«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
34-23-PB
Annotation. The article pays special attention to the new stage of economic reforms in the
country’s agricultural sector. The sustainable development of farms and enterprises operating in the agricultural sector is directly dependent on service enterprises. Today one of the main tasks is the rapid development of modern production and market infrastructure. Key words: income, technical, agrotechnical, financial and credit, information, mediation, ser- vice, pledge, guarantee, credit. Республикамизда аграр секторида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар янги босқичга ўтиб бормоқда. Ўтган босқичларни таҳлил қилганимизда, асосан иқтисодий муносабатларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш, солиқ ва суғурта механизмларини такомиллаштириш, ҳамда бошқариш тизимини такомиллаштириш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Ҳозирги даврда етиштирилаётган маҳсулотлар ва соҳада хизмат кўрсатилаётган хизматлар рақобатбардош-лигини оширишнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш асосида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини жаҳон стандартларига яқинлаштиришимиз даркор. Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда аграр соҳани ўрни юқори, шу билан бирга соҳани қайта ишлаш тизимини ислоҳ қилиш, жадал ривожлантириш зарур. Шу билан биргаликда, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш, бандлик муаммосини ҳал этиш, корхона ва ташкилотларда янги иш ўринларни ташкил этиш, сервис ишларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадларини ва фаравонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг асосий мақсади хўжалик ва корхоналарга хом-ашё етказиб бериш, агротехник ишларини амалга ошириш, техник хизмат кўрсатиш, молиявий ҳисоб-китоблар, тайёр ва яримтайёр маҳсулотларни сақлаш ва сотиш, консалтинг хизматлари борасида қулай шароитлар яратиш орқали иқтисодий тизимнинг самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган. Бунда агросервис корхоналар техник ва агротехник, молия-кредит, ахборот ва воситачилик, ҳамда иқтисодий ва ҳуқуқий хизматларини кўрсатишда иштирок этиб, аграр секторда хўжалик ва ташкилотларнинг субъектларининг молиявий ва моддий ресурслар ҳаракатини боғловчи буғин ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт шароитида аграр сектордаги корхона ва хўжаликларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш билан боғлиқ ягона занжирлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling