Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet13/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

Муайян шахс худога ишониши, хоҳлаган динига эътиқод қилиши мумкин;

  • Худога ва динга ишонмаслиги, уларга нисбатан бетараф бўлиши мумкин.

  • Даҳрий, яъни ҳеч бир динга эътиқод қилмайгина қолмасдан, балки уларни инкор этиши мумкин.

    Бу виждон эркинлиги ҳуқуқи айнан шу масалалар билан чекланади дегани эмас. Одатда, конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, ёритиладиган норманинг умумий жиҳатларини ўзида қамраб олади. Конституция асосида қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатларида норма кенгроқ ёритилади ва шарҳланади. Конституциядаги 31-модда замирида қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси биринчи ва иккинчи банларида бу тушунча кенгроқ очиб берилган. Унда айтлишича, «Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
    Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди».
    Демак, виждон эркинлиги фақат худога ишониш ёки ишонмасликдан ташқари, ибодат қилиш, диний расм-русмлар ва маросимларда иштирок этиш эркини, шунингдек, диний таълим олиш ёки олмасликни ўз ихтиёри асосида белгилаш ҳуқуқларини ҳам ўз ичига олади.
    Шахс динга номигагина ишониши ёки художўй бўлиши, бут ва санамлар ёки жониворларга сиғиниши, динсиз даҳрий ёки бутунлай динга қарши инсон ҳам бўлиши мумкин. Аммо шахснинг бу каби қарашлари уни айблаш ёки таҳқирлаш учун асос бўлмайди. Бу виждон эркинлиги ҳуқуқи асосида кафолатланган имтиёз ҳисобланади. Кимнинг қандай эътиқодга эга бўлиши ёки бўлмаслиги унинг виждонига ҳавола этилади. Лекин ҳавола этилаётган эътиқод қонунга хилоф бўлмаслиги шарт. Яъни эътиқод қиламан деб тақиқланган диний ташкилотларга эъзо бўлиши ёки уларнинг ғояларини тарғиб қилиши қонунга хилоф саналади. Ўз навбатида, бундай хатти-ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлади.
    Баъзи ҳуқуқий адабиётларда «виждон эркинлиги» ўрнида «эътиқод эркинлиги» тушунчасини ҳам учратиш мумкин. Аслида «эътиқод» (арабча «иътақада» феълидан) сўзи ҳам кўп маъноли сўзлар жумласига кириб, ишонч, имонли бўлиш, кўнгилда тасдиқлаш каби бир неча маъноларга эга. Биз учун керакли бўлган маъносига келадиган бўлсак, худога ёки умуман ғайритабиий кучларга имон келтиришни англатади.
    Биз юқорида кўриб чиққан виждон эркинлиги ҳуқуқи асосида инсон динда буюрилган амалларни бажармай, ҳатто ўша динга ишонмай, уни инкор этиши, яъни даҳрий бўлиш имкониятини ҳам қўлга киритади. Агар хоҳласа, динга ишонади, диний ибодат ва расм-русмларни бажаради. Бунда ихтиёр шахснинг ўзида қолади.
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида 2012 йил муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган «Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси» дарслигида келтирилишича, виждон эркинлиги шахснинг турли диний қадриятлардан бирини танлаш эркинлигини ўзида акс эттиради ва унинг эътиқод эркинлигидан фарқи диний ва динсиз маънавий қадриятлардан бирини танлаш эркинлигидадир.
    Бу ҳақида янада тўлиқроқ тўхталиб ўтсак, эътиқод эркинлигида ҳам виждон эркинлиги сингари шахс у ёки бу динни танлаб, унда кўрсатилган амалларни бажариш ё бажармаслик ихтиёрига эга бўлади. Лекин бу ҳуқуқ даҳрий бўлиш ҳуқуқини кафолатламайди. Шу каби фарқлар сабабли айрим давлатлар қонунчилигида виждон эркинлиги эмас, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга асосан агар инсон амал қилиб турган динидан чиқадиган бўлса, айрим ҳолларда қонуний жазо санкцияларининг қўлланилиши ҳам эътиқод эркинлигининг ўзига хос хусусиятини кўрсатади.
    Шунга кўра, айтиш мумкинки, виждон эркинлиги эътиқод эркинлигидан кенгроқ тушунча ҳисобланади.
    Виждон эркинлиги тушунчаси халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам атрофлича баён этилган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 18-моддасида шахснинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатланган. Унда айтилишича, «Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русм ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек, бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади».
    Мазкур нормага кўра виждон эркинлиги шахсга қуйидаги ҳуқуқларни кафолатлайди:

    • Шахснинг ўз дини ёки эътиқодига эга бўлиш;

    • Шахснинг ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш;

    • Таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русм ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш;

    • Ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек, бошқалар билан бирга амал қилиш.

    Бундан ташқари, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 19-моддасида ҳам виждон эркинлигига айни шу мазмунда изоҳ берилган.
    Шу ўринда бир масалага алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Виждон эркинлиги шахснинг ўз дини ва эътиқодини ўзгартириш ҳуқуқини кафолатлаши аниқ. Лекин бундай ўзгартириш бошқа шахснинг таъсирида бўлмаслиги шарт. Акс ҳолда, бу қонунчилигимизда тақиқланган миссионерликнинг бир кўринишига айланиб қолиши мумкин.
    Хулоса қилиб айтиш мумкинки, виждон эркинлиги шахснинг конституцивий табиий ҳуқуқи бўлиб, давлат бу эркинликни ҳуқуқий кафолатлаш ва амалда таъминлаш тадбирларини рўёбга чиқариш билан бир қаторда, уни поймол этишга нисбатан ҳар қандай таҳдиднинг олдини олишга ҳам интилади. Қонун устуворлиги энг олий мезон бўлган фуқаролик жамиятининг ҳар бир аъзоси ушбу қонуний талабга тўғри муносабатда бўлиб, унинг ҳаётга татбиқ этилишига ҳисса қўшиши лозим. Чунки энг муҳим конституциявий ҳуқуқлардан бўлган виждон эркинлиги ҳуқуқининг амалда рўёбга чиқарилиши фуқаролик жамиятининг маънавий-маданий ривожланганлик даражасининг ҳам муҳим кўрсаткичларидан ҳисобланади.

    Download 312.83 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling