Мавзу бўйича саволлар
Экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмуни нима?
Терроризмнинг моҳияти ва унинг халқаро миқёс касб этишининг сабаблари нимада?
Диний мутаассибликнинг илк пайдо бўлиши қайси даврга бориб тақалади?
Мусулмон дунёсининг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш тажрибасининг аҳамиятли жиҳатларини келтиринг.
Мустақил иш топшириқлари
Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашнинг устувор вазифалари.
Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди.
Адабиётлар
Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари / А.Ҳасанов, О.Юсупов, К.Шермуҳамедов, У.Ғафуров, Ж.Каримов. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2013. – 160 б.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр. Масъул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – Тошкент: Шарқ, 2014. – 536 б.
Илмдан бошқа нажот йўқ / А.Абдуллаев, Н.Ҳакимова, Ш.Жўраев, Ж.Каримов. – Тошкент: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2015. – 156 б.
Шермуҳаммедов К., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. – Тошкент: «Мовароуннаҳр» нашриёти, 2016. – 224 б.
8-МАВЗУ. ЯНГИ ДИНИЙ ҲАРАКАТЛАР ВА СЕКТАЛАР
Режа:
Дунёнинг конфессионал манзараси.
Сохта христианлик ҳаракатлари.
Ислом дини доирасида юзадаги диний ҳаракат ва оқимлар.
Халқаро Кришнани англаш жамияти.
Ўзбекистонда фаолияти аниқланган норасмий диний жамоа ва секталар.
Таянч тушунчалар: Дин, конфессия, секта, диний ташкилот, миссионерлик, харизматика, христианлик, ислом, буддавийлик, ҳиндуийлик, Хитой динлари, Ўзбекистондаги диний конфессиялар, мормонлар, Кришнани англаш жамияти, Яҳве шоҳидлари, Баҳоийлик, Бобийлик, ноанъанавий диний оқимлар, Аҳмадийлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |