Бу билан Фейербах диннинг моҳиятини инсоннинг моҳиятидан иборат қилиб қўяди. Лекин инсоннинг моҳияти айрим одамга хос бўлган мавҳум эмас, балки ҳақиқат ҳолида у ҳамма ижтимоий муносабатларнинг мажмуидир. - Бу билан Фейербах диннинг моҳиятини инсоннинг моҳиятидан иборат қилиб қўяди. Лекин инсоннинг моҳияти айрим одамга хос бўлган мавҳум эмас, балки ҳақиқат ҳолида у ҳамма ижтимоий муносабатларнинг мажмуидир.
- Унинг фикрича, инсон моҳияти фақат “уруғ” деб жуда кўп алоҳида одамларни табиий воситалар билан бир бирига боғлайдиган ички, тилсиз умумийлик деб тушунилиши мумкин. Шу сабабли Фейербах “диний ҳиссиётнинг” ўзи ижтимоий маҳсул эканлиги ва ўзи таҳлил қилаётган мавҳум алоҳида одам ҳақиқатда муайян ижтимоий шаклга мансублигини пайқамаслигини таъкидланган.
Дин ибтидоий одамларнинг ғайритабиий кучлар олдида ожизлиги натижасида пайдо бўлган. - Дин ибтидоий одамларнинг ғайритабиий кучлар олдида ожизлиги натижасида пайдо бўлган.
- Дин табиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири бевосита қуршаб олган атроф-муҳитдан ташқарида бўлган, уни яратган, айни замонда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш, таълимотдир.
- 1) Биринчидан, ҳар қандай дин ўз эътиқод қилувчилари учун тўлдирувчилик, тасалли берувчилик вазифасини бажарадиИнсон ўз ҳаёти, турмуш тарзи, табиат ва жамият билан муносабатлари жараёнида ҳаётий мақсадларига эришиши иложсиз бўлиб кўринганда, унда қандайдир маънавий-руҳий эҳтиёжга зарурият сезилади. Ана шундай эҳтиёж диний эҳтиёждир.
2) Иккинчидан, муайян дин ўз таълимот тизимини вужудга келтиргач, ўзига эътиқод қилувчилар жамоасини шу таълимот доирасида сақлашга ҳаракат қилади. Бу ҳодиса диннинг бирлаштирувчилик-интеграторлик вазифаси деб аталади. Дин ҳамиша муайян ижтимоий, этник ва миллий гуруҳлар маънавий ҳаётининг ўз таъсирида бўлишига интилади. Бу таъсирнинг мунтазамлигини таъминлаш мақсадида дин халқларнинг ижтимоий ҳаётига, ахлоқий муносабатларига, шунингдек адабиёти ва санъатига ҳам таъсир ўтказади. - 2) Иккинчидан, муайян дин ўз таълимот тизимини вужудга келтиргач, ўзига эътиқод қилувчилар жамоасини шу таълимот доирасида сақлашга ҳаракат қилади. Бу ҳодиса диннинг бирлаштирувчилик-интеграторлик вазифаси деб аталади. Дин ҳамиша муайян ижтимоий, этник ва миллий гуруҳлар маънавий ҳаётининг ўз таъсирида бўлишига интилади. Бу таъсирнинг мунтазамлигини таъминлаш мақсадида дин халқларнинг ижтимоий ҳаётига, ахлоқий муносабатларига, шунингдек адабиёти ва санъатига ҳам таъсир ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |