Диёр бўйлаб” эшиттириши
Download 46 Kb.
|
Диёр бўйлаб 29.06.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСИҚА Бошловчи
- МУСИҚА Бошловчи
“Диёр бўйлаб” эшиттириши 29.06.2020 Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли радиомухлислар. ФМ102.1 ва 101 тўлқинларида яна учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Кунингиз қувончга тўла бўлишини тилаб, “Янги аср” радиоканали эшиттиришларини давом эттирамиз. Ҳозир дастурларимизда “Олтин воҳа” деб номланган эшиттиришимизни бошлаймиз. МУСИҚА Бошловчи: Вилоятнинг табиий сўлим гўшалари, мафтункор шаршаралари, маъданли сув ва шифобахш тоғ тузлари агро-эко, тоғ ва тиббиёт туризмини кенг йўлга қўйишга қулай имконият яратади. Қадимий бу юртнинг ўзига хос урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳам дунё аҳлида катта қизиқиш уйғотиб келади. Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш учун 374 тарихий, маданий, санъат, меъморий обидалар, ноёб археологик қазилмалар мавжуд. Ушбу манзиллар сўнги йилларда янада чирой очмоқда. Бугунги эшиттиришимизда воҳамиздаги обод қадамжолардан бири Оқ остона бобо зиёратгоҳи ҳақида сўз юритамиз. МУСИҚА Бошловчи: Вилоятдаги бой тарихга эга қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳудудда зиёрат туризмини жорий этиб, нафақат маҳаллий балки, хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, ҳозиргача вилоятнинг бу борадаги салоҳиятидан самарали фойдаланишга эътиборсизлик билан ёндашиб келинаётган эди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” бу борадаги ишларни янги босқичда руёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига асосан ҳудуднинг янгиланган, замонавий қиёфасини яратиш, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, хориждан ташриф буюраётган сайёҳларга сифатли хизматлар кўрсатиш каби муҳим масалаларга алоҳида аҳамият берилгани зиёрат туризми имкониятларидан унумли фойдаланишга қулай муҳит яратади. Зиёрат туризмини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари доирасида Термиз туманидаги Кокилдор ота, Қирқ қиз, Султон Саодат ёдгорликлари, Чоргумбаз масжиди, Бойсун туманидаги Ҳазрати Эшонбобо зиёратгоҳи ва шифобахш суви, Ҳазрати Султон Валий, Жарқўрғон туманидаги Хўжа Самандар Термизий зиёратгоҳлари, Олтинсой туманидаги Хўжаипок зиёратгоҳи ва шифобахш суви, Узун туманидаги Оқ остона бобо мақбараси каби тарихий обидалар сўлим гўшага айлантирилади. Download 46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling