Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 75 ўтказилган мусиқий анжуманлар ҳақида тўхталиб, ―Яхши овозли хонандалар куйлашни бошлаб, ғазалу нақш айтур эдилар. Ва турк мўғул, хитойу араб ва ажамдин, ҳар ким ўз расми билан нағма айтур эрди‖, деган маълумотларини келтиради. Мустақиллик йилларида, улуғ бобомизнинг ана шундай анъаналарини давом эттирган ҳолда, мамлакатимизда мусиқа санъатини кенг ривожлантиришга қаратилган дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Жумладан, мумтоз мусиқий маросимларимизни асраб – авайлаш ва ўрганиш, уни ѐш авлодларга безавол этказиш мақсадида кўплаб кўрик - танловлар, нуфузли ―Шарқ тароналари‖ каби халқаро мусиқий фестиваллар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ѐшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли тарзда амалга оширилаѐтганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Айни пайтда, давлат дастурлари доирасида ѐш авлодни ҳаѐтга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ѐт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар ҳам юксак самара ва сифат билан рўѐбга чиқарилаѐтганини қайд этиш лозим. Инсон онги ва қалби учун кураш глобал характер касб этган бир даврда бундай масалаларга эътибор берилиши бежиз эмас, албатта.Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунѐнинг олтидан бирини эгаллаган, сўнг учдан бирида социалистик тузумни ўрнатган ―қизил империя‖ аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ўсиб келаѐтган ѐш авлодни атеистлаштириш йўлини тутган эди. Юртбошимиз ―Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида‖ асарида халқимизнинг асрлар мобайнида ўлмай келаган урф-одат ва маросимлари, қадриятлари оѐқ ости қилингани ҳақида ѐздилар. ‖Халқнинг жуда бой тарихи ва маданиятини, ўлканинг ўзига хос хусусиятларини билмаган ва билишни истамаган бу одамлар (бошқа минтақалардан юборилган ―десантчилар‖ ) республика ҳаѐтини босиб-янчиб, қинғир ўзанга солишга киришдилар. Халқнинг кўп асрлик анъаналари, маданияти, урф-одатлари ва қадриятларини менсимаслик элни жуда ранжитди. Айрим маҳаллий раҳбарлар ҳам амал пиллапоясидан кўтарилишга ҳаракат қилиб, ўзларини аждодларини унутган манқуртлар деб шоша-пиша эълон қилдилар. Халқнинг урф-одатлари, анъаналари, маданияти оѐқ ости қилинди, она тилининг қўлланиш соҳаси сунъий тарзда чеклаб қўйилди. Ҳатто, шундоқ ҳам миллий анъаналардан анча олисда бўлган айрим санъат турлари ҳам кимларгадир мақбул бўлмай қолди ва уларни янгилашга уриндилар. Ҳатто миллий либос ҳам қораланди‖. Миллий мустақиллик маънавиятимиз асосини ташкил этувчи ―қадриятлар‖, ―миллий ифтихор‖, ―миллий ғурур‖, ―миллий ғоя‖, ‖миллий мафкура‖ сингари тушунчаларнинг ижтимоий-сиѐсий ва кундалик ҳаѐтимиздаги аҳамиятини қайта тиклади. Бу муҳим тушунчаларнинг моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан ўрганишда юртбошимиз И.Каримов асарлари катта назарий-методологик ахамиятга эгадир: ‖Халқимиз сарчашмаларининг кўзлари қайтадан очилганлиги, - деб ѐзади И.А.Каримов, - жаҳон маданияти ютуқларига улкан хисса қўшган буюк аждодларимизнинг маданий ва маънавий мероси теранлиги ва чуқурлигини англаб олинганлиги, ҳар бир авлоднинг ўз ўтмишига, олижаноб миллий ва диний анъаналарига ҳурмат билан қараш, уларни асраб-авайлаш руҳида тарбияланаѐтганлигини, айни чоғда, ҳозирги замон жаҳон цвилизацияси ва маънавияти қадриятларини ўзлаштириш ва уларга ошно бўлиш зарурлиги равшан англаб етилганлиги – мана шуларнинг ҳаммаси ҳаѐтбахш бир заминдирки, бизнинг янгиланиш ва халқимизнинг миллий ўзлигини англашини ошириш, аҳолини сиѐсий етуклиги ва фаоллигини кучайтириш борасидаги сиѐсатимиз мана шу заминга таянади‖(Каримов, 2006). Дарҳақиқат, жамият ана шундай тиғиз ва шиддатли бир шароитда инсоннинг энг яқин ва ишончли ҳимоячиси маданият ва маънавиятга эҳтиѐжи яна ҳам кўпроқ ортади (Жўраев, 2006). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling