Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
86 
таълим кўрсаткичлари ривожланган мамлакатлар таълим кўрсаткичларига мувофиқлигидан 
далолат беради. Лекин таълим тизими доимо эртанги кун билан яшаши лозимлигини эътиборда 
тутсак, бу борада қилиши лозим бўлган ишлар кўлами ниҳоятда кўплиги сезилади. 
Президентимиз таъкидлаганларидек, ―... моддий ва маънавий ҳаѐт тамойиллари бир-
бирини инкор этмайди, аксинча, ўзаро боғланиб, бир-бирини тўлдиради‖ (Каримов, 2008). 
Кўпчилик мамлакатлар таълим тизими олдида қуйидаги вазифалар туради: аҳолини 
кўпроқ даражада таълим хизматлари билан қамраб олиш, унинг саводхонлик даражасини 
ошириш; иқтисодиѐт ривожланишининг ҳозирги даври учун зарур бўлган билим ва 
кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайѐрлаш; таълим ва тарбия сифатини ошириш
таълим олиш борасидаги ҳар қандай тўсиқларни бартараф этиш; таълим хизматларига бўлган 
талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликни юмшатиш; таълим тизимида рақобатчилик 
муҳитини қарор топтириш; таълим тизимига бюджетдан ташқари маблағлар ва хорижий 
сармояларни жалб этиш; таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш. 
Ривожланган мамлакатларда фуқароларнинг олий таълим олишларига алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатларида 30 ѐшгача бўлган ҳар беш кишидан 
биттаси олий маълумотли ҳисобланади. Мазкур ҳолат мамлакатимизда ҳам олий таълимга 
алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади, деб ўйлаймиз. 
Мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш заруратини қуйидагиларда кўриш 
мумкин: 
 
таълим тизимини жамиятда бўлаѐтган ўзгаришларга мослаш; 
 
мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 % ини ўсмир ва ѐшлар ташкил этиши
 
мустақил ҳаѐтга тайѐр бўлган шахсларни тарбиялаш. 
Мамлакатимизда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида таълим соҳасидаги давлат 
сиѐсатининг асосий тамойиллари белгилаб берилган. Улар сирасига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик тавсифга эга эканлиги; барча 
таълим босқичларининг узлуксизлиги; 12 йиллик икки босқичли таълимнинг мажбурийлиги
ўрта махсус, касбий таълимни ва таълим муассасасини танлашнинг ихтиѐрийлиги; таълим 
тизимининг дунѐвий тавсифга эга эканлиги; таълим олиш борасида тенг имкониятларнинг 
мавжудилиги; таълим ва иқтидорни рағбатлантириш ва шу кабилар. 
Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар натижасида қуйидаги 
мақсадларга эришиш кўзда тутилади: ўқувчилар билим даражаси, таълим сифати ва 
самарадорлигини ошириш; мажбурий умумий ўрта таълимни жорий этиш; таълим соҳаси 
ҳуқуқий базасини такомиллаштириш; ўқитиш мазмунини тубдан ўзгартириш; ўқув 
муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш. 
Мазкур мақсадларга эришиш учун қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади: умумий 
таълимдан мажбурий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълимга ўтиш; таълим тизимини ҳудудий 
хусусиятларни тўлақонли эътиборга олган ҳолда ривожлантириш; таълим соҳасида нодавлат 
секторни ривожлантириш орқали рақобатчилик муҳитини шакллантириш; меҳнат бозори 
конъюнктурасини доимий тарзда ўрганиб бориш; ўқитишнинг янги усул ва услубларидан кенг 
фойдаланишни рағбатлантириш; таълим тизими самарадорлигини баҳолашнинг кўрсаткичлари 
тизимини ишлаб чиқиш; таълим муассасалари ўртасида интеграцион алоқаларни 
ривожлантириш. 
Таълим тизимини ривожлантиришда биринчи навбатда ишлаб чиқариш соҳаси томонидан 
қўйиладиган талабларни эътиборга олишимиз лозим.
Бугунги кунда ишлаб чиқариш иқтисодий йўналишда таҳсил олганларга қуйидаги 
талабларни қўймоқда: микро ва макроиқтисодиѐт, бухгалтерия ҳисоби, менежмент, маркетинг 
ва молия соҳасида етарлича базавий билимларга эга бўлиш; маълум бир ихтисослик бўйича 
чуқур амалий кўникмаларга эга бўлиш; тил бўйича яхши тайѐргарлик-битирувчи ўз она 
тилидан ташқари камида иккита хорижий тилни билиши лозим; компьютер ва бошқа офис 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling