Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
76 
Бинобарин, ҳозирги янгиланаѐтган жамиятда ―Инсон – ижодкор шахс‖ сифатида 
баҳоланмоқда. Ўз навбатида инсонга жамиятнинг мавҳум бир зарраси деб эмас, балки дунѐни 
ўзгартирувчи куч, ижодкор, эркин шахс сифатида муносабатда бўлишини талаб этмоқда. Ана 
шундай ѐндошиш инсонни пировард натижада замон талаби даражасида камол топган – 
мутеликдан, маънавий қашшоқликдан холи, Ватан, миллат, давлат манфаати йўлида фаолият 
кўрсатувчи шахс сифатида камолга етишга олиб келади. Миллий тикланиш мафкураси 
шаклланаѐтган жамиятда маънавий-ахлоқий муҳит соғломлашаѐтган, миллий қадриятлар, 
инсон ҳуқуқи ва эрки тикланаѐтган бир шароитда баркамол инсон – бу ўзида ижтимоий-сиѐсий, 
маънавий-ахлоқий хислатлар мажмуини мужассамлаштирилган, жамиятда ўзлигини ва ўз
қобилиятини ҳар томонлама намоѐн эта оладиган, ахлоқан пок, жисмонан соғлом, ҳаѐт 
гўзалликларини ҳис эта оладиган шахсдир. Шахсга бундай қараш ҳозирги даврда катта 
аҳамиятга эга ва амалда инсон тарбиясининг намунаси бўлиб хизмат қилади. Жамият 
тараққиѐти жараѐнида ўзини ижтимоий фаолиятнинг тўғри шаклларида намоѐн этиб, маълум 
тарихий даврнинг вакили сифатида муносабатларга киришиб, амалий фаолият кўрсатадиган 
шахс ҳам шаклланиб боради. Шунга кўра, мутафаккирлар идеал шахслар сиймосини ахлоқан 
пок, жамиятнинг моддий ва маънавий бирлигини яратувчи, жисмонан соғлом, етук инсон 
қиѐфасида яратганлар. Буни биз донолик мажмуаси сифатидаги энг қадимги ѐдгорликлардан 
тортиб, классик меросимиз бўлган асарлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Юсуф Хос 
Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖, Кайковуснинг ―Қобуснома‖, Аҳмад Югнакийнинг ―Ҳибат-ул-
ҳақойиқ‖, Саъдийнинг ―Гулистон‖, Жомийнинг ―Баҳористон‖, Алишер Навоийнинг ―Маҳбуб-
ул-қулуб‖, Давонийнинг ―Ахлоқи Жалолий‖, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ―Футувватномаи 
Султоний‖, ―Ахлоқи Муҳсини‖, Абдулла Авлонийнинг ―Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ‖ каби 
асарларида комил инсонни шакллантириш усуллари ѐритилган.
Жумладан, Абдулла Авлоний ―Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ‖ асарида: ―Агар бола яхши 
тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатланиб катта бўлса, ҳар ким 
қошида мақбул, бахтиѐр бир инсон бўлиб чиқади. Ахлоқимиз биносининг гўзал ва чиройли 
бўлишига тарбиянинг зўр таъсири бордир‖ деб, инсон камолотида тарбиянинг ролини алоҳида 
таъкидлаган эди. 
Истиқлол туфайли республикамизда таълим-тарбия соҳасида, ахлоқий қадриятларимизни 
қайта тиклаш борасида, асрий урф-одат ва анъаналарга асосланган миллий қадриятларимизни 
янада ривожлантириш хусусида жуда кескин ва буюк бурилишлар бўлгани барчага аѐн. 
Айниқса таълим тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлардан пировард 
мақсад ―юксак маънавиятли шахс‖ ларни шакллантиришдир. Ана шу қадамни миллий ва 
умуминсоний қадриятларга асосланмай, таълим-тарбияга оид тарихий тажрибаларнинг 
мақбулларини амалий фаолиятимизда қўлламай ютуққа эришиш мумкин эмас. Жамиятнинг 
маънавий янгиланиши шароитида ѐшлар онгида миллий ва умуминсоний қадриятлар 
уйғунлигини шакллантиришда қуйидагиларга эътиборни кучайтириш лозим: 
 
ҳар бир шахснинг ўзлигини англашида миллий қадриятлар муҳим роль ўйнагани боис, 
ѐшларга миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини сингдиришда индивидуал 
ѐндашишни йўлга қўйиш; 
 
миллий қадриятларнинг шаклланиши оиладан бошланишини ҳисобга олиб, оила 
қадриятлари мавзусида услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш; боғча, мактаб, касб-ҳунар 
коллежлари ва лицейларда қадриятлар асосида оила-маҳалла-боғча-ўқув юрти ҳамкорлигини 
йўлга қўйиш услуб ва воситаларини яратиш
 
мактабларнинг маънавият хоналарида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини 
ѐшларда шакллантириш йўлларини ўзида ифода этган бурчаклар ташкил этиш ва тадбирлар 
ўтказиш; 
 
маҳаллаларда қадриятларга асосланган тўгарак ва тадбирлар ташкил қилиб, уларга кекса 
ҳунармандларни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling