Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
83 
Ковус ҳақида ѐзма манбалар маълумотлари анча чеклангандир. Ковуснинг ўғиллари Ҳайдар ва 
Фадл ўртасида тахт учун юзага келган низо Фадл фойдасига ҳал бўлгач, бундан норози бўлган 
Ҳайдар араблар томонига ўтади. Бир томондан аламзада, иккинчи томондан, арабларга қарши 
курашнинг бефойда эканлигини, яъни бутун Мовароуннаҳрда ўз озодлигини сақлаб келаѐтган 
бу сўнгги ўлка ҳам эртами, кечми забт этилишини тушуниб етган Ҳайдар арабларни номаълум 
тоғ йўллари орқали мамлакат пойтахти Бунжикат шаҳрининг орқа томонига олиб ўтади. 
Натижада араблар узоқ вақтлардан бери ўз ҳукмронлигини ўрната олмай келаѐтган 
Мовароуннаҳрдаги сўнгги ўлка - Уструшона ҳам 822 йилда улар томонидан забт этилади 
(Негматов, 1954). Бунжикант деб талқин қилинаѐтган Шаҳристон яқинидаги Қалъаи Қаҳқаҳа 
ѐдгорлиги харобаларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларида бу ерда 
аниқланган турли ҳажмдаги тош ядролар (палахмон) билан тўлдирилган ва тегинилмаган омбор 

аслаҳахоналар ўрни ва ѐдгорлик атрофида ягона мудофаа тизимини ташкил этувчи стратегик 
аҳамиятга эга қалъаларнинг култепага айланган қолдиқларидан топилган кўплаб қимматли 
ашѐлар, шаҳарнинг кутилмаган ҳужум натижасида босиб олинганлигини тасдиқлайди 
(Негматов, Хмельницкий, 1966). Арабларга Бунжикат шаҳрини олишда ѐрдам берган Ҳайдар 
ибн Ковус ўз тарафдорлари билан аббосий халифа ал-Маъмун (815-833), кейинчалик ал-
Мутаасим саройида хизмат қилади ва катта муваффақият қозонади. Кейинчалик у расман 
Уструшона ҳукмдори этиб тайинланган бўлса ҳам, аслида бу вазифани унинг номидан ўғли 
Ҳасан ибн Ҳайдар бажаради. Ҳайдар ибн Ковуснинг қисқа, лекин ѐрқин умри 842 йилда, ўз 
ватанидан узоқда, Боғдод яқинидаги Самарра шаҳрида ниҳоя топади. Бу йиллар давомида 
Уструшона Ҳайдарнинг ўғли Ҳасан тарафидан бошқарилди. Ҳайдарнинг қамоққа олиниши 
билан Ҳасан ҳам қўлга олинади. Унинг кейинги тақдири ва ундан кейинги афшинлар ҳаѐти ҳам 
бугунга қадар бизга номаълумдир. Фақат Уструшонанинг сўнгги афшини Сайр ибн Абдуллоҳ 
ҳақида 893-894 йилларга оид нумизматик манбалар маълумот беради. Шу маълумотларга 
асосланиб афшинлар сулоласи давом этганлиги, Ҳасандан кейин Абдуллоҳ ва ундан кейин 
Сайр ибн Абдуллоҳ ҳукмронлик қилганлигини тахмин қилишимиз мумкин. 893-894 йиллар 
Уструшона Самонийлар давлати таркибига қўшиб олинади.
Хулоса 
Кўриб турганимиздек Уструшона ўзининг тарихий воқеаларга бой сиѐсий ҳаѐти билан 
ўрта асрлар икки дарѐ оралиғи - Мовароуннаҳр тарихида ўзига хос аҳамият касб эътиб келган. 
Хусусан, унинг юксак маданияти Ўрта Осиѐ халқларининг кейинги даврлардаги тақдирида ҳам 
муҳим ўрин тутиб келди. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, юқоридаги тадқиқотлар 
қадимдан аҳоли яшаб келган бу ҳудуд, Ватанимиз ўтмишидаги муҳим тарихий воқеалар билан 
чамбарчас боғлиқ ҳолда, Ўрта Осиѐ тарихининг узвий қисмини ташкил этганини кўрсатади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 
Беляева Т.В. Архаический, античный и раннесредневековый Ходжент по данным писменных и 
археологических источников. //Исследования по истории и культуре Ленинабада. -Душанбе: 
Дониш, 1986.- С. 82-100.
Беляева Т.В. К исторической топографии городов Уструшаны. //Древняя и средневековая 
археология Средней Азии. – Т.: Фан, 1990.- С. 76-85.
Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние 
времена. Т.II. -М.-Л., Изд. АН СССР. 1950.-138 с.
Билалов А.И. Из истории ирригации Уструшаны. (МКУ. Вып. 4). -Душанбе: Дониш,1980.- 
22
с. 
Гафуров Б.Г. Таджики. (Древнейшая, древняя и средневековая история.) - М.: Наука, 1989.-
366
с.
Грицина А.А. Древнеуструшанский компонент в интеграции согдийской культуры. //Культура 
древнего и средневекового Самарканда в исторческой связи Согда. ТД советско-французского 
колоквиума. Самарканд, 25-30 сентября 1990г. -Т.: Фан,1990.- С.39-40. 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling