Диплом бўйича мутахассислиги: Психология


Педагогик низоларни келиб чиқиш сабаблари ва конфликтогенлар


Download 0.56 Mb.
bet5/8
Sana14.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1003059
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Pedagogik konfiliktlarni NIGORA OPA

1.2. Педагогик низоларни келиб чиқиш сабаблари ва конфликтогенлар
Педагогик низо – бу ўқитувчи ва ўқувчи, устоз ва шогирд, домла ва талаба ўзаро келишмовчиликлари ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат, ихтилоф, нифоқ “. Адоват, ихтилоф, нифоқ, туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида ўйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчилик, тортишув каби ноҳушликларни назарда тутишади.
Ўқув жараёнида низо—бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазият. Таълим жараёнидаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг билим олиш қобилиятини пасайтиради, гуруҳдаги "руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, ўқувчилар қўнимсизлигини кўпайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, таълим олаётган гуруҳларни бошқаришни, ўқувчилар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Таълим жараёнида низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Педагогик низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта бўлмасин, барча ҳолларда бу низонинг сабаблари ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил қилиниши лозим. Ўқитувчи ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак. Таълим жараёнида низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан: таълимни ташкил қилишдаги камчиликларни; рағбатлантиришнинг такомиллаштирилмагани; ёмон таълим шароитларини; таълим тўғрисидаги қонунларни бузишни; ўқитувчи савиясининг пастлиги; ўзаро муносабатлар маданиятининг қониқарсизлиги ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Педагогик конфликтлар мавхумлигига караб очиқ ёки ёпиқ кўринишларда булиши мумкин.
Очик низолар одатда ўқитувчи ва ўқувчининг кўз олдида, тўғридан-тўғри вужудга келади. Улар тўқнашиш содир бўлгунга қадар тўлиқ етилган булади. Бундай низолар раҳбарият назорати остида турганлиги сабабли таълим жараёни учун унчалик хавф тўғдирмайди ва уларни бошқариш осон кечади.
Ёпик низолар ўта хавфлидир. Бундай низолар аста-секин, белгиланган фурсатда портлайдиган минага ухшатса бўлади. Агар низо хали "етилмаган" ёки уларни бошқалар нигоҳидан яширилса, бошқача килиб айтганда низо ўқитувчи ва ўқувчи ичида бўлса, билингки, бу нихоят хавфли ва уни бошқариш жуда кийин.
Ёпик низолар кўпинча фитна, иғво, ҳийла-найранг, фисқ-фасод шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келади. Улар орага фитна солиш, бузгунчиликка қаратилган бўлиб, ёпгон-яишқ, уйдирма, буҳтон гаплар ўқувчилар учун асосий курол вазифасини бажаради.
Очик низолар кўпинча низо, чақирик шаклида ривожланиши окибатида вужудга келади. Улар очиқдан-очиқ чақириқ товуш чиқариш, даъват этишда ўз ифодасини топади. Бунда ўқитувчилар ўзларига қарама-қарши бўлган ўқувчиларнинг манфаатини ўзининг манфаати томон буришга харакат қилади.
Педагогик низо психологик нуқтаи-назардан олиб қараганда педагогика ва психология фанлари бир-бирига узвий боғлиқдир. Уларнинг ҳар иккиси битта умумий жараённи – инсонни психик фаолияти ҳамда хулқ-атворини тадқиқ этади. Замонавий ўқитувчи ижтимоий психолог бўлмаслиги мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ўртасида ўзаро муносабатларини йўлга сола олиши, болалар жамоасида педагогик-психологик механизмлардан фойдаланишни билиши зарурдир. Шахс шаклланишида у яшаётган муҳит, жамиятнинг роли жуда каттадир.
Педагогик низоларнинг асосий турлари:
Ички шахсий низо;
Мотивацион низо. Амалга оширилмаган фаолият низоси.
Ахлоқий низо. Шахслараро ва гуруҳлараро низолар.
Давомийлигига кўра, педагогик низолар бир нечта турларга бўлинади. Уларнинг асосий турлари қуйидагилардир:
Қисқа муддатда якун топадиган низолар;
Кучсиз, суст кечадиган низолар;
Узоқ муддат давом этадиган низолар;
Кучли, тез кечадиган низолар.
Низоларнинг келиб чиқиш сабабларидан яна бир омили бу яшаш шароитининг яхши эмаслиги. Агар ўқитувчи стресс ҳолатида бўлса ўқувчига нисбатан адолатсиз хатти-ҳаракат қилиши, ўзи билмаган ҳолда юқоридаги хатоларга йўл қўйиши мумкин. Ўқувчида ёмон турмуш тарзи бўлса нафақат ўқитувчи балки ён атрофдаги ҳамма билан зиддиятли ҳолат ва оғир психологик жараён ҳолати юзага келиши мумкин.
Ахлоқий низо – ахлоқ ижтимоий онг шаклларидан биридир, у муайян жамиятда яшовчи кишилар амал қилиши, шахсларнинг бир-бирига, жамиятга, халқ мулкига, оилага, ишлаб чиқариш воситаларига, муайян тартибга солинадиган хатти-ҳаракатлар тизимида кўришимиз мумкин.
Педагогик низолар, зиддиятлар, тўқнашув, қарама-қаршилик, можароларни ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида юзага келмаслиги учун ўқитувчи зиддиятларни олдини ола билиши лозимдир. Замонавий тарзда низоларни бошқаришимиз, зиддиятли муносабатларни тўғри ечимини топишимиз керак.
Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор усуллардан фойдаланилади. Улар орасида энг самарали йўллар қуйидагилар саналади:
Низонинг таъсир доирасини кенгайтирмаслик.
Қулай ечимларни таклиф қилиш.
Ман этилган усулларни қўлламаслик, фойдаланмаслик.
Шикоятлар сонини қисқартириш.
Иккинчи даражали масалаларни ҳам узвий равишда ҳал қилиб бориш.
Низога киришган субъектлар шахсини камситатидан сўзлардан
фойдаланмаслик.
Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор усуллар ҳам қўлланилади. Улар орасида энг самарали усуллардан қуйидагиларни санаб ўтишимиз мумкин: Педагогик жараёндаги муҳим ҳодисалардан бири низо бўлиб, улар юзага келган вазиятларда ижтимоий муносабатлардаги яккаҳокимликка йўл қўйиб бўлмайди.
Одатда педагогик низолар икки усул:
Педагогик усул
Маъмурий усул билан ҳал қилиш турларига бўлинади.
Ўқитувчининг имиджи атрофдагиларга унинг шахси тўғрисида “маълумот” бериш билан бирга ўқувчиларга самарали таъсир кўрсатади. Шу сабабли ўқитувчининг имиджида соддалик, тартиблилик, бежиримлик акс этиши керак.
Низони ҳал қилишнинг педагогик усуллари:
Суҳбат.
Илтимос қилиш.
Ишонтириш.
Низога киришувчиларга қўйилган талаблар ва иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини тушунтириш.
Низони ҳал қилишнинг маъмурий усуллари:
Низога киришувчилар манфаатларини куч билан бостириш;
Уларни бошқа ишга ўтказиш;
Низо қатнашчиларини турли кўринишларда ўзаро ажратиш;
Ахлоқ комиссиясининг қарори;
Раҳбар буйруғи;
Суд қарори.
Ўқитувчи педагогик низо иштирокчиларига педагогик, психологик, педагогик ёрдам кўрсата олиш имкониятига эга бўлиши зарур.
Педагогик низо субъектларига кўрсатиладиган педагогик-психологик ёрдам кўрсатиш турлари:
Маслаҳат бериш;
Ахборотли ёрдам кўрсатиш;
Ташхислаш;
Амалий тренинглар уюштириш;
Хулоса қилиб, ўқитувчининг педагогик фаолиятида юзага келадиган низоларни педагогик-психологик хусусиятларини ўрганиб, таҳлил қилиш, уларни ҳар томонлама йўлларини топиш ва амалиётда қўллаш орқали низоларни бартараф этиш касбий деформацияларни келиб чиқишини олдини олишга ёрдам беради.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling