Биринчи гуруҳга одамларга ҳомийлик қилувчи, айни вақтда одамларга зарар ва хасталик келтирувчи бўлиб, уларни зарар ва захматлардан қутулиш ва раҳм ва шафқатга эга бўлиш учун ис чиқариш, қурбонлик орқали халос бўлиш мумкин бўлган руҳлар киради. Буларга арвоҳлар, руҳлар мисол бўлади. - Биринчи гуруҳга одамларга ҳомийлик қилувчи, айни вақтда одамларга зарар ва хасталик келтирувчи бўлиб, уларни зарар ва захматлардан қутулиш ва раҳм ва шафқатга эга бўлиш учун ис чиқариш, қурбонлик орқали халос бўлиш мумкин бўлган руҳлар киради. Буларга арвоҳлар, руҳлар мисол бўлади.
Иккинчи гуруҳга, инсонларга зиён келтирувчи ҳисобланган алвасти, ажина, дев каби қабилалардан иборат бўлган руҳий мавжудотлар киради. - Иккинчи гуруҳга, инсонларга зиён келтирувчи ҳисобланган алвасти, ажина, дев каби қабилалардан иборат бўлган руҳий мавжудотлар киради.
- Учинчи гуруҳга эса инсон билан ўзига хос тарзда жинсий муносабатда бўла олади деб тушунилган парилар киради. Ҳозирда ҳам баъзи туманларда буларга бағишланган махсус маросимлар ўтказилади. Жониворлар сўйилади, ҳолвайтар, қатлама ва бошқа махсус таомлар тайёрланади.
Анимизм - Анимизм – лотинча анима – руҳ, жон маъноларини билдиради. Руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини руҳлантириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз нарсаларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари суради. Ибтидоий одамлар осмон ва ер, қуёш ва ой, ёмғир ва шамол, момақалдироқ ва чақмоқни илоҳийлаштириб, уларда руҳ мавжуд деб билганлар. Буддавийлик, христиан, ислом каби жаҳон динларининг барчасининг замирида анимизм мавжуд, яъни уларда ҳам руҳлар тўғрисидаги таълимот бор.
Шомонлик ёки сеҳргарлик - Шомон сўзининг тунгус тилидаги маъноси “сеҳргарлик”дир. Сеҳргарлик афсун, магия- реал натижалар олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ишлар. У тотемизм ва анимизм билан бир вақтда бошланиб, у орқали одамлар ўз тотемлари, ота-боболари билан хаёлан боғланишни амалга оширганлар. Одатда афсунгарлик билан махсус одамлар – афсунгарлар шуғулланган. Сеҳргарлик якка ҳолда ёки жамоа бўлиб амалга оширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |