Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 72 Ijtimoiy - iqtisodiy va siyosiy fanlar УДК: 1.316(09)(575.1) “МАЪНАВИЙ ТАҲДИД”ЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ Д.Анварова Гулистон давлат университети E-mail: dildora_84@mail.ru ―ХХI асрнинг барқарорлигига хавф солаѐтган, ўтган асрдан кераксиз мерос бўлиб қолган муаммолардан бири – бу турли носоғлом фикр ва қарашларнинг пайдо бўлиши ва ѐшларнинг муайян қисми ана шундай қарашлар таъсирига тушиб қолишидир. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ѐки сиѐсий қарамликдан дахшатлироқдир‖ (Собирова, 2009). Оқибатда тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, инсоннинг эркин бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг руҳий дунѐсини издан чиқариш мақсадини кўзлайдиган мафкуравий, ғоявий хуружни ифодаловчи ―маънавий таҳдид‖ тушунчаси ўзига хос маъно ва мазмун касб этади. Бу тушунча муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, шахс ва жамият хавфсизлиги, унинг маънавиятига, асрлар мобайнида шаклланган ахлоқий нормаларига таҳдид солувчи ғоявий-назарий қарашлар йиғиндисидир. Бу жараѐннинг нақадар долзарблиги, зарарли оқибатлари ва бундай таҳдидларга қарши курашиш кераклигини юртбошимиз ―Юксак маънавият – енгилмас куч‖ асарида ҳар томонлама асослаб, ―.... ҳозирги кунда маънавиятимизни асраш учун нима қилиш лозим ва унга таҳдид соладиган хуружларга нимани қарши қўйиш керак, деб сўраса, мен авваламбор шу юртда яшаѐтган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштиришни, бугунги тез ўзгараѐтган ҳаѐт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаш ва диѐримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур‖ (Каримов, 2008), деб таъкидлайди. Дарҳақиқат, ана шундай инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштирган ҳар бир маънавиятли шахснинг онги ва қалбига таъсир қилиб, унинг қарашларини ўзларига маъқул йўналишда ўзгартириш, экстремизм, вайронкорлик, бузғунчилик, ахлоқсизлик ғояларини зимдан тарғиб-ташвиқ этиб сингдириш каби ғаразли мақсадларни амалга ошириш мумкин эмас. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Албатта, маънавий тарбия миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган, ҳамда ѐшларимиз онгида маънавий-ахлоқий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилган бўлмоғи лозим. Шу боис ҳам мавзунинг долзарблик жиҳати қуйидаги масалаларни илмий таҳлил этишга асосланади: Биринчидан, бугунги глобаллашув жараѐнида оммавий маданият тарзидаги ―маънавий таҳдид‖ларнинг ғоявий хуружларини илмий асослаш; Иккинчидан, ―маънавий-ахлоқий таҳдид‖ларнинг миллий ўзликни англашга кўрсатадиган салбий оқибатларини илмий жиҳатдан очиб бериш; Учинчидан, ―маънавий таҳдид‖лардан ҳимояланиш иммунитетини шакллантириш зарурияти. Мазкур муаммо ечимида биз диққатимизни ахлоқ илмига қаратишимиз лозим. Зеро М. Имомназаров таъкидлаганидек: ‖Ахлоқ – маънавият ўзаги‖. Ғарб файласуфи Альбер Швейцер: "Воқеликни шакллантирадиган кучлар ичида биринчиси - маънавият ва ахлоқ. Қолган барчаси озми-кўпми иккинчи даражали", — деган эди. Инсоният тарихига, хусусан, бугунги кунда жаҳонда содир бўлаѐтган воқеаларга диққат билан назар ташланса, юқоридаги фикрларга қўшилмасликнинг иложи йўқ. Глобаллашув асрида жамиятимизнинг барча соҳаларидаги амалга оширилаѐтган ишларимизнинг пировард мақсади – ―маънавий-ахлоқий таҳдид‖ларга қарши курашиш зарурияти, унинг халқимиз маънавиятига етказаѐтган таъсири, бу таҳдидларга қарши курашда таълим тизими олдида турган вазифаларни белгилаб олиш, ѐшларимизда ғоявий иммунитет шаклланишида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятини ѐритиб бериш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling