Диетотeрапия —


Пазандалик ишлов берилиши


Download 0.65 Mb.
bet2/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

Пазандалик ишлов берилиши: барча маҳсулотлар сувда қайнатилиб, қирғичдан ўтказилади ёки буғда пиширилади. Таомлар суюқ ёки бўтқа сифатда бўлади.
Таркиби: оқсиллар 80 г, ёғлар 80 г, ( улардан 15—20 г. ўсимлик ёғлари), углеводлар 200 г, суюқлик 1,5 л, ош тузи 6—8 г, рацион оғирлиги 2—2,5 кг. Энергетик қиймати 1800 ккал.
Овқатланиш режими: кам миқцорли бўлиб, кунига 6—7 марта берилади.
Овқатнинг ҳарорати: иссиқ таомларники 57—62 °С, суюқ таомларники 15 °С дан паст бўлмаслиги лозим.
Тавсия қилинган махсулот ва таомлар рўйхати: Нон ва нон маҳсулотлари ман қилинади.
Шўрвалар: тухум, унли аралашмалар, қаймоқ, сариёғ қўшилган ёрмалардан тайёрланган (сули, манни, гуручли) шўрва.
Гўштли ва балиқли таомлар. Гўшт, парранда ва балиқнинг пайидан ва терисидан тозаланган ёғсиз навларидан суфле.
Сабзовотли таом ва гарнирлар ман қилинади.
Ёрмалардан таом ва гарнирлар. Қирғичдан ўтказилган суюқ бўтқалар (турли хил ёрмалардан, буғдойдан ташқари) сут ёки қаймоқ қўшилиб кунига 1 маротаба берилади.
Сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар. Қаймоғи олинмаган суг, қаймоқ, буғда тайёрланган творогли суфде.
Тухумли таомлар. Чала пиширилган тухум, буғда пиширилган қуймоқ (кунига 3 та тухумдан ошмасин).
Ёғлар. Тайёр овқатларга сариёғ қўшилади.
Мева, реза мева, ширинликлар. Реза мева ва меваларнинг ширин навларидан кисель ва желе, шакар, асал, ширин мевали ва реза мевали шарбатлар ярмига сув қўшилади.
Қайла ва зираворлар ҳамда яхна овқатлар ман қилинади. Ичимликлардан наъматак ва буғдой кепаги дамламаси.
Одатда, ушбу парҳезга риоя қилган беморларда оғриқ ва диспептик ҳолатлар (жиғилдон қайнаши,кекирик, кўнгил айниши, қусиш) барҳам топади.
1а-парҳезнинг тахминий таомномаси (1796 ккал)

Таомларнинг номи


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling