«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1585477
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48
Bog'liq
34-23-PB

Сентябрь-Октябрь 2021
8-9-қисм
«ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА 
СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ»
• Хорижий инвестициялар;
• Қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Туризимни ривожланишининг асосий манбаларидан бири молиявий маблағларга 
боғлиқ. Жахон тажрибасида туризим индустриясини ривожлантиришда давлат томонидан 
йўналтирилаётган инвестицияларнинг 30%ни ташкил этади. Асосан давлат маблағлари 
халқаро хаво йўлларини ривожлантириш ва уни модеринизациялаш, темир йўллар, автомо-
бил йўлларини қуриш ва уни реконструкция қилиш, магистрал иншоотлар қуриш, энергия 
таъминоти, замонавий алоқа воситалари билан таъминлаш, солиқ тушумлари, тарихий оби-
даларни асраш ва тамирлаш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ички, ташқи хавф-
хатарларни олдини олишга қаратилади. 
Туризм соҳасига хорижий инвестицияланинг кенг жалб қилиниши натижасида 
сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳажми ошади, сифати эса яхшиланади. Туристик индустри-
ясининг халқаро талаблар даражасида ривожланиши мамлакатимизга хорижий сайёҳлар 
оқимининг кўпайишига имконият беради. Республикамизда туризм соҳасини янада ривож-
лантириш, ушбу соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган чора-тад-
бирлар белгиланган ва амалга оширилиб келинмоқда. Буларга туристик меҳмонхоналарни 
бошқаришни хорижий компанияларга ўтказиш, туризм соҳасидаги мутахассисларнинг ма-
лакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари киради. 
Ҳозирда республикамизда 865 та туристик ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Фаолияти 
асосан чет эллик сайёҳларни жалб этиш ва уларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган 520 га 
яқин ту ри с тик компания муваффақиятли ишлаб турибди. 2013 йилда саёҳатчилар сонининг 
ўсиши 2012 йилга нисбатан 19,5 % га, чет эллик туристларга хизмат кўрсатишдан тушган 
даромадлар эса 16 % га ўсган. Бугунга келиб мамлакатимизда меҳмонхона хўжалиги янада 
тараққий этмоқда. Хусусан, 500 дан ортиқ турли мулкчилик шаклидаги меҳмонхона ва 
жойлаштириш объектлари фаолият кўрсатаяпти. Кейинги 6 йилда 300 дан ортиқ ўрта ва 
кичик хусусий меҳмонхоналар ишга тушган. Туризм соҳани янада ривожлантириш учун 
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда микрокредитлар асосан банк, молия 
институтлар орқали амалга оширадилар. Бундай институтлар, лизинг компаниялари, ўзаро 
кредитлаш жамиятлари, қарз-жамғариш уюшмалари ва бошқа молиявий бирлашмалар 
бўлиши мумкин. Уларнинг асосий вазифаси якка тадбиркорликни ва кичик бизнесни 
микромолиялаш ҳамда қўллаб-қувватлашдан иборат. Молиявий маблағлар ички ва 
ташқий манбалар ҳисобидан шакилланади. Ички манбалар туризмининг ўз фаолияти 
орқали, олинган фойдадан, ажратилган амортизация ажратмаларидан, сотишдан тушган 
маблағлардан ёки мулкни ижарага берилгандан шакилланса.
Ташқи манбалар устав сармоясига қўшилган хиссасидан, қарздорларнинг 
мажбуриятларидан, давлат субсидияларидан шакилланади.
Молиялаштириш туристик корхоналарнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар 
хисобидан амалга оширилади. Молиялаштиришнинг энг асосий шакли бу кредитлаш бўлиб 
хисобланади. Жалб қилинган кредит маблағлар корхонанинг ривожланиш имкониятларини 
кенгайтиради. 
Масалан: Самарқанд шахар Мустакиллик 23 кўчасида жойлашган МЧ “Жамшед” хусусий 
мехмонхонага 2016 йилда 12 млн сўм 9 ойга 36 % асосий воситалар (кондиционерлар) сотиб 
олиш учун банк кредитларидан фойдаланган. Худди шундай ОАТБ «Ипак йўли банк» Умар 
минтақавий филиали томонидан ООО “Шахзода универсиал комфорт” мехмонхонасига 
2013 йилда маиший техник воситалар сотиб олиш учун йиллик 20 фоизли банкнинг кредит 
маблағларидан фойдаланган.
Микрокредитлар туризимни ривожлантиришда қарз олувчиларга бир қатор мақсадлар 
учун берилиши мумкин. Жумладан:
• кичик (мини) ускуналарни харид қилиш;
• хусусий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш;
• халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш;
• хунармандчиликни ривожлантириш, уй меҳнати (касаначилик)ни ташкил қилиш;
• сервис хизмати ва маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш
• сайёҳлик (туризм) соҳасини ривожлантириш;
• кичик кўламдаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
Мисол учун, ОАТБ “ Микрокредитбанк” Самарқанд вилояти филиали томонидан 2013 


21

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling