Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
73 
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар 
Жаҳон мамлакатлари ўртасида жамият ҳаѐтининг турли соҳаларида алоқаларининг шиддат 
билан кучайиши шароитида, глобаллашувнинг авж олиши жараѐнларида содир бўлаѐтган турли 
мазмундаги маънавий хуружларнинг ѐшларимиз маънавий оламига, ахлоқига қилаѐтган 
таъсири, маънавий-ахлоқий таҳдидларни бартараф этишда миллий ва умуминсоний 
қадриятларнинг роли, шунингдек бундай шароитда таълим тизими олдида турган вазифалар ва 
уларни амалга ошириш жараѐнларини таҳлил қилиш. Масалани ўрганишда  педагогик кузатув, 
индукция, дедукция, қиѐсий таҳлил ва тарихийлик методларидан фойдаланилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси 
Дунѐда содир бўлаѐтган глобаллашув жараѐнлари, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
турли ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидлар бизни ҳамиша огоҳ бўлишга ундамоқда. 
Бошқача айтганда бу дунѐ кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму-тан, ақл ва 
ахлоқдир. Бугунги кунда жаҳон барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга эҳтиѐж 
сезмоқда. Ўз навбатида бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаѐтган инвестициянинг 
ошиши, демократик тараққиѐт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга 
эришишда ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш 
устувор йўналишлардан саналади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган ―Юксак билимли ва 
интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва 
модернизация қилишнинг энг муҳим шарти‖ мавзуидаги халқаро конференцияда алоҳида 
таъкидлаб ўтилди. 
Юртбошимиз Ислом Каримов халқаро конференциядаги маърузасида таъкидлаганидек,
фақат миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган
замонавий билимларни, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган 
инсонларгина ўз олдимизга қўйган сратегик тараққиѐт мақсадларига эришиши мумкин эканини 
ҳамиша ўзимизга яхши тасаввур этиб келмоқдамиз. Шундай шиддатли бир даврда 
мамлакатимизда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларни 
жадаллаштириш, аждодларимиз меросини ўрганиш ва тадқиқ этишни янги босқичга олиб 
чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Бугунги кунда жамиятимизда 
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига эришиш, диний бағрикенглик ҳамда 
миллатлараро тотувликни таъминлаш, ―маънавий-ахлоқий таҳдид‖ларга қарши ѐшларда 
мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларда аждодларимиз меросига нисбатан фахр ва 
ифтихор туйғуларини уйғотиш давр талабига айланмоқда. Ҳозирги даврда умуминсоний 
қадриятлар, халқаро ҳуқуқ нормалари, демократия тамойилларининг ижобий таъсири бир 
томонда, глобаллашув жараѐнининг салбий таъсири иккинчи томонда ривожланиб 
бораѐтганлиги аниқ сезилиб бормоқда. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ‖... глобаллашув 
жараѐнининг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий 
таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиѐсий кучлар ва марказларнинг 
манфаатларига хизмат қилаѐтганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта, кузатиши
муқаррар‖ (Каримов, 2008). 
Маълумки, бугунги маънавиятимизга бўлаѐтган таҳдидларнинг орқасида катта кучлар бор. 
Шубҳасиз, уларнинг мақсади, халқимизнинг тинчлигини бузиш, қўрқитиш, юрагига ваҳима 
солиш, юритаѐтган сиѐсатимизга ишончини сўндириш, амалга ошираѐтган улкан ишларга зарба 
беришдан иборат. Шу нуқтаи назардан қараганда,‖миллатимизга ѐт ғоя ва мафкураларнинг 
кишилар онгига, руҳиятига таъсири ―назарийлашаѐтгани‖ ҳамда ―прагматиклашаѐтгани‖ билан 
характерланади. Чунки, ўтиш даврининг табиий қийинчиликлари, мафкуравий иммунитет 
барқарор бўлмаган вазиятларда ташқаридан инсон онгини, қалбини эгаллаб олишга 
уринишнинг муқобил ―назарий асослари‖, ―методологик воситалари‖ кучайиши табиий. Бу 
хилма-хил назариялар ўзига хос воситалар орқали кишилар онгига, руҳига таъсир қилишга 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling