Диёр бўйлаб” эшиттириши


Download 46 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi46 Kb.
#1410415
1   2   3
Bog'liq
Диёр бўйлаб 29.06.2020

МУСИҚА
Бошловчи: Узун туманидаги шу номли ёдгорлик мажмуаси ҳақида воҳадошларимиз яхши билишади. Нақл қилишларича, мазкур ёдгорликда Пайғамбаримизнинг яқин саҳобаларидан бири - мадиналик Абу Ҳурайра (р.а) дафн этилган. Тарихчилар бу шахснинг Расулуллоҳдан олти юз мингдан зиёдроқ ҳадисни ёдлаб қолганлигини ва қувваи ҳофизаси юксак бўлганлигини эътироф этишади. Зиёратчиларнинг фикрича, қадамжога ихлос билан бориб, ният қилинса, албатта, ижобат бўлади. Бу ҳақида олис Бошқирдистоннинг Камишинск шаҳридан келган сайёҳ ўз мулоҳазаларини қуйидагича баён этган: “Абу Ҳурайра (р.а) зиёратгоҳини ҳаётимда уч маротаба зиёрат қилдим. Кишилар омад ва бахт толеъсини дуоларида сўрасалар, албатта, ижобати бўладиган табаррук қадамжодир. Кимда ким чин ният билан “Оқ остона бобо” зиёратига борса, у киши барака ва омад, бахт топади. Ниятига эришади”. Бу каби қайдлар ва мулоҳазалар ниҳоятда кўп. Муҳими ниятда. Бу ҳақида Термиз давлат университети педагогика ва психология йўналиши 1-курс магистранти Фазлиддин Одинабобоев шундай дейди.
ЁЗУВ КЕТАДИ
ФАЗЛИДДИН ОДИНАБОБОЕВ - МАГИСТРАНТ
Бошловчи: Дарҳақиқат, коронавирус пандемияси вақтигача бу ерда зиёратчиларни кеча-ю кундуз кўриш мумкин бўлган. Карантин қоидаларига амал қилиб, фуқаролар ўз уйларида қолишмоқда. Зиёратгоҳ ҳақида эса турли нашрлар, интернет саҳифалари орқали керакли маълумотларга эга бўлишаяпти. Биз ҳам ушбу эшиттиришимиз орқали зиёратгоҳ ҳақида қўшимча маълумотлар бериб ўтсак. Қадимшунос тарихчи олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, археолог Эдвард Ртвеладзенинг гувоҳлик беришича, “Оқ остона бобо” зиёратгоҳи узоқ тарихга эга. Бу ердан топилган ашёлар, осори-атиқалар шундан далолат беради. Эрамизнинг 10-12 асрларида меъморлар томонидан бунёд этилган мақбара Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб намунасидир. Мазкур зиёратгоҳ 37 гектар майдонни эгаллайди. Туман раҳбарияти, ҳомийлар ва фидойи ватандошларимиз кўмагида ёдгорлик обод масканга айланган. Аввало, бу ерга сув олиб келинди. Узоқ вақтлар оби-ҳаётсиз қақраб ётган зиёратгоҳ боғу бўстонга айланди. Сувдан шу ерлик аҳоли ҳам баҳраманд бўлмоқда. Мажмуа ҳудудида 5 мингдан ортиқ манзарали кўчатлар экилиб, парвариш қилинмоқда. Йўлакчаларга брусчаткалар ётқизилиб, зиёратчилар учун таҳоратхона ҳам қуриб битказилди, -дейди Термиз давлат университети магистранти Фазлиддин Одинабобоев.

Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling