Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
77 
Халқимизнинг ―Қариси бор уйнинг париси бор‖ деган мақоли бежиз айтилмаган. Ҳар бир 
ўзбек оиласида кексаларнинг ўзига яраша ҳурмати бор, улар қадриятлар тўғрисидаги 
тушунчаларга эга, шунинг учун улар ўзлари риоя қилиб келган қадриятларга нафақат ўз 
оиласидаги балки маҳалладаги ѐшларни ҳам ўргатишлари зарур.Зеро ―Бир болага етти қўшни 
ота-она‖. 
Ўзбекистон жамиятининг маънавий янгиланиши жараѐнида халқимиз онгида юксалиш юз 
берди. Айниқса, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатида майдонга 
чиқаѐтган, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида тарбия олаѐтган, жисмоний 
ва маънавий соғлом, баркамол ѐш авлодимиз тимсолида бу ҳақиқат яна бир бор ўз тасдиғини 
топмоқда. Зеро, мустақилликнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашда миллий ва 
умуминсоний қадриятлар уйғунлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Глобаллашаѐтган дунѐда миллий 
ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлашишини даврни ўзи тақозо этмоқда. Зеро, 
глобаллашув жараѐнида четдан кириб келаѐтган қадриятлар ѐшларимиз онгига ўзининг ижобий 
таъсири билан биргаликда салбий таъсирини ҳам ўтказмоқда. Бу ѐшларга ―оммавий 
маданият‖нинг таъсирида янада яққолроқ кўзга ташланади. Мамлакатимиз ѐшларини
маънавий-ахлоқий таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун уларни инсонпарварлик, ватанпарварлик, 
халқпарварлик, толерантлик руҳида тарбиялаш, уларда ўз халқига, ватанига садоқат, бошқа 
миллатларга нисбатан бағрикенглик ҳис-туйғуларини, қадриятларни шакллантириш олдимизда 
турган муҳим вазифалардир. 
Хулоса 
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, олий мақсадимиз ―Озод ва обод ватан, эркин ва 
фаровон ҳаѐт‖ барпо этиш экан, бу жараѐнда миллий ва умумбашарий қадриятларнинг 
уйғунлашуви тараққиѐтнинг зарурий қонунидир. Умуминсоний қадриятлар турли давлатлар, 
халқлар ўртасидаги кўприк воситасини ўтаб, одамларни бир-бирига яқинлаштирувчи, 
ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка чорловчи восита ролини ўтайди.
Даврлар ўтиши билан миллий маънавий қадриятлар ҳам ўзгариб, ривожланиб
янгиланиб, бойиб боради. Замон руҳига ва тараққиѐт талабларига мос келмай қолган меъѐр ва 
талаблар инкор этилади. Янгича тасаввур ва ѐндашувлар, фазилат ва одатлар ҳаѐтга кириб 
келади. XXI аср бошига келиб ахборот технологиялари туфайли глобаллашув жараѐни янги 
босқичга кўтарилди. Бу шароитда миллий қадриятларга четдан бўладиган таъсир беқиѐс 
даражада кучайди. Бу таъсир, бир томондан, миллий маданиятларнинг бойиши, қадриятларнинг 
қайта баҳоланиши ва юксалишига, иккинчи томондан эса, миллатнинг руҳияти ва қадриятига ѐт 
бўлган одат ва ҳаракатларнинг кириб келишига сабаб бўлади. 
Бу ҳаѐтий ҳақиқат биз ҳамиша амал қиладиган тамойилга, жамият ривожининг асоси ва 
шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим 
марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак‖ (Каримов, 
2002).
Демак, ҳар бир киши ўзининг яшаш тарзига, ўзгалар билан бўлган муносабатига жиддий 
эътиборни қаратмасдан туриб, таҳдид муаммосини ҳал этиш мушкул. Бу борада энг муҳим 
вазифа шундан иборатки, ҳар қайси фуқаро, ҳар қайси инсон жамият тараққиѐти ва уни 
янгилашга, маънавий ҳаѐтимизни турли таҳдид ва хуружлардан ҳимоя қилиш масаласига 
бўлган ўз бурчи ва масъулиятини айнан ана шу асосда аниқлаб олиши зарур.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling