Дифференцирования квази-филиформных алгебр


Key words: ancient Ustrushan, Central Asia, political events, political history of region


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

Key words: ancient Ustrushan, Central Asia, political events, political history of region. 
 
УДК 323(575.1)(0.75) 
БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТИДА ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МУАММОЛАРИ 
О. Райимбердиева 
Гулистон давлат университети 
E-mail
: oynisa_r@mail.ru. 
 
Республикамизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларимизнинг билим 
олишга бўлган конституцион ҳуқуқларини таъминлашга, таълим тузилмаларини янада 
ривожлантиришга, аҳолини таълим ва тарбиянинг барча шакллари билан тўлиқ қамраб олишга 
катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, дини, 
ижтимоий келиб чиқиши, жинсидан қатъи назар мамлакатимизнинг барча фуқаролари таълим 
олишда тенг ҳуқуқлидир. Мамлакатимизда ―Таълим тўғрисида‖ги қонун ва Кадрлар тайѐрлаш 
миллий Дастурининг қабул қилиниши натижасида миллий таълим тизимини ривожлантириш 
борасида кенг имкониятлар очилди. 
Таълим самарадорлигини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.А. Каримов асарларида ҳам ўз аксини топган. Жумладан, Президентимиз шундай 
дейдилар: ―Биз комил инсон тарбиясини давлат сиѐсатининг устувор соҳаси деб эълон 
қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-
атъвори ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз‖ (Каримов, 
1998).
Самарали натижаларга эришиши учун малакали кадрларни танлаш, уларни жойлаштириш 
масалалари муҳим ҳисобланади. Ўзбекистоннинг кадрлар тайѐрлаш бўйича ноѐб миллий 
модели жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Халқаро тажриба таҳлили шуни 
кўрсатадики, аксарият ривожланган давлатларда бу соҳадаги ислоҳотлар, одатда, фақат таълим 
соҳасида амалга оширилган. Улар, Ўзбекистондагидан фарқли равишда, қамровининг кенглиги 
ва чуқурлиги, илмий асосланганлиги, ислоҳотларда бутун жамиятнинг иштирок этиши каби 
хусусиятларга эга эмас эди. Президентимиз таъкидлаганларидек, ―..кадрлар масаласини ҳал 
этмас эканмиз, саъй-ҳаракатларимиз кутилган натижаларни бериши, ҳаѐтимиз, маънавиятимиз 
ўзгариши қийин кечади. Демакки, замонавий таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилиш, замон 
талабларига мос кадрлар тайѐрлаш ишини йўлга қўйиш фаолиятимизнинг бош йўналиши 
бўлмоғи даркор‖ (Каримов, 1999). 
Эслатиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда саводхонлик даражаси 99 %ни ташкил этади. Ҳар 
минг кишидан 948 нафари тегишли маълумотга эга. Уларнинг 127 нафари тўлиқсиз ўрта, 480 
нафари ўрта, 199 нафари махсус ва 142 нафари тўлиқсиз олий ва олий маълумотли. Аҳолининг
28,3 %и таълим тизимининг турли босқичларида таҳсил олганлигининг ўзиѐқ, мамлакатимиз 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling