Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
82 
уларнинг ҳар бири шаҳарнинг умумий мудофаа тизимини ташкил этувчи алоҳида ҳимоя 
деворлари ва сув тўлдирилган хандақ билан ўраб олинган. Шаҳристонга «юқори» ва «шаҳар 
дарвоза»лари деб номланувчи икки дарвоза орқали, рабодга эса «Зомин, Марсманда, Нуджкент 
ва Қаҳлабод» деб номланувчи тўрт дарвоза орқали кирилган. Арки аълода ҳашаматли сарой, 
кейинчалик жоме масжидига айлантирилган ибодатхона ва бошқа маъмурий ва ҳарбий 
аҳамиятга эга иншоотлар жойлашган (Негматов, 1953; Мамажонова, 1989). Айни вақтда 
Бунжикантни душман ҳужум қилиши мумкин бўлган томонлари, стратегик жиҳатдан қулай 
нуқталарда, маҳобатли ва қудратли қалъалар, қоровул тепалари ўраб турган. Бу марказга 
бўйсунувчи, ягона ҳарбий - мудофаа тизимлар мажмуаси, унинг мудофаа қобилиятини янада 
оширган.
Уструшона давлати «афшин» нисбаси билан номланувчи ҳукмдорлар сулоласи томонидан 
бошқарилган. Ҳукмдорлик отадан болага мерос сифатида ўтган. Бугунги кунда бу 
ҳукмдорларнинг икки сулоласига тегишли 14 вакили ҳукмронлик қилганлиги ҳақида фикрлар 
мавжуд. Афшинларнинг 1-сулола вакиллари: Чирдмиш, Сатачари I, Раханч I, Сатачари II, 
Сатачари III, Раханч II, Раханч IIIларнинг номлари нумизматик манбалар асосида аниқланган. 
(Смирнова, 1981). Асосан 600-720 йиллар оралиғида ҳукмронлик қилган деб тахмин 
қилинаѐтган бу сулола вакилларининг ҳукмронлик қилган аниқ саналари бизга маълум эмас. 
Ёзма манбалар улардан фақат биттасининг 618 - 626 йиллар оралиғида ҳукмронлик қилганлиги 
ҳақида маълумот беради (Бичурин, 1950; Гафуров, 1989). Айни вақтда бу афшинлар 
ҳукмронлигидаги кетма кетлик ҳам кўпроқ тахминларга асосланади. Ёзма манбалар 720 йилдан 
бошлаб ҳукмронлик қилган афшинларнинг иккинчи сулоласи Харабугра (720-738), Ханахара 
(738-
800), Ковус (800-825), Ҳайдар (825-840), ва Ҳасан ҳақида (Негматов, 1957; Грицина, 2000), 
нумизматик манбалар эса сўнгги икки «афшин»- Абдуллоҳ ва Сайр ибн Абдуллоҳ ҳақида 
маълумотлар беради. Айни вақтда бу нумизматик манбалар сўнгги Уструшона афшини 893 
йилга қадар ҳукмронлик қилганлигини ҳам кўрсатади (Древний Заамин, 1994). Тарихий 
манбаларнинг таҳлилига кўра (лингвистик таҳлилга кўра) бу сулола туркий асосга эга. Чунки 
720 йилда ҳокимият тепасига келган Уструшона афшини (ҳукмдори) Харабугранинг (Қора 
буғро) номи ҳам, унинг туркий илдизга эга эканлигидан далолат беради. Тарихдан маълумки, 
бу даврда кўпгина Ўрта Осиѐ ҳукмдорлари турклар билан яқин муносабатда бўлиб, кўп 
ҳолларда улар билан қариндош, уруғчилик алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилар эдилар. Ёзма 
манбаларда маълумотлар сақланиб қолган Уструшона афшинларидан яна бири Ҳайдар ибн 
Ковус ўз ўғли Ҳасанни, халифа Мутасимнинг турк лашкарбошиси Ашнаснинг қизи Утрунжойга 
уйлантирганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам бунга мисол бўлиши мумкин (Негматов, 1956). Шу 
ўринда балким юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, Шаҳристондан топилган 
"Болаларни эмизаѐтган она бўри" тасвирини ҳам шу афшинлар сулоласи шажараси билан 
боғлаш мумкинлиги ҳақидаги эҳтимолни қилишимизга ҳам имкон берди. 
VIII аср бошларига келиб Ўрта Осиѐ ҳудудига араб босқинчилари кириб кела 
бошладилар. Афшин Харабугра ҳақидаги илк ѐзма маълумотлар унинг 737 йилда турк хоқони 
ва қўшни давлатлар ҳукмдорлари билан арабларга қарши тузилган навбатдаги ҳарбий иттифоқ 
муносабати билан тилга олинади. Бу ҳарбий иттифоқ мағлубиятга учраганидан кейин, 
аниқроғи, 738 йилда, ҳокимиятга унинг ўғли Ханахара келади. Ўз навбатида, у ҳам отаси каби 
мустақил сиѐсат юритиш учун ҳаракат қилади. Жумладан, 738 йилда Наср ибн Сайѐр, 795 йилда 
Фадл ибн Яхѐлар бошчилигидаги араб лашкарлари ҳужумлари даврида, сиѐсий музокаралар 
ѐрдамида, маълум миқдордаги солиқ эвазига, Уструшонада ўз ҳокимиятини сақлаб қолади. Шу 
билан бирга Ханахара 752 йилда хитойликлардан арабларга қарши ѐрдам сўраб мурожаат 
қилади, аммо рад жавобини олади. Бу даврда Уструшона араб босқинчиларига ва исломга 
қарши кучларнинг қаршилик кўрсатиш марказига айланади. Юқоридагиларнинг барчаси афшин 
Ханахара даврида уструшоналикларнинг ўз эрки ва озодликлари учун босқинчиларга қарши 
тўхтовсиз кураш олиб борганликларидан далолат беради. Уструшонанинг навбатдаги афшини 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling