Ҳанбалия мазҳаби суннийликдаги энг кичкина, яъни 1,5 фоизни ташкил этувчи мусулмонлар бўлсаларда, улар «соф» ислом учун курашиш байроғи остида, XVIII асрдан то ҳозиргача турли мамлакатларда ваҳҳобийлик ҳаракати орқали катта зарар келтирмоқдалар. - Ҳанбалия мазҳаби суннийликдаги энг кичкина, яъни 1,5 фоизни ташкил этувчи мусулмонлар бўлсаларда, улар «соф» ислом учун курашиш байроғи остида, XVIII асрдан то ҳозиргача турли мамлакатларда ваҳҳобийлик ҳаракати орқали катта зарар келтирмоқдалар.
- Бундан кўриниб турибдики, ислом ҳуқуқи вақтига, ўринга, шароитга қараб муайян хилдаги ўзгаришларга учраган, ҳар хил шарҳларга дучор бўлган.
- Юқоридаги мазҳабларнинг фаолиятида фақатгина соф ҳуқуқий масалалар билан чекланмаганликлари туфайли булар шариат қонунларининг кенг тарқалишига олиб келган. Улар қонунчилик тартиб-қоидалари мажмуига нафақат ҳуқуқий масалаларни, балки диний маросимчилик, савдо ва солиқ, хулқ-атвор масалалалрини ҳам киритганлар. Ислом ҳуқуқшунослари шариат қозиларидан бошқа судловчи ташкилотлар бўлмаганидан, мусулмон ҳуқуқшунослари барча ҳуқуқий ва диний масалаларни ўзлари ҳал этардилар.
- Кейинчалик ислом худудида ривожланган давлатларнинг мустақил тараққиёти жараёнида уларнинг манфаатларини қўриқловчи турли-туман дунёвий қонунлар вужудга кела бошлаган. Қуръонда турли-туман жоиз ва тақиқларнинг бир туркуми мавжуд. Улар кейинчалик кенгайтирган ва бу элементлардан қонунлар мажмуи ёки ислом ҳуқуқи таркиб топган. Амалда шариатнинг асосий йўналиши ҳаётнинг турли масалаларига диний нуқтаи назардан баҳо беришдир. Соф юридик қарашлар унга кейинчалик киритилган.
- Ислом таълимотига раҳна солувчи турли оқимларга қарши калом илми – “илм ул-ақоид”, яъни калом илмини ҳимоя қилувчи иккита оқим – Ашъария ва Мотуридия оқимлари вужудга келади.
- Ашъария (873-935) таълимоти: онгни, яъни ақлни диний анъаначиликдан (нақлдан) устун қўяди ва шариат мусулмонларнинг ҳаётини бошқаради, деб ҳисоблайди.
- Тақлидни, яъни кўр-кўрона диний раҳбарларга, уларнинг фикрларини танқидий қарамасдан бўйсуниб, итоат этишни инкор қилади ва ҳатто тақлид қилувчиларни мўмин эмас, деб ҳисоблайди.
- Мотуридия – Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) таълимоти: Инсон ўз ҳатти-ҳаракатларида соҳиб ихтиёрдир. У хайрли ва ёмонликни фарқловчи ақлга эга. Инсон ўз ақлига таяниб ва ўз иродасига кўра яхши ва ёмон ишларни қилишга рағбат кўрсатади, шунинг учун ўз қилмишлари учун ё мукофот, ёки азобга эга бўлади.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |