«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ХУЛҚ АТВОРИНИ ЎЗГАРИШИДА КУЗАТИЛАДИГАН
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
34-23-PB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ХУЛҚ АТВОРИНИ ЎЗГАРИШИДА КУЗАТИЛАДИГАН
СОҒЛОМ РАҚОБАТ КЎРИНИШЛАРИ Абдураҳмонов Умиджон Усмонович мустақил изланувчи e-mail: hope_umid@list.ru Аннотация. Ушбу мақолада баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ҳам миллий, ҳам умуминсоний характерга эга эканлигига ҳамда у башариятни маънавият ва маърифатга, эзгулик ва юксакликка олиб борувчи комиллик сари йўл эканлигига алоҳида урғу берилган. Шу билан биргаликда ижтимоий ролни белгилаб берувчи рақобатли кураш ва профессионал карьера ёшларимизни жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун хизмат қилиши хусусида таклиф ва тавсиялар берилган. Калит сўзлар: соғлом турмуш, мустақил фикр, миллий қадрият, меҳнат бозори, ижти- моий муҳит. Аннотация. В статье подчеркивается, что идея воспитания гармонично развитого по- коления имеет как национальный, так и универсальный характер, и что это путь к со- вершенству, ведущий человечество к духовности и просвещению, добру и величию. При этом были внесены предложения и рекомендации о том, что конкурентная борьба и про- фессиональная карьера, определяющие социальную роль, помогут нашей молодежи занять достойное место в обществе. Ключевые слова: здоровый образ жизни, независимое мышление, национальные цен- ности, рынок труда, социальная среда. Annotation. The article emphasizes that the idea of upbringing a harmoniously developed generation has both a national and a universal character, and that it is a path to excellence, leading humanity to spirituality and enlightenment, goodness and greatness. At the same time, suggestions and recommendations were made that the competitive struggle and professional career, which determine the social role, will help our youth take a worthy place in society. Key words: healthy lifestyle, independent thinking, national values, labor market, social environment. Ёшлар қудратли куч ва бу кучни жамиятимиз манфаатларига йўналтириш, ундан юксак самара билан фойдалана билишимиз нафақат бугунги кунимиз учун, балки узоқ ва яқин келажагимиз учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги чуқур тушуниб етилмоғи ке рак. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаб кўрсатга нидек: ”Ёшларимизни ўз мустақил фикрига эга бўлган, барча соҳа ларда дунёдаги тенгдошлари билан беллаша оладиган, биз бошлаган ишларимизнинг муносиб давомчилари, мард ва жасур комил инсон лар қилиб тарбиялаш - бу нафақат катта бахт, айни пайтда бу аввало ўзбек халқининг қадимий шуҳратини қайта тиклаш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, ривожланган дав латлар сафидан муносиб ўрин эгаллашининг асосий шартидир”. Маълумки, баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ҳам миллий, ҳам умуминсоний характерга эга бўлиб, у башариятни маънавият ва маърифатга, эзгулик ва юксакликка олиб борувчи комиллик сари йўлдир. Шу сабабли ҳам инсоният пайдо бўлибдики, тарбия масаласи кишилар, оилалар, жамоалар, давлатлар олдида муҳим муаммо бўлиб келмоқда ва улар кўп вариантли йўллар, воситалар билан турлича шаклларда, услубларда амалга оширилмоқда. Аслида бола тарбияси она қорнида пайтидаёқ бошланмоғи лозим. Шу сабабли ҳам жисмонан бақувват, маънан етук инсонлар доимо улуғланиб келинган ва ҳаттоки жисмонан бақувват инсонларга полвон ҳамда жисмонан, маънавий етук инсонларга паҳлавон деб ном берилган. Инсонни эзгулик сари етаклаш ҳақидаги таълимотлар муқаддас китобларимиз («Қуръони Карим», «Ҳадиси шариф», «Авесто» ва шу кабилар)да доимо улуғланиб келинган. Баркамол шахсни тарбиялаш, ўзининг маънавий, маърифий, ташкилий-услубий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари билан мураккаб ва масъулиятли динамик жараёндир. Халқ соғлом турмуш тарзи муҳити яратилганлигини қуйидаги омиллар орқали англаш мумкин: - миллий қадриятларга садоқат руҳининг мавжудлиги; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling