Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet11/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

Таянч тушунчалар: диний ташкилотлар, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари, конфессия, масжид, виждон эркинлиги, эътиқод эркинлиги, даҳрий­­ – атеист, диннинг давлатдан ажратилиш, секуляризм.
Мавзу ўқув мақсади: Талабаларда давлат ва дин муносабатларининг жаҳонда тарқалган шакллари, Ўзбекистон Республикасида давлат ва дин муносабатларининг ўзига хос жиҳатлари, виждон эркинлигининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасида диний такшилотлар фаолиятининг қонунчилик асослари ҳақида билимларини ошириш.



  1. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг типлари. Ривожланган демократик йўлдан кетаётган давлатларнинг ҳозирги замонда динга муносабати асосан виждон эркинлигини таъминлаш ва диний бағрикенгликка асосланган. Шунга қарамай, бугунги кунда давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар ўз мазмуни, моҳияти, шакллари ва усулларига кўра турли давлатларда ўзига хосликка эга ҳамдир. Шу муносабат билан дин ва давлат ўртасидаги муносабатнинг типлари, моделлари ҳақида фикр юритиш мумкин.

Ҳозирда давлат билан дин (диний ташкилотлар) ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, улар бугунга келиб қуйидаги учта асосий туркумга ажратилади:

  1. Давлат черкови модели – идентификацион модель. Бундай моделни биз, мисол учун, Дания, Англия, Греция, Швеция, Финляндия, Норвегияда (яъни Европа иттифоқининг деярли учдан бир қисмида) кузатишимиз мумкин.

  2. Сепарацион, яъни давлат диндан ажратилганлигига асосланган модель. Давлат билан дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг бу тури АҚШ, Франция, Нидерландия мамлакатларида кенг тарқалган.

  3. Кооперацион – нейтралитет модели. Германия, Испания, Италия, Бельгия, Люксембург, Австрия каби мамлакатларида ўз аксини топган.

Дастлаб давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг идентификацион моделига тўхталамиз. Мазкур модель муайян тарихий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, Европанинг айрим мамлакатларида ҳамон давлат динини расмий белгилаш принципига амал қилишмоқда.
Ҳозирги кунда англикан черкови (расмий номланиши – Англия черкови) давлат мақомига эгадир. Парламент монархияси ягона конституциявий ҳужжатга эга бўлмаса-да, мамлакатда диний ташкилотнинг ўрни-мавқеи бир қатор парламент қонунлари ҳамда давлат билан диний ташкилот ўртасидаги келишув-битимлари билан белгиланади. Шундай ҳужжатлардан муҳими – 1534 йили қабул қилинган «Супрематия (устуворлик) тўғрисидаги акт»дир. Унга биноан қирол англикан черков раҳбари бўлиб ҳисобланади (1952 йилданг буён – қиролича Елизавета II). Монарх ҳукумат вакили тавсиясига биноан епископларни тайинлайди. Бундай епископларнинг аксарият қисми лордлар палатасининг аъзоларидир.
Барча дин хизматчиларидан сан (диний унвон)га бағишлаш жараёнида қиролга итоаткорлик тўғрисида қасамёд қилиши талаб этилади. Барча диний ташкилот ҳужжатлари, шунингдек англикан черковининг Бош синоди қарорлари, қонуний кучга киришидан аввал, парламент томонидан тасдиқланиши ва қирол томонидан маъқулланиши лозим. Англикан черкови хизматчилари томонидан расмийлаштирилган никоҳлар юридик кучга эга. Диний ташкилот ўзининг барча маблағларини бевосита эмас, балки «Черков ваколатдорлари» номли давлат молиявий ташкилоти орқали тасарруф этади. Бу ташкилот қўлида Англия черковига расмий тегишли бўлган барча молия-маблағлар тўпланади.
Швеция, Дания ва Норвегияда диний ташкилотнинг мақоми бошқа мамлакатларда бўлган мақомидан жиддий фарқ қилади. Скандинавия мамлакатларининг характерли белгиси – протестантизмнинг қатъий устуворлиги ҳисобланади - бу мамлакатларда аҳолининг 90 фоизидан кўпроғи протестант черковига мансубдир.
Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларининг аксариятида давлат дини сифатида ислом дини эътироф этилган бўлиб, бу ҳақда уларнинг номларида ҳам тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлади: Покистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси. Шу билан бирга ислом Миср, Ироқ, Жазоир, Тунис ва Иорданияда ҳам давлат дини сифатида эътироф этилган.
1979 йили 23 декабрда тасдиқланган Эрон Ислом Республикасининг Конституциясида айтилишича, «Эронда расмий дин сифатида 12 та имомларнинг мавжудлигини назарда тутувчи, жафария мазмунидаги ислом дини давлат дини сифатида эътироф этилган бўлиб, бу қоида абадий ўзгармас бўлиб қолади» (12-модда). Барча фуқаролик, молиявий, иқтисодий, маъмурий, маданий, ҳарбий, сиёсий ва бошқа қонунлар ва қоидалар ислом нормалари асосида белгиланиши лозим (4-модда).
Қирол бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари, олий бош қўмондон ва диний раҳбар сифатида намоён бўладиган, мутлақ теократик монархияга мисол қилиб Саудия Арбистонини келтирса бўлади. Бу мамлакатда Конституция мавжуд бўлмай, унинг ўрнини қироллик декретлари чиқарилади. Саудия Арабистонида исломдан бошқа динга итоат қиладиган маҳаллий аҳоли йўқ. Мусулмонлар Қуръон кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим: Аллоҳнинг ягона ҳудолигини, Муҳаммад (алайҳис-салом) Аллоҳнинг пайғамбари эканлигини эътироф этиши, беш вақт намозни канда қилмаслиги, закот солиғини тўлаб бориши, рамазон ойида ўттиз кунлик рўза тутиши ҳамда муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадинага ҳижрат қилиши (ҳаж). фарз, яъни шартдир.
Суадия Арабистонида суд ҳокимияти асосан шариат судлари томонидан Қуръон кўрсатмаларига амал қилган ҳолда амалга оширилади.
Исроилда эса иудаизм давлат дини бўлиб, бу мамлакатда дин давлат механизмининг бир қисми сифатида ўзининг аксини топган. Мамлакатда ягона конституция мавжуд бўлмай, унинг ўрнига Кнессет томонидан қабул қилинадиган қонунлар амал қилади. 1952 йилги қонунга биноан Исроил фуқаролиги иудаизмдан бошқа динга эътиқод қилувчи ёки умуман ҳудога ишонмайдиган яхудийларга берилмайди. Синагога ва раввинатнинг жамиятнинг турли соҳалардаги аралашуви ниҳоятда кенг бўлиб, улар ўзлари томонидан чиқарилган турли кўрсатмалар орқали эътиқод қилувчи ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солади.
Айрим мамлакатларнинг конституцияларида диний ташкилотнинг давлатдан ажратилганлиги (сепарацион модель) мустаҳкамланган бўлиб, бунда давлат динни ўз фуқароларининг шахсий иши сифатида кўради ва буни «эркин жамиятда эркин эътиқод» деган ибора билан изоҳласа бўлади.
Тарихининг бошланишидан кўп конфессияли давлат бўлмиш АҚШда, бир-бирининг ишларига икки томонлама аралашмаслик, диний жамоаларнинг эркинлиги, барча конфессияларга нисбатан давлатнинг аралашмаслиги назарда тутилган диний ташкилотнинг давлатдан қатъий ажратилиши принципи кенг ёйилган.
Диний ташкилотнинг давлатдан ажратилиши принципи бошқа шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин. Европада бундай тизим диний ташкилотга қарши кураш жараёнлари натижаси сифатида шаклланди. XIX аср давомида Францияда давлат-дин муносабатлари ҳамкорликдан бутунлай узилишга қадар ўзгариб, 1905 йилдан черков давлатдан расмий равишда ажратилади. Шунга боғлиқ равишда 1905 йили қабул қилинган қонун қуйидагиларни тан олади:

  1. Виждон ва эътиқод эркинлиги;

  2. Диний ташкилотлар ёки уларнинг молиявий қўллаб-қувватланишини давлат томонидан тан олинишининг тақиқланиши;

  3. Барча динларга, ҳеч бир истисносиз тенг муносабатда бўлиш.

Франциянинг диннинг давлатдан ажратилиши тўғрисидаги қонуни диний маросимларни ва одатларни бажо келтириш жамоат тартибини муҳофаза қилувчи ҳокимиятлар рухсати ва назорати билан амалга оширилишини белгилаб қўйди.
Кооперацион, яъни нейтралитет модели ГФРда яққол намоён бўлган. Давлат билан диний ташкилот ўртасидаги муносабатлар давлат ҳокимиятининг устуворлиги эътироф этилган, давлат-черков ҳуқуқига ўсиб чиқди. XIX асрда Диний ташкилот томонидан ўзини-ўзи белгилашга бўлган ҳуқуқининг тан олиниши давлат билан дин ўртасида ўзаро фаолият доирасининг янада аниқ белгилаб олинишини белгилаб берди.
Веймар Конституцияси давридан бошлаб Германияда давлат-черков муносабатлари секуляр бўлиб қолган давлат билан черков эркинлиги ўртасидаги муайян масофа билан характерланади. Ҳозирги кунда бундай масофани «нейтралитет» термини билан аташ одат бўлган.
Ҳозирги кунда давлат-черков муносабатлари ГФР Асосий қонунининг 140-моддаси билан тартибга солинади. Ўз навбатида конституциянинг мазкур моддаси 1919 йилги Веймар Конституциясининг 136-139, 141- моддаларидан ташкил топган.
Бу борадаги асосий қоида 137-моддада ўз аксини топган бўлиб, унга биноан давлат черкови умуман мавжуд эмас.
ГФРда диний машғулотлар давлат билан черков ўртасидаги ўзаро муносабатнинг ўзига хос ифодаси бўлиб, диний машғулотлар давлат билан черковнинг умумий иши сифатида эътироф этилади. ГФР Конституциясининг 7-моддасига биноан, оммавий мактабларда диний таълим, ноконфессионал мактаблардан ташқари, мажбурий предмет бўлиб ҳисобланади.
Кўриб чиқилаётган модель доирасида 1920 йилги Австрия конституцияси ҳам муайян қизиқиш касб этади. Унда ҳам виждон ва эътиқод эркинлиги тўла эътироф этилади. Австрияда ҳам, ГФРда бўлгани каби, черков давлатдан ажратилмаган. Католик черкови умумдавлат мақомига эга бўлмаса-да, диний соҳада ҳукмронлик қилади ва мафкуравий ҳаётнинг турли жабҳаларига жиддий таъсир кўрсатади. Эътиқод қилувчиларнинг таҳминан 90% ни католиклар ташкил этади.
Хорижий мамлакатларда диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини, давлатнинг динга, виждон ва эътиқод эркинлигига бўлган муносабатини тартибга солувчи конституциявий ва қонунчилик нормалари ниҳоятда турли-тумандир. Конституциялар одатда, диний ташкилот билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабат асослари, жамиятда диннинг тутган ўрни билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи махсус моддаларни, айрим ҳолларда эса бир-бутун бўлим ва бобларни ҳам ўзида акс эттиради. Умуман олганда эса, конституциялар конфессиялар ва эътиқод қилувчилар ҳуқуқларининг кафили бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда таркиб топган давлат ва дин ўртасидаги муносабат ўз моҳияти, мазмуни ва ҳуқуқий асосларига кўра сепарацион моделга, яъни давлатдан дин, мактабдан дин ажратилганлиги ва виждон эркинлиги, конфессионал бағрикенглик таъминланганлигига асосланади.
Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, мамлактимизда дин давлатдан алоҳида бўлиб, бу ҳақда мамлакатимиз Конституциясининг 61-моддасида шундай дейилади: «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди».
Бу ғоя «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган бўлиб, унда ҳам диннинг давлатдан ажратилганлиги, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Бу эса мамлакатимизда давлатнинг диний ишларга, диннинг эса давлат ишларига (қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, албатта) аралашмаслигини англатади.
Бунинг замирида давлат томонидан турли динларга эътиқод қилувчи ва динга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, шу каби ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашиши, улар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик ва кескинликларнинг олдини олиши, диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, диний ташкилотлар зиммасига давлат ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламаслиги, уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмаслиги кабилар ётади.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси демократик принципларга содиқлигини ифодаси сифатда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатда қуйидаги приципларга амал қилишини эълон қилди:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling