2-парҳезнинг тахминий таомномаси (2824 ккал)
Таомларнинг номи
|
Маҳсули, г
|
Нонушта:
|
|
Печда пиширилган творогли суфле
|
150
|
Гречкали сутли эзилтириб пиширилган бўтка
|
200
|
Чой
|
180
|
Тушкиовқат:
|
|
Туйиб янчилган тухумли шўрва
|
500
|
Талқонсиз қовурилган гўштли котлет
|
90
|
Сабзили пюре
|
200
|
Малинали желе
|
125
|
Тушлнк:
|
|
Чой
|
180
|
Қотирилган нон (тушки овқатдаги нон нормасида)
|
|
Кечки овқат:
|
|
Талқонсиз қовурилган балиқли юмалоқ котлет
|
130
|
Картошка пюре
|
200
|
Эзилтириб пиширилган сутли сули бўтқаси
|
200
|
Чой
|
180
|
Бир кунда:
|
|
Оқнон
|
350
|
Шакар
|
25
|
САРИЁҒ
|
25
|
3-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар: Ичакнинг сурункали касаллиги авж олмаган ва ремиссия даврида, қабзият синдроми устун келганда, шунингдек ушбу касалликлар ошқозон, жигар, ўт йўллари, ошқозон ости безлари шикастланиш касаллиги билан бирга қўшилганда.
Тайинлашдан мақсад. Қабзият синдроми устунлик қилган ичакнинг сурункали касалликларида тўлақонли овқатланишни ва компенсация сақланишини, шунингдек ошқозон, жигар, ўт йўллари, ошқозон ости безларининг патологик жараёнга жалб қилинишини таъминлаш. Ичак ва овқат ҳазм қилувчи аъзоларнинг бузилган фаолиятларини қайта тиклашга ҳамда регенерация жараёнларига ёрдам бериш, моддалар алмашинувидаги ўзгаришларни бартараф қилиш ва ингичка ичакда овқат ҳазм қилиши бузилган касалларда пайдо бўлувчи дистрофия жараёнини камайтириш.
Умумий тавсифи. Физиологик тўлақонли, таркибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, ош тузи, минерал моддалар бўлган парҳез. Ичакда бижғиш ва чириш жараёни-ни, ўт ажратиш, ошқозон ва ошқозон ости безларининг секрециясини, жигар ва ўт ажратиш аъзоларига салбий таъсир қилувчи моддаларни кучайтирувчи маҳсулотлар таъқиқланади (эфир мойлари, холестеринга бой маҳсулотлар, қовуришда пайдо бўладиган ёғни парчаловчи маҳсулотлар)
Do'stlaringiz bilan baham: |