Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 81 Ёзма манбаларда Александр Македонскийга қарши чиққан қўзғолончи шаҳарлар аҳолиси ҳақида фикр юритилар экан, уларнинг асосий қисмини ташкил этган «кучли мамакенлар қабиласи» ҳақида сўз кетади. А.А.Грицина ҳам манбалардаги бу маълумотларни таҳлил этар экан, қўзғолончи «варварлар»- қадимги уструшоналикларни, дарѐ орти саклари ва сўғдликлардан ажратиб кўрсатилганликларини таъкидлайди. (Грицина, 1994; Грицина, 2000). Бу фикр билан баҳслашиш мумкин. Нима учун энди суғдликлар билан уструшоналиклар (XII сатраплик аҳолиси) ажратилиб кўрсатилиши керак. Антик муаллифлар бутун Ўрта Осиѐ аҳолисини «варварлар» деб атаган, сакларни ҳам, сўғдларни ҳам. Мамакен ѐки мамаценлар Уструшона ҳудудидаги энг кучли қабила сифатида муаллифлар томонидан эътироф этилган. Эҳтимол, жамият бошқаруви айнан ушбу қабила қўлида бўлган. Юқоридагилар эса бу даврда «қадимий Уструшона» ҳудудида кечган мураккаб этник жараѐнлардан ва бу ерда яшаган халқлар ижтимоий тараққиѐтнинг қабилалар иттифоқига бирлашиш босқичида бўлганлигини тахмин этишимизга имкон беради. Мароқандда қолдирилган гарнизоннинг мағлубиятидан хабар топган Александр, саклар билан сулҳ тузиб, Чекка Александрияда юнон гарнизонини қолдирганидан сўнг, асосий қўшин билан жадал у ерга қайтади. У Ўрта Осиѐни тўла босиб олиш учун 3 йил кураш олиб боради. Мил. ол. 323 йилда А. Македонскийнинг вафотидан кейин, унинг империяси учга бўлиниб кетди. Ўрта Осиѐ Салавкийлар давлати таркибига кирди. Юқорида таъкидланганидек Суғднинг таркибида бўлган деб тахмин қилинаѐтган «қадимий Уструшона» ҳудудининг Салавкийлар давлати таркибига кирган ѐки кирмаганлиги ноаниқдир. Демодамонтнинг (Салавкий Антиох I нинг саркардаси) дарѐ орти сакларига қарши юриши ҳақидаги маълумотларидан (Плиний) келиб чиққан ҳолда, афтидан, унинг Салавкийлар давлатига боғлиқ бўлганлиги тахмин қилинади (Грицина, 2000). Тадқиқотларнинг кўрсатилишича мил. ол. III - II асрларга келиб «қадимий Уструшона» ҳудудининг баъзи ѐдгорликларида (Нуртепа, Хонтепа) шимолдан кириб келган кўчманчи қабилаларнинг таъсири ва табиий шароитнинг ўзгариши туфайли (сувнинг камайганлиги) ҳаѐт тўхтаган ва аҳолиси бошқа қулай ерларга кўчган. Сўғд ва шу жумладан Уструшона ҳудудида ҳам кушонлар даврига оид тангаларнинг кам тарқалганлиги, монументал тасвирий санъат асарларининг умуман учрамаслиги ва бу даврдаги сопол комплексининг таҳлили асосида (Массон, 1975; Беляева, 1986) унинг мустаққил ривожланганлигини ва ушбу фикрдан келиб чиққан ҳолда бу ҳудуднинг Кушонлар империясига кирмаганлигини тахмин қилишимиз мумкин. Устушонанинг сўнгги антик ва илк ўрта асрларга оид сиѐсий тарихи ҳам ѐзма манбаларда жуда кам ѐритилган. Сўнгги антик даврда Ўрта Осиѐда мавжуд бўлган қудратли давлатлар Кушон ва Кангуйнинг парчаланиши оқибатида Уструшона мустақиликка эришади. Бу ҳақда 435 йил тарихий воқеаларини баѐн қилган хитой йилномаси «Бэйши»да маълумот бор. Уструшона V аср охиридан VII асргача аввал эфталитлар, сўнгра Ғарбий турк ҳоқонлиги тасарруфида бўлади. Бу даврда Уструшона ўзининг ички автономиясини сақлаб қолди. Мамлакатни ўз подшоҳлари - афшинлар бошқаради. Уструшонанинг пойтахти Бунжикант (Шаҳристон яқинидаги Қалаи Қаҳқаҳа шаҳристони ѐдгорлиги) шаҳри давлатнинг сиѐсий - иқтисодий марказларидан бири бўлиб, табиий жиҳатдан қулай, атрофи «сўлим боғлар, серсув дала ва экинзорлар, кўшк ва уйлар билан ўралган» ҳудудда жойлашган. Бунжикант «катта, аҳолиси зич жойлашган ва кўп сонли (20, баъзи манбаларда 10 минг эркак аҳолиси бўлган)» шаҳар бўлиб, уни «шаҳарни кесиб ўтувчи Сорин дарѐси ва Бурджан, Маджан, Самкаджан, Руйжан, Санбукжан каналлари» сув билан таъминлаб турган. «Уларнинг ѐқасида эса ўнлаб тегирмонлар ишлаб турган». Қалаи Қаҳқаҳа ѐдгорлиги сув таъминотини ўрганган А.И.Билолов, бу ерда ўндан ортиқ қадимий каналлар қолдиқларини аниқлайди (Билалов, 1980). Афтидан ўрта аср муаррихлари фақат асосий каналларни санаб ўтган бўлсалар керак. Шаҳар уч қисмдан - арки аъло, шаҳристон (ички шаҳар), рабод (ҳунармандлар мавзелари)дан иборат бўлиб, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling