Диетотeрапия —


-парҳезнинг тахминий таомномаси (2605 ккал)


Download 0.65 Mb.
bet13/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

5-парҳезнинг тахминий таомномаси (2605 ккал)

Таомларвянг номи

Маҳсули, г

Биринчи нонушта:




Буғда пиширилган оқсилли қуймоқ

150

Сутли сули бўтқа

250

Сутли чой

200

Идидчи нонушта:




Олма

100

Тушки овқат:




Терма сабзавотлардан шўрва

500

Сметана билан печда пиширилган буғли гўштли котлет

110

Димланган сабзи

150

Узум шарбатидан кисель

200

Тушлик:




Мевали шарбат

100

Буғдойли қотирилган нон

30

Кечки овқат:




Сабзи ва олмали салат

120

Сувда пиширилган балиқ (треска)

100

Картошкали пюре

150

Чой




Кечқурунга:




Кефир

200

Бир кунга:




Буғдойли нон

150

Жавдарли нон

150

Шакар

40

Сариёғ

10



-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Ўткир гепатитлар, холециститлар, жигар ва ўт йўллари касалликларининг сурункали зўрайиши. 5-парҳезга нисбатан ёғлар ва ош тузи чекланади.


-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар.Ўт пуфаги олибташлангандан кейинги ҳолат ва меъда-ичак йўллари ва жигарнинг яллиғланиш жараёнлари.
Тайинлашдан мақсад: Ўт ажратиш жадаллигини камайтириш, жигар ва бошқа ҳазм қилиш системаси органларини авайлаш.
Ўсимлик мойи умуман рухсат берилмайди, оддий углеводлар чекланади.


5п-ПАРҲЕЗ
(панкреатитда)
Кўрсатмалар. Ўткир панкреатит.
Тайинлашдан мақсад. Оғриқ синдромини қолдириш, ошқозон ости безига тинч ҳолатни яратиш, ўт пуфагиниг рефлектор қўзғалишини камайтириш, ошқозон-ичак йўлларини авайлаш.
Парҳезда оқсил, ёғ, осон ҳазм бўлувчи углеводлар чекланади. Овқатлар эзил-тириб сувда ёки буғда пиширилади.


5п-парҳезнинг тахминий таомномаси (1711 ккал)

Таомларнинг номи

Маҳсули, гр.

Бирннчи нонушта:




Буғда пиширилган оқсилли қуймоқ

110

Сувда эзилтириб пиширилган ярим елимшак гречкали бўтқа

280

Чой




Иккинчи нонушта:




Туршакли суфле

100

Чой




Тушки овқат:




Шиллиқ мастава (1/2 порция)

200

Буғда пиширилган баликли суфле

120

Ксилитда тайёрланган олчали желе

125

Тушлик:




Ёғсизлантирилган творог

60

Наъматак дамламаси (1 стакан)

110

Кечки овқат:




Сувда пиширилган гўштдан гўштли суфле

200

Кечқурунга:




Наъматак дамламаси




Биркунга:




Қотирилган нон

50

Шакар

15






6-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Подагранатижасида бўғин вабош-қа аъзоларнинг зарарланиши, уратли диатез.
Тайинлашдан мақсад. Пурин алмашинувини меъёр-лаштиришга, қонда урат кислота даражасини камайти-риш ва уни сийдик билан ажралиб чиқишини кўпайти-ришга ёрдам бериш.
Умумий тавсифи. Гипонатрийли, физиологик тўла-қонли, оқсил, ёғ ва углеводлар меъёрда бўлган парҳез. Таркибида пурин (ёғ, жигар, мия, буйрак, шпрот, шо-колад, кофе, какао, спиртли ичимликлар) бўлган маҳсулотлар ман қилинади. Ҳайвон ёғи ва оқсиллар чекланади. Ишқорли радикалларга (сабзавотлар, мева-лар, реза мевалар, сут) эга бўлган маҳсулотлар киритилади.
Пазандалик ишлови. Овқат майдаланмаган ҳолда, сувда ёки буғда пишириб берилади. Сабзавот ва мевалар хом, сувда печда пиширилган ҳолда тайёрланади. Гўштли ва балиқли қайнатмалар, экстрактлар ва шўрвалар, ёғли гўштлар ва ба-лиқлар, ҳайвон ва парранданинг ички аъзолари рациондан тўлиқ ўчирилади. Гўштли ва балиқли таомлар фақат сувда пиширилган ҳолда, ҳафтасига икки марта тавсия этилади. Юрак-томир тизими томонидан қарши кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, суюқликнинг умумий миқдори 2,5 литргача оширилади.


Тавсия қилинган таом ва маҳсулотлар рўйхати
Нон маҳсулотлари. Буғдой, жавдарли кечаги нон; ёғли қатлама, хамирдан тай-ёрланган маҳсулотлар чекланади.
Шўрвалар. Нўхат, дуккаклилар, шовул солинмаган сутли, мевали, сабзавотли шўрвалар.
Ёғсиз гўшт сувда пиширилган ҳолда, ҳафтасига 1—2 марта.
Балиқли таомлар. Ёғсиз балиқ (треска, судак, сазан, окунь ва бошқалар) сувда пиширилган ҳолда ҳафтасига 1—2 марта.
Тухумли таомлар. Кунига 1 та тухум, турли хил пазандалик ишлов берилган ҳолда. Сут, сутли ичимликлар, творог, творогли таомлар, сметана, аччиқ бўлма-ган пишлоқ.
Ёғлар. Сариёғ, ўсимлик мойи.
Сабзавотлар турли хил пазандалик ишлов берилган ҳолда. Тузланган ва мари-надланган сабзавотлар чекланади.
Турли хил ёрмалардан таомлар ва гарнирлар ўртача миқдорда. Мевалар, ширин таомлар — турли хилда. Кремлар, сутли кисель, мармелад, қиём.
Ичимликлар. Чой, ишқорли минерал сув, наъматак дамламаси, шарбат, морс, квас.


6-парҳезнинг тахминий таомномаси (2884 ккал)

Таомларнинг номи

Маҳсули, гр

Биринчи нонушта:




Буғда тайёрланган творогли пудинг

140

Ўсимлик мойи қўшилган лавлаги ва олмали салат

130/15

Сутли чой

200

Иккинчи нонушта:




Кепакли ичимлик

200

Тушки овқат:




Сариёғ солинган гўштсиз карам шўрва

500

Картошкали зразлар (қийма гўштининг орасига солиб пиширилган картошка)

215

Мевали шарбатдан тайёрланган желе

150

Тушлик:




Наъматак дамламаси (1 стакан)

200

Апелсин ёки олма

100

Кечки овқат:




Творог қўшилган гречка ёрмасидан крупеник

195/20

Печда пиширилган сабзи-олмали суфле

205/20

Кечқурунга:




Кефир

200

Бир кунга:




Кепакли нон




Мевали жем




Лимон 1,2 дона




Ўсимлик мойи






Ман қилинади: Жигар, буйрак, тил, мия, ёш ҳайвонларнинг гўшти, гўштли дудламалар, консервалар, ёғли тузланган, дудланган балиқ, аччиқ шўрвалар, мол, чўчка ёғи, дуккаклилар, шовул, исмалоқ, гул карам, малина, анжир, шоколад, какао, аччиқ чой, кофе.





7а-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Буйракнинг азот ажратувчи фаолияти бузилганда ва азоте-мия кескин ифодаланган сурункали касалликларида.
Тайинлашдан мақсад. Буйракни авайлаш, организмдан заҳарли шлаклар чиқа-ришни яхшилаш, гипертоник синдромини камайтириш.
Умумий тавсифи. Ош тузи ва оқсил чекланган парҳез. Буйрак таъсирланувчи (алкоголь, аччиқ кофе, чой, шоколад, какао, аччиқ, шўр газаклар) моддалар ман қилинади.
Пазандалик ишлови. Барча таомлар тузсиз тайёрланади. Гўшт ва балиқ аввал сувда қайнатилиб, сўнгра печда пиширилади ёки қовуриб олинади.
Таркиби. Оқсил 20 г, ёғлар 80 г, углеводлар 350 г, чекланмаган суюқлик 1— 1,5 л, ош тузи 1,5—2,5 г (маҳсулотларнинг ичида). Рацион оғирлиги 2,3 кг. Энерге-тик қиймати 2260 ккал.
Овқатланиш — кунига 5—6 маҳал.
Овқатнинг ҳарорати — ҳар доимгидек
Тавсия қилинган пгаом ва маҳсулотлар рўйхати
Нон ва нон маҳсулотлари. Оқсилсиз, маккажўхори крахмалидан тайёрланган нон, буғдойли оқ нон, кепакли (ахлоридли) нон.
Турли хил шўрвалар. Сабзавот, мевалар қўшилган, гўштсиз, тузсиз тайёрланади.
Гўштли ва балиқли таомлар. Ёғсиз мол, бузоқ, товуқ, курка гўштлари; бўлак-ланган ёки майда киймаланган қуён гўшти аввал сувда пиширилиб, сўнгра қову-рилади.
Балиқли таомлар. Ёғсиз балиқ (судак, окунь, чўртан, навага, плотва) аввал сувда қайнатилиб, сўнгра қовурилади, бўлакланган ёки майда қиймаланган.
Сабзавот ва кўкатлардан таом ва гарнирлар. Картошка, сабзи, лавлаги, гул карам, салат барглари, помидор, бодринг, петрушка, кўк пиёз, сувда пиширил-ган, табиий ҳолда.
Ёрма, дуккаклилар, макарон маҳсулотлари ман қилинади ёки кескин чекла-нади. Оқсили кам макаронлар сувда, сутда бўтқа, пудинг, котлет, палов ҳолатида пиширилади.
Тухумли таомлар. Оқсилли қуймоқ ва таомларда (кунига 1 та тухум). Сут, сут маҳсулотлари чекланган миқдорда.
Қайла ва зираворлар. Сутли, томатли, оқсилсиз, ширин, нордон, сабзавотли ва мевали қайлалар; гўштли, балиқли ва кўзиқоринли қайнатмалар ман қилинади.
Ичимликлар. Наъматак дамламаси, аччиқ бўлмаган чой ва кофе, мевали шар-батлар, сабзавотли хом шарбатлар.
Ёғлар. Турли хил қийин эрийдиган (қўй, мол) ёғлардан ташқари.
Ширин таомлар, ширинликлар, мевалар. Бўртаётган крахмалдан желе, шакар, асал, мураббо, конфет. Турли хил мевалар хом ва сувда пиширилган ҳолда. Мева-ли шарбатлар. Ошқовоқ, тарвуз, қовун тавсия қилинади.


7б-ПАРҲЕЗ
(кам оқсилли)
Кўрсатмалар. Ўткир нефрит (7-а парҳездан кеиин тайинланади), сурунка-ли нефритнинг шиш, артериал босим зўрайиши, бироқ буйрак фаолияти сақла-ниб қолганда буюрилади.
Тайинлашдан мақсад. 7а-парҳез каби.
Умумий тавсифи. Оқсиллар миқдорини 40 г гача ошириш (улардан ҳайвон оқсиллари 25—30 г), сувда пиширилган гўшт ва балиқ, 200 г сут ёки қатиқ қўши-лади. Маҳсулотлар тўплами ва пазандалик ишлови 7а-парҳездаги каби.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling