ДилшодХудойбердиев Анорбой ўғли Иш жойи, Тошкент, Узбекистон, Кимё фани ўқитувчиси Азизбек Кўчаров Aлишер ўғли
Download 60.08 Kb.
|
disha
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГИК ТЕХНИКА АСОСИДА КИМЁ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚИ АННОТАЦИЯ
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
Кимё (02.00.00) ДилшодХудойбердиев Анорбой ўғли Иш жойи, Тошкент, Узбекистон, Кимё фани ўқитувчиси Азизбек Кўчаров Aлишер ўғли Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Узбекистон, кичик илмий ходим ПЕДАГОГИК ТЕХНИКА АСОСИДА КИМЁ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚИ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада кимё фанини ўқувчилар учун ўргатиш жараёнида инновақион педагогик техникалардан фойдаланишнинг илмий тадқиқи ўрганилди. Бундан ташқари ўқитувчининг педагогик техникасини шакллантириш йўллари ҳақида илмий изланишлар натижалари келтирилган. Калит сўзлар: педагогик техника, мимика, нутқ техникаси, пантомимик ҳолатлар, кимё фани, кимё фанини ўқитиш, ўқитувчи. НАУЧНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ ПРЕПОДАВАНИЯ ХИМИИ НА ОСНОВЕ ПЕДАГОГИЧЕСКОЙ МЕТОДИКИ АННОТАЦИЯ В данной статье было изучено научное исследование использования инновационных педагогических методик в процессе обучения студентов химии. Кроме того, представлены результаты научных исследований путей формирования педагогической техники учителя. Ключевые слова: педагогическая техника, пантомима, речевая техника, пантомимические ситуации, химия, обучение химии, учитель. SCIENTIFIC RESEARCH OF TEACHING CHEMISTRY BASED ON PEDAGOGICAL TECHNIQUE ANNOTATION In this article, a scientific study of the use of innovative pedagogical techniques in the process of teaching chemistry to students was studied. In addition, the results of scientific research on the ways of forming the teacher's pedagogical technique are presented. Key words: pedagogical technique, mime, speech technique, pantomimic situations, chemistry, teaching chemistry, teacher. Йигирма биринчи асрда кимё ва технология соҳалари жадаллик билан ўзгариб бормоқда, ўқувчилар, талабалар ва илмиу изланувчилар технологик қурилмалар билан бойитилган ўқув муҳитига тобора кўпроқ шўнғишмоқда. Шу сабабли, Aхборот-коммуникация технологиялари таълим имкониятларига қандай таъсир қилишини тушуниш керак. Aхборот-коммуникация технологиялари биз яшаётган дунёни тез ўзгартирмоқда. Бу, айниқса, кундалик ҳаётида Aхборот-коммуникация технологияларига тобора кўп вақт сарфлаётган ўқувчиларнинг ҳозирги кунда жадаллик билан кўпаётганлигига олиб келади. Aхборот-коммуникация технологияларига мобил иловалар, компютерлар, дастурий таъминот ва фойдаланувчиларга рақамли шаклда маълумот тақдим етадиган бошқа медиа иловалари каби турли хил алоқа технологияларини назарда тутилади. Aхборот-коммуникация технологияларининг ўсиши ва ривожланиши бунинг таълим муҳитида ҳам интеграциялашувига ва кўпроқ еътиборга олинишига сабаб бўлмоқда. Кимё ва технология соҳаларида Aхборот-коммуникация технологияларининг жорий етилиши Aхборот-коммуникация технологиялари қўллаб-қувватланадиган дарслар пухта ишлаб чиқилган ва ўтилганда ўқувчиларнинг мотивацияси ва фаоллигини ошириш орқали ўқувчиларнинг ўрганишини кучайтиришини илмий исботланган. Шундай қилиб, ўқувчиларга ўрганишни кучайтириш учун мотивацион жиҳатдан қўллаб-қувватловчи муҳит билан таъминлаш жуда муҳим, айниқса Кимё ва технология соҳалари учун бу жуда муҳим ҳисобланади. Педагогик техника – ўқитувчининг нафақат таълим–тарбия жараё¬нида, балки бутун касбий фаолиятида зарур бўлган умумий педагогик билим ва малакалари мажмуидир. Педагогик техниканинг муҳим жиҳатлари – бу аввало ўқитувчининг маҳоратини белгиловчи касбий кўникмалари ҳисобланади, яъни унинг саводли ва ифодали сўзлай олиши, ўз фикр-муло¬ҳазасини ва билимини тушунарли тилда таъсирчан баён қилиши, ҳис-туй¬ғу¬сини жиловлай олиши, ўзининг шахсий хусусиятларига хос мимик ва панто¬мимик қобилиятларга ега бўлиши, аниқ имо-ишора, маъноли қараш, рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум, сўзнинг чексиз қудрати орқа¬ли ўқувчилар онгига ва тафаккурига таъсир ўтказиши, ҳозиржавоблик, психологик билимларга ега бўлиши кабилардир. .
Download 60.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling