шувнинг салбий оқибатлари ҳам мавжуд. Мас, миллий бозорни сиқиб қўяди, ишсизликни, фермерларнинг синишини кучайтиради. Бу глобалла-шувга қарши ҳаракатни келтириб чиқарди — Европанинг бир неча шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Глобал иқтисодий жараёнлар жаҳон миқёсида ҳаракат қилувчи молиявийиқтисодий жиноят гуруҳларини вужудга келтирди; 3) ижтимоий соҳада вужудга келган Глобал муаммолар — жаҳон аҳолиси муттасил кўпайиб бориши натижасида Осиё ва Африка мамлакатларида озиқ-овқат, ичимлик сув танқислиги кучайиб, бу ҳол бошқа мамлакатларда ҳам кузатилаётгани, жаҳон аҳолисининг муайян қисми очарчиликни бошдан кечираётгани, саводсиз эканлиги, ахборот-технология ва умуман фан-техника инқилоби самараларидан баҳраманд эмаслиги, бутун инсониятга хавф туғдирувчи касалликлар (мас, ОИТС) тез тарқалаётганлиги шундай муаммолар сирасига киради; 4) инсон ва табиат ўртасидаги муно с а батл арнинг бузилиши натижасида вужудга келган Глобал муаммолар — улар каторига денгиз ва сув ҳавзаларининг булғаниши, ўрмон майдонларининг тобора қисқариши, атмосфера озон қатламининг йўқолиб бориши кабилар киради. Хатарли кимёвий моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши натижасида қ. х. да экин экиладиган ерларнинг катта қисми яроқсиз ҳолатга келиш хавфи кучайди. Собиқ СССРда қ. х. соҳасида технократик сиёсат юритилиши оқибатида Орол денгизи суви камайиб, ғоят мушкул экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Глобал муаммоларга қарши курашда жаҳон ҳамжамиятини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ўз асарларида, турли халқаро анжуманларда сўзлаган нутқларида Марказий Осиёда Глобал муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиб берди, бу муаммоларни ҳал қилиш халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим шарти эканлигига жаҳон жамоатчилиги эътиборини каратди. 3 javobi 3. Ҳукм предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ѐки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. Ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ѐки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. Фикр юритиш жараѐнида биз предмет ва ҳодисаларнинг оддий, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида турли абстракциялар ҳосил қиламиз. Бу абстракциялар ҳукмлар ѐрдамида ифодаланади. Билимларимиз турлича бўлгани учун, уларни ифодалайдиган ҳукмлар ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи ҳукмларда аниқ, текширилган билимлар ифодаланса, бошқаларида хусусиятнинг предметга хослиги тахмин қилинади, яъни ноаниқ билимлар ифодаланади. Ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлди. Ҳукмлар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади. Обьектив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган ҳукмлар чин, мос келмаганлари хато бўлади. Айни вақтда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган ҳукмлар – ноаниқ ҳукмлар мавжуддир. Ҳукмлар тилда гаплар орқали ифодаланади. Ҳукм мантиқий категория бўлса, гап грамматик категориядир. Ҳукмлар асосан дарак гап орқали ифодаланади. Фақат дарак гаплардагина фикр тасдиқ ѐки инкор ҳолда бўлади. Ҳукмнинг асосий иккита тури фарқланади : оддий ҳукм ва мураккаб ҳукм.1. Тушунча предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир. Download 24.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling