Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
80 
қарши юриш бошлайди. У қўзғолончиларнинг бирлашишига имкон бермаслик мақсадида 
ўлкадаги энг йирик, мустаҳкамланган шаҳар - Кирополни ўраб олиб ҳалқага олиш учун у ерга 
Кратер бошчилигида қўшин жўнатади. Алексанрнинг ўзи эса қўзғолончиларнинг юнонлар 
лагерига энг яқин жойда жойлашган «унча баланд бўлмаган тупроқ деворлар билан ўралган 
Газа шаҳри»га ҳужум қилади. Қўзғалончиларнинг қахрамонона қаршилиги, юнонларнинг 
мунтазам пиѐда ва отлиқ қўшинларининг қамал машиналари ѐрдамидаги шиддатли ҳужуми 
натижасида синдирилади. Мудофаачилар қириб ташланиб, шаҳар аҳолиси асирга олинади ва 
қул қилинади. Газа шаҳри Алексанрнинг буйруғига кўра вайрон қилинади. Тадқиқотчилар 
ўртасида Газанинг жойлашган ўрни хусусида бир қанча фикрлар мавжуд («Газа-Чекка 
Александрия-Хужанд» - Т.В.Беляева, «Газа - Нов атрофи ѐдгорликлари - А.А.Грицина). 
Бизнингча, буларнинг ичида иккинчи фикр кўпроқ асосли бўлиб кўринса ҳам, аммо бу 
фикрнинг аниқ бир ѐдгорлик билан боғланмаганлиги ва уларнинг ҳеч бирида кенг кўламдаги 
қазув тадқиқот ишлари олиб борилмаганлиги, бу муаммо юзасидан узил - кесил хулоса 
чиқаришимизга имкон бермайди. Худди шу куни қўзғолончи шаҳарлардан яна бири - Багада 
ҳам юқоридаги воқеа айнан такрорланади. Баганинг жойлашган ўрни хусусида ҳам бир қанча 
фикрлар мавжуд. Буларнинг ичида, тадқиқотчилар томонидан энг асосли деб ҳисобланаѐтган
«Бага - Нов атрофи, аниқроғи Оқсувдан чиқарилган канал бўйида» (Беляева, 1990) фикри 
бизнингча ҳам ҳақиқатга энг яқиндир. Иккинчи куни босқинчилар томонидан қўзғолончи 
шаҳарларнинг учинчиси ҳам босиб олинди. Юнон отлиқ аскарлари томонидан ўраб олинган 
қолган икки шаҳар ҳам шу куни забт этилиб, вайрон қилинади ва аҳолиси қул қилинади. Бу 
шаҳарларнинг жойлашган ўрнини аниқлашда, сўнгги йилларда аниқланган ҳудуднинг қадимий 
даврига оид ѐдгорликлар (Каллахона, Чиғмойтепа, Мулчоқтепа, Бахмалтепа, Уяс ва бошқалар) 
муҳим ўрин тутади (Беляева, 1990). Шундай қилиб, Александр икки кун ичида беш шаҳарни 
эгаллаб, Кратер томонидан қамал қилиниб турилган Кирополга етиб келди. Шаҳар 
майдонларининг бирида бўлган жанг вақтида Александр бу сафар бўйни ва бошидан яраланади. 
Юнонлар шаҳарни тўла эгаллаганларидан сўнг, мудофаачилар шаҳар аркига чекинишга мажбур 
бўлади. Шаҳар вайрон қилинади. Киропол шаҳрининг жойлашган ўрни масаласида 
тадқиқотчилар ўртасида бир қанча қарашлар («Киропол - Ўра-Тепа», «Киропол - Куркат 
атрофидаги ѐдгорликлар (Ширин, Чигмойтепа)" (Негматов, 1957), «Киропол - Нуртепа» 
(Беляева,1990) мавжуд. (Грицина, 1992; Древний Заамин, 1994; Ртвеладзе, 1999). Киропол забт 
этилгач, охирги еттинчи шаҳар йўл-йўлакай босиб олинади. Бу шаҳарнинг ўрни тадқиқотчилар 
томонидан Сават яқинидаги ѐдгорлик (Хонтепа) ўрнига жойлаштирилади. (Грицина, 1992). 
Сирдарѐ ҳавзаси шаҳарларидаги қўзғолон, юнонлар томонидан босиб олинган бошқа 
ҳудудларда ҳам қўзғолонлар кўтарилишига туртки бўлди. Александр Спитамен томонидан 
қамал қилинган Мароқандга қўшин жўнатиб, дарѐ бўйига қайтади. Бу ерда 17 кун (баъзи 
манбаларда 20 кун) ичида мамлакатнинг шимолий сарҳадларини мустаҳкамлаш ва дарѐ орти 
сакларига қарши курашда таянч нуқтасини борпо этиш мақсадида Чекка Александрия - 
Александрия Эсхата шаҳрини барпо этади.
Чекка Александриянинг жойлашган ўрнини аниқлаш мақсадида узоқ йиллар мобайнида 
олиб борилган тадқиқотлар натижасида, унинг Сирдарѐ бўйидаги олдиндан мавжуд бўлган 
қишлоқ манзилгоҳи (ҳозирги Хўжанд) ўрнида тикланган деган фикр айтиб келинмоқда. Бу фикр 
бизнингча бугунги кунда ушбу йўналишдаги энг асосланган илмий фикрлардан биридир 
(Беляева, 1977; Негматов, 1986; Беляева, 1986; Ртвеладзе, 1999). 
Бу вақтга келиб юнонлар томонидан қурилаѐтган шаҳардан ҳавфсираган саклар дарѐ 
ортида тўплана бошлайдилар. Дарѐнинг чап қирғоғида юнон қўшинлари томонидан 
қурилаѐтган шаҳарда ўз озодлигига солинаѐтган хавфни ҳис этган саклар, қурилишни нариги 
қирғоқдан туриб ўққа тутадилар. Юнон қўшинларидан 2000 киши, тош отар машиналар 
ҳимояси остида дарѐдан кечиб ўтиб, жангга киришадилар. Мағлубиятга учраган саклар, 
Александрдан кечирим сўраш учун ўз элчиларини жўнатадилар. (Литвинский, 1960). 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling