Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
74 
ҳаракат қилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, ―мафкуравий кураш полигонлари – назариялар ва 
ғоялар кураши полигонига айланмоқда‖(Отамуротов, 2001). 
Ҳозирги даврда ўзига хос ғоявий йўналишда ривожланиб, ижтимоий-сиѐсий, маънавий-
маданий соҳаларда таъсир кучини ўстириш мақсадида амалга оширилаѐтган ―демократияни 
олға силжитиш‖ деб ном олган яна бир мафкуравий таҳдид ҳам бузғунчи ғоялар тизимининг 
асосий элементларидан бири сифатида намоѐн бўлмоқда. 
Бундай ўзига хос демократик экспансия ўз навбатида, яна бир бузғунчи ғоя – 
ахлоқсизликнинг тарғиботи билан узвий боғлиқ ҳолда намоѐн бўлмоқда. Янги ҳаѐт асослари 
барпо этилаѐтган бизнинг юртимизда бу масала алоҳида аҳамиятга эга. Чунки собиқ тузум 
барбод бўлиши оқибатида вужудга келган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун 
мутлақо ѐт бўлган, моҳиятини маънавий ва ахлоқий тубанлик ташкил этган ―оммавий 
маданият‖ миллий маданиятимизга жиддий хавф солмоқда. ―Табиийки, ―оммавий маданият‖ 
деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризим ғояларини 
тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг 
йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни 
қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Ҳозирги вақтда 
ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, 
эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиѐтга, инсон ҳаѐти, оила 
муқаддаслиги ва ѐшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли 
бало-қазодек тарқалиб бораѐтган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини 
англаб олмоқда‖ (Каримов, 2008). 
Истиқлол йилларида тобора кенг кўлам касб этиб бораѐтган ―маънавий-ахлоқий 
таҳдид‖ларга ўзига хос жавоб тариқасида Президентимиз И.А.Каримов томонидан 
тараққиѐтнинг ―Ўзбек модели‖ назарияси доирасида ―юксак маънавият‖ концепцияси яратилди. 
Қадимдан мавжуд бу тушунчанинг мазмуни янада бойитилди, маънавиятнинг роли, ўрни ва 
аҳамияти янгича баҳоланди. Моддий, иқтисодий, илмий-техник салоҳиятнинг зарурлиги инкор 
этилмагани ҳолда, келажак пойдевори – маънавият, деб белгиланди. Маънавият ҳақидаги 
бундай илмий-ижодий изланишларнинг мантиқий ҳосиласи сифатида ―Юксак маънавият – 
енгилмас куч‖ асари яратилди. Маънавиятни асраш, бойитиш, келажак авлодларга уни янада 
покиза ва безарар етказиш ҳозирги авлоднинг, айниқса ѐшларнинг муқаддас бурчи эканлиги 
асосланди. Чунки, маънавий юксаклик киши иродаси, ақлу-тафаккури, дунѐқараши, чуқур 
билим, қалбан поклиги, ҳалоллиги, қатъиятлилиги каби кўплаб хислатларни ўз ичига олади.
Ҳар қандай кишининг қалбига йўл аввало унга берилаѐтган илм билан кириб боради. Шу 
боисдан Шарқда, айниқса бизда таълим ва тарбиянинг уйғун ҳолда олиб бориш қадимдан 
шаклланиб келган. Шунинг учун ҳам биз бугунги кунда таълим-тарбия соҳасидан бошлаб, 
матбуот, телевидение, Интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари, театр, кино, 
адабиѐт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъатигача, бир сўз билан айтганда,
инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги 
фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиѐжлари, замон талаблари асосида янада 
кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз зарур. Бугунги кунда ўз ҳаѐтини ана шундай
маъсулиятли соҳага бағишлаган кўплаб истеъдод соҳиблари юртимизда янги ҳаѐт, янги
жамиятнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, комил инсонни тарбиялаш йўлида муносиб 
ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса ҳозирги вақтда дунѐда кучайиб бораѐтган турли маънавий
таҳдидларнинг олдини олиш, ―оммавий маъданият‖нинг зарарли таъсиридан ѐшларимизнинг 
онгу тафаккурини ҳимоя қилишда илму фан ва маданият жамоатчилиги, ижод аҳлининг ўрни 
ва роли тобора ортиб бормоқда. Жумладан, инсоннинг руҳий камолоти юксалишида санъат 
ижодкорларининг ўрни беқиѐс. Мусиқа садолари қайси халқ ѐки миллат вакили томонидан
ижро этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозир инсоний кечинмаларни ифода этади. Машҳур
тарихчи Шарофуддин Али Яздий ўзининг ―Зафарнома‖ китобида Амир Темур даврида



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling