ДиқҚат ҳАҚида тушунча. Режа: Диққатнинг таърифи Диққатнинг физиологик механизмлари
Download 54.16 Kb.
|
Diqqat haqida tushuncha
ДИҚҚАТ ҲАҚИДА ТУШУНЧА . Режа: Диққатнинг таърифи Диққатнинг физиологик механизмлари Диққатнинг турлари Диккат тузилиши, хусусиятлари Таянч сўз ва ибораларДиққат, ихтиёрий, ихтиёрсиз, сенсор, ақлий, харакатлантирувчи, ихтиёрийдан сўнгги, И.П.Павлов, А.А.Ухтомский,барқарорлик, кўчиши, тақсимланиши, диққатнинг бузилиши, кўлами. Диққат-киши фаолияти барча турлари, энг аввало меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининг муҳим, ва зарур шартидир. Меҳнат қанчалик мураккаб ва маъсулиятли бўлса, у диққатга шунчалик катта талаблар қўяди. Зийраклик кишига унинг кундалик ҳаётида, турмушида, бошқа одамлар билан муносабатда киришишида, спортда зарурдир. Ўқувчиларнинг диққат-еътибори ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этишнинг асосий шартларидан биридир.таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларкан, буюк рус педагоги К.Д.Ушинский «...диқат айнан шундай бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради»-деб ёзган эди. Болаларни бу эшикни очиқ сақлашга ўргатиш биринчи даражали аҳамиятга молик иш эканлиги тушунарли. Бутун таълимнинг муваффақияти ана шу иш муваффақиятига таянади. Билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танлайдиган, йўналтирилган тусдалигидан иборатдир. Теварак-атрофдаги одамнинг кўплаб таъсирлари орасидан киши ҳамиша ниманидир идрок этади, ниманидир фараз қилади, нима ҳақдадир фикр юритади, ўйлайди. Онгнинг бу хоссасини унинг диққат каби хусусияти билан ўзаро боғлиқ деб ҳисоблашади. Олий шакллардаги диққатни психик жараёнлар ва кишининг англанилган хулқ-атвори кўчишнинг бошқарилиши билан боғлиқ деб ҳисоблашади. Диққат сезги, хотира, тафаккур ва харакат жараёнларида намоён бўлиши мумкин. Шу сабабли диққатни бирор нарсага қаратиш объектига (идрок этиладиган буюм, хотира, тафаккур, харакат тасаввурлари) боғлиқ ҳолда диққатнинг намоён бўлишининг қуйидаги шаклларини: ажратиб кўрсатадилар. Ҳозирги вақтда сенсор (кўриш ва эшитиш) диққати кўпроқ ўрганилгандир. Диқатга таъриф берадиган маълумотларнинг кўпчилиги амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. Диққат бамисоли билиш (идрок, хотира ва тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Жумладан, идрокнинг ани-равшанлиги ва тўлақонлилиги диққатга боғлиқ, диққатнинг сусайиши персептив жараёнларнинг бирмунча даражада бузилишига ва шаклланаётган сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мумкин. Ҳосил бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг иккита асосий тури-ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд деб ҳисоблашади. Ихтиёрсиз диққат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиёрий диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат-еътибордир ихтиёрий диккат ихтиёрсиз дикат замирида ҳосил бўлади. Янгилиги илгари мавжуд бўлмаган қўзғатувчининг юзага келишидан, мавжуд қўзғатувчиларнинг жисмий хусусиятлдари ўзгаришидан, улар таъсирининг сусайиши ёки йўқолиб қолишидан, таниш қўзғатувчиларнинг йўқлигидан, қўзғатувчиларнинг фазода кўчиб юришидан (харакатланувчи буюмлар, одатда диққатни ўзига жалб этади) иборат бўлиши мумкин. Одатдагидан бошқача барча нарсалар диққатни ўзига тортади. Диққатни кучли қўзғатувчилар: баланд овоз, ёрқин нур ва бўёқ, кучли ҳид жалб этади. Бунда қузғатувчининг абсалют жадаллигидан кўра нисбий жадаллиги, яъни қўзғатувчининг ўша пайтда таъсир қилаётган бошқа қўзғатувчилар билан куч жиҳатдан ўзаро нисбати аҳамият касб этади; шундай қилиб улар ўртасидаги кескин фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бу қўзғатувчининг фақат кучига эмас, балки унинг бошқа хусусиятларига ҳам талуқлидир. Жумладан, кичкина буюмлар, нарсалар орасида, учбурчак эса тўртбурчаклар орасида тезроқ пайқалади. Индивиднинг эҳтиёжларига мувофиқ келадиган, унинг учун аҳамиятга эга бўлган қўзғатувчилар ихтиёрсиз диққатни қўзғайди. Чунончи, синалувчи тажриба шароитларида диктор ўқиётган хабарни идрок этиш бўйича кўрсатмага мувофиқ диққатини жамлаган ва бошқа бир кишининг шу билан бир вақтда эшиилаётган овозига етарли даражада эътиборни қаратмаган бўлса ҳам, ўша бошқа биров синалувчининг номини тилга олганида унга дарҳол диққатини қаратади. Ихтиёрсиз диққатга бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. Нимаинки қизиқарли, мароқли, ҳиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида тупланиб туришини тақозо этади. Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқдир. Масалан, театр Билан қизиқадиган киши, эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа ҳақидаги эълонга эътибор бермасадан, Айни чоғда театрга оид Янги эълонни тезроқ пайқАши мумкин. Ихтиёрий диққат диққатнинг олий тури сифатида меҳнат жараёнида таркиб опгандир. Ихтиёрий диққат агар киши фаолияти жараёнида ўз олдига маълум бир вазифа қўйган қўйган ва ҳаракат программасини онгли тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради. Диққат анча Янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, аксинча фаолиятнинг мақсади Билан боғлиқ нарсаларга, уни амалга ошириш учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади. Ихтиёрий диққат жараёнида шахснинг фаоллиги намоён бўладики, бундай вақтда қизиқишлар билвосита хусусият (бу фаолият мАқсади ва натижасининг эҳтиёжлари) касб этади. Ихтиёрий диққатнинг асосий вазифаси психик жараёнларнинг кечишини фаол бошқариб туришдан иборатдир. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатдан ташқарии унинг Яна бир алоҳида турини- ихтиёрийдан сўнгги диққатни алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу тушунча психологияга Н.Ф.Добрини томонидан жорий этилган. Агар мақсадга йўналтирилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса, бу ихтиёрийдан сўнгги диққат тўғрисида мулоҳаза юритишга асос беради. Бу ҳолда фаоляит кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, у диққатни объектга –аратиш учун сезиларли иродавий куч-ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. Шундай қилиб ихтиёрийдан сўнгги диққат ихтиёрий диққатдан кейин намоён бўлган ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бу диққат англанилган ҳолда илгари сурилган мАқсад Билан боғлиқ бўлганлиги сабабли у ихтиёрсиз диққатдангина иборат қилиб қўйилиши ҳам мумкин эмас. Масалан, юқори синф ўқувчиси имтиҳонга тайёрланаётиб, кейин китобнинг қисқача мазмунини ёзиб чиқаркан, олдинига ўзини диққат эътиборли бўлишга, алақсимасликка мажбур қилади. Лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлиб қолади. Даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади. Ихтиёрийдан сўнгги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам барқарор қаратилиши Билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли ақЛий фаолиятни, барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини асосли равишда анна шундай диққат тури Билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Мактаб ўқув- тарбия жараёнини ташкил этишда диққатнинг барча утурларига хос хусусиятларни ҳисобга олиш зарур. Ўқув жараёнида ихтиёрсиз диққат муҳим рол ўйнайди. Ихтиёрсиз диққатнинг бошланғич синфлардаги роли Айниқса каттадир. Негаки, кичик ёшдаги ўқувчиларда диққатни ихтиёрий равишда бирор нарсага қаратиш қобилияти суст ривожланган булади. Лекин ҳатто қуйи синфларда ҳам ўқув-тарбия жараёнини диқатнинг фақат анна шу турига аосланган ҳолда олиб бориш мАқсадга мувофиқ эмас. Ҳали К.Д.Ушинский қайд этиб кетганидек, «ўз дарсингизни мароқли ўтказар экансиз, болаларни эсриктириб қўйишдан қўзғалмаслигингиз мумкин, лекин шуни эсда тутингки, Машғулотда ҳамма нарса ҳам мароқли бўлавермаслиги мумкин, аксинча муқаррар зерикарли нарсалар ҳам бўлади ва шундай бўлиши ҳам керак. Болани уни қизиқтирган ишнигина эмас, балки қизиқтирмайдиган ишни ҳам бажаришга-завқ-шавқ олиш мақсадида ўз бурчини адо этишга ўргатинг. Мактаб иш тажрибасида шунинг учун ҳам ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатни бирга қўшиб олиб бори шва ихтиёрсиз диққатга таянган ҳолда диққатни тарбиялаш зарур». Диққатни иродавий куч-ғайратлар ёрдами билан доимо бир маромда сақлаб туриш ўта зўриқишни талаб қилади. Ва кишини жуда ҳам толиқтириб қўяди. Download 54.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling