Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Ўзбекистонда давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар


Download 312.83 Kb.
bet14/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

3. Ўзбекистонда давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар.
Инсон ва фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишларида диний ташкилотларнинг муҳим ўрни бор. Давлат билан дин ўртасидаги муносабатларда субъект сифатида бир томондан эътиқод қилувчилар, яъни фуқаролар, иккинчи томондан давлат ва учинчи томондан диний ташкилотлар қатнашади.
Ўзбекистон дунёвий характердаги давлат ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилган бўлишига қарамай, уларни жамиятдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Дин билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи фуқаролар ва давлатнинг ўрни ва аҳамияти бирмунча ойдин бўлса-да, диний ташкилотлар ҳақида, уларнинг мақоми ва вазифалари, фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиш виждон эркинлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларнинг янада ортишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси айтилишича, «диний ташкилот — фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси (маҳаллий диний ташкилот, диний таълим муассасаси ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи);
Диний ташкилотга берилган таъриф бошқа давлатлар қонунчилигида ҳам учрайди. Жумладан, Арманистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунида «Диний ташкилот – бу фуқароларнинг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бирлашмалари (черковлар, диний жамиятлар, епархиялар, монастирлар, диний конгрегациялар, диний ўқув юртлари, нашриётлар) дир» дея таъриф берилган.
Россия Федерациясининг «Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида»ги федерал Қонунининг 8-моддаси 1-бандида: «Россия Федерацияси фуқаролари, Россия Федерацияси ҳудудида доимий ва қонуний асосларда истиқомат қиладиган бошқа шахсларнинг динга биргаликда эътиқод қилиш ва тарқатиш мақсадларида тузилган ва юридик шахс сифатида қонун билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган кўнгилли бирлашмалари», диний ташкилот деб эътироф этилади.
Демак, диний ташкилот тушунчасига берилган таърифлар ўртасида муштарак жиҳатлар мавжуд. Умуман олиб қараганда диний ташкилот инсон ва фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишларига кўмаклашувчи нотижорат кўнгилли ташкилот ҳисобланади.
Мамлакатимизда фаолият юритадиган барча диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонунига ва амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонунига асосан диний ташкилотлар фаолияти фуқароларнинг динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этишларига кўмаклашишни мақсад қилади.
Қонунчиликда диний ташкилотларнинг бир неча турлари эътироф этилади. Унга кўра, диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқа ташкилотларга диний ташкилот мақоми берилади.
Диний ташкилот ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилиши учун, аввало, у қонуний асосларга эга бўлиши лозим. Республикамизда тузиладиган диний ташкилотлар устав(низом)и Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, юридик шахс мақомига эга бўлиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ўз фаолиятини олиб бориши мумкин.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Янги таҳрирдаги қонуннинг 11-моддасида диний ташкилотларни ташкил этиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра:
Диний ташкилот қонунчиликка мувофиқ унинг ташаббускорлари (таъсисчилари) қарорига кўра ташкил этилади.
Диний ташкилотнинг ташаббускорлари (таъсисчилари) таъсис йиғилишини (конференциясини) чақиради, унда устав қабул қилинади ва раҳбар органлар тузилади.
Диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади.
Диний ташкилот юридик шахсдир.
Диний ташкилот диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи (бундан буён матнда марказий бошқарув органи деб юритилади), диний таълим муассасаси ёки маҳаллий диний ташкилот шаклида ташкил этилиши мумкин.
Диний таълим муассасаси рўйхатдан ўтказилганидан ва ваколатли органнинг тегишли лицензиясини олганидан кейин ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олади.
Диний ташкилот белгиланган тартибда тақдим этиладиган ер участкаларида, ваколатли орган билан келишувга кўра ташкил этилади.
Тегишли диний профессионал таълимга эга бўлган шахс диний ташкилотнинг раҳбари бўлиши мумкин, бундан диний таълимотида диний профессионал таълим тизими назарда тутилмаган конфессиялар мустасно.
Диний ташкилотни қайта ташкил этиш унинг раҳбар органининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Диний ташкилотни қайта ташкил этиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Республикамизнинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Янги таҳрирдаги қонунда  яна қуйидаги янгиликлар мавжуддир:
виждон эркинлигини таъминлашнинг ва диний ташкилотлар фаолиятининг асосий принциплари белгиланди;
– диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар таъминланишининг кафолатлари, шу жумладан юқори турувчи орган ёки судга мансабдор шахсларнинг диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича улар судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод этилиши мустаҳкамлаб қўйилди;
– диний ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинди;
– диний ташкилот раҳбарлигига кўрилаётган чет эллик фуқаро номзодини Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиш талаби чиқариб ташланди;
– давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимига ўтиш орқали диний ташкилотни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ўрнатилди, унга кўра қуйидагилар белгиланди:

  • рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштироки бекор қилинди;

  • диний ташкилотларнинг ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди;

  • диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди;

  • маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 нафардан 50 нафаргача қисқартирилди;

  • рўйхатга олиш органи томонидан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бир ойлик муддат белгиланди.

– диний ташкилотни рўйхатга олиш учун рад этилиши мумкин бўлган асосларнинг тўлиқ рўйхати аниқланди;
– рўйхатдан ўтказувчи орган (адлия идоралари)нинг диний ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқи чиқариб ташланди;
– қонун талабларини қўпол равишда бузган тақдирда, диний ташкилот фаолиятини олти ойгача суд орқали тўхтатиб қўйиш институти жорий этилди.
Дунё давлатларининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилигига эътибор қаратилса, диний ташкилот тузиш учун зарур бўлган ташаббускорларга қўйилган минимал миқдор турлича эканини кўриш мумкин. Жумладан, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда 10 нафар, Польша, Литвада 15, Латвияда 25, Венгрияда 100, Арманистон ва Қирғизистонда 200, Чехияда 300, Туркманистонда 500 нафардан иборат фуқаролар ташаббуси билангина диний ташкилот тузилади. Бу эса, диний ташкилот тузиш борасидаги қоидалар ҳар бир давлатнинг ўз шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини кўрсатади.
Диний ташкилот тузилиб, устав (низом)и қабул қилингач, у бир ойлик муддатда Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Янги таҳрирдаги қонунда  «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Қарор асосида диний ташкилотлар рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатларни адлия органларига тақдим этадилар. Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тузилган диний ташкилотнинг қонунийлигини ўрганишга хизмат қилади. Бу ҳужжатлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Диний ташкилотни ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши (конференцияси) ўтказилган кундан эътиборан олти ой ичида уни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаат рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
Марказий бошқарув органини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади:
таъсис йиғилишининг (конференциясининг) марказий бошқарув органини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва бошқарув органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг;
марказий бошқарув органининг давлат тилидаги уставининг;
жойлашган еридан диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг;
марказий бошқарув органининг таъсисчилари ва унинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги ҳужжатларнинг;
марказий бошқарув органининг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно;
ваколатли орган хулосасининг.
Диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади:
марказий бошқарув органининг диний таълим муассасасини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш (тайинлаш) бўйича маълумотларни ўз ичига олган қарорининг;
диний таълим муассасасининг давлат тилидаги уставининг;
диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги ҳужжатларнинг;
ваколатли орган хулосасининг.
Маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади:
маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзоларини ўз ичига олган ҳужжатнинг;
таъсис йиғилишининг маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг;
маҳаллий диний ташкилотнинг давлат тилидаги уставининг;
маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари тўғрисидаги ва унинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги ҳужжатларнинг;
маҳаллий диний ташкилотнинг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно;
ваколатли орган хулосасининг;
маҳаллий диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкнинг шаҳарсозлик нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда маҳаллий ижроия ҳокимияти органи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) хулосаси.
Адлия органларига бу ҳужжатлар тақдим қилингач, бир ойлик муддатда кўриб чиқади ва ташкилот уставини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки аризани инобатсиз қолдириш ҳақидаги қарорни қабул қилади.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Қонунга кўра рўйхатдан ўтган ва тегишли конфессияга қарашли диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш учун уларнинг Ўзбекистон бўйича ягона марказий бошқарув органлари тузилиши мумкин.
Марказий бошқарув органи Республиканинг камида саккизта ҳудудий тузилмасида (вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият кўрсатаётган, тегишли конфессияларнинг диний ташкилотлари вакиллари таъсис йиғилиши томонидан тузилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Марказий бошқарув органининг асосий вазифаси ўз конфессиясига тегишли бир нечта диний ташкилотларнинг фаолиятини, динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш, диний таълим бериш, динни тарғиб этиш борасидаги мақсад ва вазифаларини, ҳаракат дастурларини мувофиқлаштириш ва йўналтириб боришдан иборат.
Марказий бошқарув органини тузиш тартиби ва қоидалари диний ташкилот тузиш тартибидан айрим жиҳатлари билан фарқ қилади. Жумладан, Марказий бошқарув органи фақат Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилади, яъни адлия бошқармаларидан эмас. Шунингдек, диний ташкилот тузишдаги 100 нафар ташаббускорнинг бўлиши ҳам талаб этилмайди. Балки республиканинг камида саккизта ҳудудий тузилмасида фаолият олиб борувчи бир конфессияга мансуб диний ташкилотларнинг таъсис конференцияси қарори асосида тузилади.
Диний ташкилот ёки Марказий бошқарув органининг раҳбарлари тегишли диний маълумотга эга бўлиши ва Ўзбекистон фуқароси бўлиши зарур. Мабодо, диний ташкилот раҳбарлигига талабгор шахс Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаса, унинг номзоди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда олинади.
Диний ташкилотнинг номи, тури, жойлашган манзили, қайси динга мансублиги, мақсади, вазифалари, маблағлари манбаи ҳамда мулкий муносабатлари унинг уставида кўзда тутилади.
Шунингдек, уставда ташкилот фаолиятининг асосий турлари ҳам қайд этилади. Диний ташкилотларнинг фаолият турлари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling