Диёр бўйлаб” эшиттириши


ЁЗУВ КЕТАДИ ФАЗЛИДДИН ОДИНАБОБОЕВ - МАГИСТРАНТ


Download 46 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi46 Kb.
#1410415
1   2   3
Bog'liq
Диёр бўйлаб 29.06.2020

ЁЗУВ КЕТАДИ
ФАЗЛИДДИН ОДИНАБОБОЕВ - МАГИСТРАНТ


Бошловчи: Оқ остона мақбараси Сурхандарё вилоятининг шимолий-шарқидаги Телпак-Чинор қишлоғи ёнида жойлашган ва Муҳаммал (с.а.в.) Пайғамбаримининг саҳобалари авлиё Абу Хурайранинг кўмилган жойи, зиёратгоҳи ҳисобланади. Мақбара X-XI асрларга тегишли деб белгиланган. Мақбаранинг ўнг бурчагида бир жуфт мураккаб шакл бўлиб, уларни етти бурчакли юлдуз шаклида бажарилган ва шартли равишда ўнг - “эркакларга тегишли” ва чап - “аёлларга тегишли” белгиларига ажратилган. Чап тарафдаги белги Дунёдаги Ҳаёт, яъни (Қалб) борлигини ва ривожланишининг умумий андазасини акс этади. Диний манбаларда ҳаёт ривожланиши ички космик кучга эга эканлиги эътироф этилади.
Унга кўра, Ҳаёт фазода марказдан айлана бўйлаб тарқалади: ташқи айлана ҳаёт шаклига кўра ичкисига нисбатан соддароқ. Ҳаётнинг ўзаро мутаносиблиги ҳар бир оддий “куртак” “ҳаёт қолипида” ўз ўрнига эгалигини ифодалайди. Ҳаёт ривожланиши чексиз - белги ажралган. Эҳтимол, чап белги “аёлларга тегишли” бўлиб, у ижод ва ҳаёт кашф этувчи белгидир. Бу ерда баҳслар ўринсиз, аммо ҳаёт куртаклари мавжуд. Бу - яратиш (эҳтимол, Яратуви, яъни Худо белгисидир), яъни дунёнинг ривожлантирувчи белгилари. Шубҳасиз, ўлим эмас, ҳаёт белгиси. Суратдаги янги ҳаёт “куртаги” олов белгиси ортида тасвирланган бўлса, чап тарафдаги белги Уйғониш белгиси бўлиши мумкин. Мақбарадаги ушбу сирли нақш ҳақида Термиз давлат университети магистранти Нозима Донаева қуйидагича таърифлайди.
ЁЗУВ КЕТАДИ
Нозима Донаева – Магистрант

Бошловчи: Мамлакатимиз тарихининг ажралмас қисми ҳисобланган Сурхон воҳаси қадимдан маданият, илм-фан, деҳқончилик, чорвачилик ўчоғларидан ҳисобланиб, тарих саҳифаларида “Мардлар шаҳри, олим-у уламолар шаҳри” деган номга сазовор бўлган муқаддас масканлардан ҳисобланади. Сурхон - Ватаннинг жанубий сарҳади - дарвозасидир. Демакки, жонажон юртнинг олтин остонаси ҳам у. Одатда меҳмон уй остонасини ҳатлаб келади, нурафшон кунларга, буюк сафарларга ҳам ундан борилади. Бунда дуоларга қўл очилиб, эзгу ниятлар тиланади. Шундай файзли гўшани элу-юрт бир сўз билан Сурхондарё дейди. Шу билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сиз “Янги аср” радиоканали орқали “Диёр бўйлаб” деб номланган эшиттиришни тингладингиз. Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Муаллиф: Фазлиддин Абдуразақов


Режиссёр: _____________________
Ўқиди: ____________________
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling