Диплом бўйича мутахассислиги: Иқтисодчи
Download 70.33 Kb.
|
Dual
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФАР
Профессионал таълимида мутахассис кадрлар тайёрлашда уларнинг касбий билимлари ва маҳорати ҳамда кўникмаларини мунтазам равишда шакллантиришда замонавий меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамиятнинг динамик равишда ўсиб борувчи эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлаш динамикасини таъминлаш муайян касбни эгаллашга йўналтирилган касб таьлими мутахассислари тайёрлашнинг асосий мақсадидан иборатдир. Дуал таълим тизими юқори технологияли ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш орқали кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш воситаларидан бири ҳисобланади. Таълимга йўналтирилган ҳар қандай инвеститсия бир кун келиб ўзини оқлаши сўнгги йиллардаги тажрибалардан маълум. Ўз соҳасида юқори билимга эга, малакали кадрга эҳтиёж ва талаб доим юқори бўлади. Содда қилиб айтганда, яхши мутахассис ҳеч қачон “кўчада қолмайди”. Замон тезкор, ҳар куни ҳар соҳада янгиланишларга гувоҳ бўляпмиз. Шундай шароитда мамлакатимизнинг барча тармоқларида илғор фикрлайдиган, малакали, бугунги кун талабларига мос кадрлар зарур. Сўнгги йилларда юртимизда профессионал таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида. Иқтисодиёт тармоқлари ниҳоятда кенг ва уларга рақобатбардош мутаҳассисларни етказиб бериш осон эмас. Бугунги кунда педагогика коллежи ўқув дастури дуал таълим тизимига асосланади. Боиси, дуал таълим тизими юқори технологияли ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш орқали кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш воситаларидан бири ҳисобланади. Унда назария ва амалиёт бирлиги, ўқув жараёнида фанлараро комплекс ёндашув, кўникма ва билимларни касбий фаолиятда қўллашга эътибор қаратилгани ҳолда, таълим стандартлари асосида компетентлик ёндашувининг асосий тамойилларига тўлиқ жавоб беради. Мазкур тизимнинг энг катта афзаллиги мутахассисларни тайёрлашда ўқув ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ҳамкорлиги ҳамда битирувчиларни юқори даражада иш билан таъминлашдан иборат. Таъкидлаш жоиз, дуал таълим тизими Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, йирик ва кичик бизнес субъектларида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш учун меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали малакали кадрлар тайёрлаш имконини бермоқда. Таълимнинг бундай шакли талабаларнинг ўқув машғулотлари жараёнида олган назарий ва касбий билимларини ишлаб чиқариш шароитида мустаҳкамлаш имконини беради. Замонавий таълим тизимидан кўзланган асосий мақсад ҳам талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, назарий билимларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятини бажаришга тайёргарлигини шакллантиришдан иборат Дуал таълим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш давлат-хусусий шериклик доирасида замонавий илғор юқори технологик ишлаб чиқариш тармоқлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий даражасини таъминлашга қаратилган. Дастурнинг асосий вазифалари: Ишбилармон доиралар вакиллари масъулиятни ўз зиммаларига олишлари шарти билан малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, давлат, иш берувчилар ва таълим муассасалари ўртасида биргаликдаги ўзаро таъсир зонаси яратилиши керак . Download 70.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling