Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet17/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

3-мавзу. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДИНЛАРИ
Режа:

  1. Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари: шомонлик, тангричилик, зардуштийлик, монийлик.

  2. Яҳудийлик. Бухоро яҳудийлари жамоаси тарихи.

  3. Марказий Осиёда буддавийлик тарихи.

  4. Христианлик таълимотининг тарқалиши.

  5. Миллий тараққиёт ва ислом.



Таянч тушунчалар: Шомонлик, Тангри, Эрлик, Умай, Жумай, Олқиш, Ахурамазда, Ахриман, Зардушт, Авесто, Фраваши, Ясна, Яшт, Видевдат, Висперад, Моний, яҳудийлар, христианлар,несторианлар, ислом дини.
Мавзу ўқув мақсади: Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари, шомонлик, Тангричилик, Зардуштийлик ва Монийлик динларининг келиб чиқиши, асосчиси, Марказий Осиёда буддавийлик тарихи, христианлик таълимотининг тарқалиши, миллий тараққиётимизда ислом динининг ўрни, динларнинг муқаддас манбалари, уларнинг пайдо бўлишидаги тарихий жараёнлар ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.


1. Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари: шомонлик, тангричилик, зардуштийлик, монийлик. Марказий Осиё ўзининг географик ва геосиёсий жойлашуви туфайли турли маданиятлар ва цивилизацияларнинг тўқнашув нуқтасига айланди. Осиё қитъасининг Каспий денгизи ва Орол-Иртиш сув ҳавзаларидан то ҳозирги Покистон ва Ҳиндистонгача бўлган катта қисмини эгаллаган минтақа - Марказий Осиё халқларининг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ушбу халқлар ҳақидаги ёзма маълумотлар юнон манбалари ва милоддан аввалги VI-IV асрларга оид қадимги эрон ва хитой ёзувларида учрайди.
Минтақа Евроосиё марказида жойлашган бўлиб, Шарқ билан Ғарбни боғловчи бўғинга, турли халқ ва элатларнинг, шунингдек, диний тизим ва эътиқодларнинг доимий алоқа майдонига айланди. Бундай этник ва диний турфахиллик натижасида шундай вазият юзага келдики, у кўплаб динларнинг (зардуштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, христианлик) йўқолиб кетишига қарамай, ҳозирги пайтда минтақада яшовчи халқларнинг урф-одатларида сақланиб қолди.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling