Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
36 
жойлашган. Ксилема найлари кўп сонли бўлиб, бойламда тартибсиз жойлашган. Бойлам 
атрофида кўп сонли друзлар учрайди. 
2-
расм. Silena praemixta ўсимлиги поясининг анатомик тузилиши. а-кўндаланг кесими (схема); б- кўндаланг 
кесимининг бир қисми; в-кукунининг тузилиши: э-эпидерма, гп-гиподерма, тх-тошсимон ҳужайралар, ф-
флоема, к-камбий, ўн-ўтказувчи найлар, ў-ўзак. 
S. praemixta ўсимлигининг йиллик новдалари ташқи томонидан 1-3 ҳужайрали оддий 
туклар билан қопланган (2-расм). Тукларининг шакли турлича бўлиб, баъзилари узун оѐқчали, 
баъзиларининг учки ѐки ўрта қисмларидаги ҳужайраларининг бир қисми торайган. Эпидерма 
ҳужайралари бир қаторли бўлиб, қалин кутикула билан қопланган. Эпидерма тагида бир 
қаторли юпқа қобиқли гиподерма жойлашган. Гиподермадан сўнг жуда қалин ҳалқа ҳосил 
қилиб склеренхима тўқимаси марказий цилиндрни ўраб туради. Склеренхима тўқимасининг 
ташқи 7-8 қатори қобиқлари жуда қалин тошсимон ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, 
ичкарироқ борган сари, склеренхима ҳужайраларининг қобиқлари юпқалаша бориб, ҳужайра 
бўшлиғи кенгая боради. Флоэма кенг бўлиб, камбий 1-2 қаторли. Ксилема найлари кўндаланг 
кесмада йирик бўлиб, занжирсимон қаторлар ҳосил қилиб жойлашган. Ёғочлик паренхимаси ва 
либриформ ҳужайраларининг қобиқлари қалинлашмаган. Ўзак жуда кенг бўлиб, юпқа қобиқли 
овал шаклидаги паренхима ҳужайраларидан ташкил топган.
Шундай қилиб, S. praemixta ўсимлиги Тошкент вилоятининг мезоксеротермик шароитида 
қуйи ва ўрта тоғларнинг соз тупроқли ерларида ўсимлик новдасининг унча баланд бўлмаслиги, 
барг япроғининг майдалиги, туклар ва қалин кутикула билан қопланганлиги, ўтказувчи найлар 
бойламининг остки томонидан склеренхима тўқимаси билан ўралганлиги, поясининг кучли 
ѐғочлашганлиги билан ўсишга мослашган.
Ўсимлик хом-ашѐсини аниқлаш учун зарур бўладиган диагностик белгилари: турли 
шаклларга эга бўлган 1-3 ҳужайрали оддий туклар, эгри-бугри деворли эпидерма ҳужайралари, 
диацит ва анизоцит типидаги оғизчалар аппарати, дорзовентрал типидаги барг мезофилли
коллатерал типидаги ўтказувчи найлар бойлами ва улар атрофида жойлашган друзлар, поянинг 
марказий цилиндрини ўраб турган қалин склеренхима тўқимаси, вазицентрик ѐғочлик 
паренхимаси, найларнинг оддий перфорация пластинкаси ва нуқтасимон қалинлашган найлар 
деворларидан иборат. 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling