Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet52/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

9-мавзу. КИБЕРМАКОНДА ДИН ОМИЛИ
Режа:

  1. Кибермакон тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти.

  2. Ахборот уруши ва унинг мазмуни

  3. Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг намоён бўлиш шакллари.

  4. Ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан асрашнинг долзарб масалалари.



Таянч тушунчалар: кибермакон, кибермакон ва дин, ижтимоий тармоқлар таҳдидлари, ахборот асри таҳликалари, интернет тармоғидаги ахборот уруши, глобал тармоқдаги ғоявий хуружлар олдини олиш, баркамол авлодни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш.
Мавзу ўқув мақсади: Талабаларда маънавий таҳдид шакллари ва уларнинг ижтимоий барқарорликка таъсири, кибермакон тушунчаси, ахборот хуружлари, дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг намоён бўлиш шакллари, ёшларни турли хилдаги ахборот хуружларидан асрашнинг устувор вазифалари ҳақида билимларини ошириш.


1. «Кибермакон» тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. XXI аср ахборот асри деб эътироф этилаётгани бежиз эмас. Инсоният тарихида маълумотнинг муҳимлик даражаси бу каби юқори чўққиларни забт этмаган эди. Инсонларни янги билимларни эгаллашга қизиқиши тобора ортиб бораётган глобаллашув жараёнида ижтимоий онгни заҳарлашга қаратилган тажовузлар, мамлакатнинг ахборот бошқарувини издан чиқаришга уринишлар тобора ортиб бормоқда. Бунда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай жараёнларни амалга оширишда эса кибермакон қулай муҳит манбаига айланиб улгурган.
Кибермакон дунё компьютер тармоқларининг «виртуал» умумий мажмуи. Ушбу атама 1984 йилда Уилям Гибсоннинг «Нейромант» («Neuromancer») романида қўлланилган, ҳозир эса глобал ахборот маконини ифодалаш учун ишлатилади. Телефон суҳбатлари, «чатлар», турли онлайн баҳслар, компьютер алоқаси кибермаконда амалга оширилмоқда. Виртуал воқеликка кириб боришнинг замонавий воситалари сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин: интернетга чиқиш имконияти мавжуд мобил телефонлар; онлайн пультли ўйинлар; видео қурилмалар; тармоқдан ташқарида фойдаланиш имконини берувчи дастурий таъминотлар. Бу каби воситалар кибермакондан эркин фойдаланиш имконини яратиш билан бир вақтда, мазкур макондаги хавф-хатарларнинг кўз илғамас даражада юқорилигини англатади.
Қайд этиш лозимки, кибермаконда диний жараёнлар кўринишлари қуйидаги шаклларда намоён бўлади: мулоқот, маълумот, таълим, тажриба, амалиёт, миссионерлик, маркетинг, шифо ва бошқалар.
Интернет имкониятлари инсонларнинг мулоқотга киришиш ва муайян мақсаддаги фикрлар алмашинувидаги ижтимоий тармоқларга боғлана олиш имконини беради. Дастлаб ташкил этилган жамоалар орасида Викканлар ва неомажусийлар каби ноанъанавий интернет гуруҳлар бўлган. Хайди Кемпбелл томонидан христиан жамоалари ўртасида ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, инсонлар онлайн жамоаларга мулоқотга киришиш мақсадида аъзо бўладилар. Бир қатор олимлар виртуал мулоқотнинг характерига боғлиқ муҳим масалаларни кўтарганлар. Уни шунчаки «ижтимоий ҳаётнинг иллюзияси» ёки «оффлайн» дунёда жамоаларнинг яхшиланишига олиб келувчи восита сифатида эътироф этганлар.
Етакчи диний ташкилотлар ҳам ҳозирги кунда аъзолар ва аъзо бўлмаганлар орасида компьютерлаштирилган маълумот олишга эҳтиёжнинг ортганини таъкидламоқда. Диний маълумотларни тарқатишда электрон диний маълумот тарқатувчи «блоггерлар» ёки «блоглар» компьютерлаштирилган мулоқотнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Жадал суратларда «подкастлар», веб-сайтдан МР3 плеер, «i-Pod»ларга юкланаётган аудиодастурлар, хусусан, маърузалар оммалашмоқда.
Авваллари танқис, кенг тарқалмаган муқаддас матнлар ва ундан кейинги ўринларда турувчи маълумотлар эндиликда омма эътиборидагина эмас, балки исталган киши учун веб сайтлардан юклаб, таълим олиш имконияти мавжуд.
Интернетнинг «лиминал макон»и маънавий ёки диний тажрибага (абсорбция, аскетлик, эскапизм, ягоналик, мулоқот) янги имкониятлар очиб бермоқда. Ҳозирги кунда офисда фаолият юритувчилар ҳаёт тарзига монанд 10 дақиқали маънавий машқлар тажриба орттиришга имкон беради. Замонавий суфийлар интернет орқали бундай алоқалар воситасида муршид ва мурид ўртасидаги ўзаро муносабатлар яхшиланаётганини эътироф этадилар. Интернет-радио каби янги технологик имкониятлар ёрдамида тингловчиларни «психонавигацион саёҳатга» чорлайдилар.
Компьютер-медиа воситалари диний амалиётга чуқур сингиб кетиши натижасида кибермакон муҳим ритуаллар майдонига ҳамда муайян динга тарғиб қилиш манбаи ва воситасига айланган. Бундан ташқари жамиятдан узоқлашган маълум бир ёшлар ва аёлларни кибер-маънавият расмий ибодатхоналардан кўра кўпроқ ўзига жалб этади. Амалий сўровлар эса мазкур жараёнлар келажакда ёшларни қамраб олишини кўрсатган. Аммо баъзилар интернет жонли, таъсирчан маъруза билан беллаша олмаслигини таъкидлайди. Шунингдек, онлайн-жамоалар тез суратлар билан ўзгараётган дунёда «тўғри йўл»да бўлишнинг амалиёти қандай бўлишига оид савол ва мулоҳазаларни муҳокама қилувчи муҳим «майдон»га айланди.
Умумий олганда кибермакон вақт ва макон чегарасини босиб ўтиш имкониятини кенгайтиради. Бу эса ўз навбатида молиявий қийинчилиги ёки жисмоний камчилиги мавжуд бўлган маълум диний амалларни амалга ошириш имкониятини оширади.
Мулоқотга киришишнинг яна бир кўриниши бўлган миссионерлик, маълум диний таълимнинг ўсиши ва таъсири доирасининг кенглиги боис алоҳида кўриб ўтиш зарур. Бугунги кунда дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи энг баҳсли масаладир. Муаммоли жиҳати шундаки, янги мурожаат қилганларни динга тарғиб қилиниши агрессив руҳда амалга оширилаётгани билан белгиланади.
Муқаддас матнларнинг маркетинги интернет орқали катта бизнесга айланди. Диний ва маънавий эҳтиёжга мос келадиган барча нарсани сотиб олиш мумкин. Диний танишув сайтларида эса қалбан мос инсонни топиш оддий босқичларда амалга оширилади.
Компьютер медиа воситаларида касалликларга даво ва муаммоларга ечим топиш кенг ривожланмоқда. Гуру, евангелистлар, маслаҳатчи экстрасенсларга дуоли сўров юбориш ёки диний ва амалий муаммоларга жавоб топиш мумкин. Бунга кўпчиликни мурожаатнинг анонимлиги ва кучли диний етакчининг иштироки жалб этади.
Юқорида кўриб ўтилган жараёнлар интернет бугунги кундалик турмушимизга қай даражада чуқур сингиб борганини намоён қилмоқда. Тобора кучайиб бораётган глобаллашув жараёнида маълумотнинг мазмуни ва стратегиясини таҳлил қилиш муҳим. Чунки, бундай хуружлар ёшларнинг маънавий-ахлоқий, психологик дунёқарашини, сиёсий нуқтаи-назари ва эътиқодини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ахборот хуружлари ва кибер таҳдидлардан ҳимояланиш, ўз навбатида, уларга қарши курашиш учун ҳар бир киши ҳушёр ва огоҳ бўлиши, ахборотни таҳлил қила билиши лозимлигини даврнинг ўзи талаб этади. Ахборотлар оқимидан фойдаланиш бўйича ёшларда соғлом иммунитетни ҳосил қилиш, ижобий томонларини ўргатиш билан бирга, салбий оқибатларидан хабардор этиш муҳим.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling