Диплом бўйича мутахассислиги: Психология


Низоларни ҳал қилишга икки хил ёндошув мавжуд


Download 0.56 Mb.
bet6/8
Sana14.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1003059
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Pedagogik konfiliktlarni NIGORA OPA

Низоларни ҳал қилишга икки хил ёндошув мавжуд:
биринчиси-мавжуд илгор педагогик тажрибаларни урганиш;
иккинчиси-низолар ривожланиши конуниятлари хакдцаги билимларини ва уларни олдини олиш, бартараф қилиш усулларини эгаллаш; (анча қийин йул, аммо анча самарали, чунки турли низолар барчасига бартараф қилиш йўлларини кўрсатиш мумкин эмас).
Педагогика фанлари номзоди В.М.Афонькова низоларга педагогик аралашишнинг муваффақиятлилиги педагогнинг карашларига боғлиқ булади деб таъкидлайди. Бундай кдрашлар камида туртта булиши мумкин:
низога авторитар аралашиш ёндошуви - педагог низо - бу хар доим ҳам ёмон эмаслиги ва у билан курашиш кераклигига ишончи булмаган холда уни бостиришга ҳаракат килади;
нейтралитет ёндошув - педагог тарбияланувчилари ўртасида юзага келадиган туқнашувларни сезмасликка ва аралашмасликка харакат килади;
низодан кочиш - педагог низо - бу юзага келган вазиятдан кандай чиқишни билмаслиги сабабли болалар билан унинг муваффақиятсиз тарбиявий ишлари кўрсаткичи деб ишонади;
низога мақсадга мувофик, аралашиш - педагог тарбияланувчилари жамоасини яхши билишига, тегишли билим ва малакаларига таяниб низо келиб чиқиши сабабларини таҳлил килади, уни бостириш ёки маълум даражагача ривожланиб бориши тўғрисида карор кабул килади.
Ўқув фаолияти шароитларидаги низолар турли хилдаги низолар булади. Педагогика сохаси шахсни мақсадга мувофик шакллантириш барча турлари тўпламидан иборат булади, унинг мохаяти эса ижтимоий тажрибани ургатиш ва узлаштириш бўйича фаолияти хисобланади. Шунинг учун айнан мана шу ерда педагог, ўқувчи ва ота-оналарнинг кунгил хотиржамликлари учун қулай ижтимоий-психологик шароитлар яратиш зарур.

II-БОБ. КОНФЛИКТНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ОМИЛЛАРИ.
2.1. Конфликтларнинг намоён бўлиш шакллари ва турлари

Инсоният тараққиёти тарихи турли, айни пайтда, ўзига хос манфаатли муносабатларга эга, шаклан мазмунан бир-бирини такрорламайдиган шахс, гуруҳ катламлар хамда вокеа-ходисаларга хар хил ёндашувларнинг намоён бўлиши билан характерланади.


Турфа маданият ва ёндашувлар ижтимоий хаётнинг ривожланишининг оқилона асослари павдо бўлишига, таракдиёт конуниятининг назарий ва амалий мезонлари шаклланишига хизмат қилишли билан бирга инсон ва жамият хаётида турли ижтимоий хатарлар, таназзуллар, муросасизликнинг, тоқатсизликнинг бетакрор шаклларининг намоён бўлишига олиб келади.
Шу боис конфликтларнинг намоён бўлиш шакллари ва турларини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган холда қуйидагича: конфликтларнинг объекта, мақсади, окибатлари ҳамда йуналганлиги, уларнинг намоён бўлиш сабаб-оқибатлари, тусатдан, кутулмаганда содир бўлиш вақтига, давомийлиги ва кескинлик даражасига, низолар келиб чиқиши ва унинг иштирокчиларига кўра, ижтимоий хаётнинг ташкил этилганлик даражасига ҳамда вазиятни субъектов идрок этишни хисобга олган холдаги ва бошқа турларига ажратиш мумкин.
Конфликтларнинг намоён бўлиш турига кўра иккига бўлиш мумкин: агонистик муросага келадиган) ва антагонистик (муросасиз).
Агонистик конфликтлар учун куйидагилар хос:
1) конфронтация(конфликт) - социал гуруҳларнинг қарама-қарши сиёсий, экологик, социал манфаатларга пассив карши туриши. Конфронтация очиқ туқнашув шаклини олмайди, аммо фарқли карашлар мавжудлигини кузда тўтиб, рақобатга ўсиб кетиши мумкин;
2) рақиблик - алоҳида одам ёки бирор-бир жамоат ютуқлари ва имкониятлари эътироф этилиши учун кураш. Рақиблик мақсади - яхшироқ социал позицияга эга бўлиш, эътаборли ютуқларга эришиш. Рақиблик ривожланиб, рақобатга утиши мумкин.
3) рақобат - конфликтнинг алохида тоифаси бўлиб, ундан мақсад - бирор-бир фойда, даромад куриш ёки камёб неъматларга эришиш.
Антагонистик конфликтларнинг куйидаги турлари мавжуд:
1) норозилик - мавжуд холатдан аниқ ифодаланмаган холда норозилик билдириш. Аввалига асабийлашув пайдо бўлиб, у ва низоли вазиятга ўтиб боради. Ноаник мақсадлар нисбатан аниқ ифодаланган талабларга айланиб, лекин норозилик ташкилотчиларининг истаклари хамиша хам тушунарли эмас, яъни уларнинг иродаси аниқ ифодаланмаган. Норозилик ўсиб, ғалаён ёки қўзғолонга ўтиб кетиши мумкин;
2) ғалаён - шахс ёки жамоа агрессиясининг жамоавий норозиликни юксак даражада уюштирган холда агрессив тарзда ифодалаш;
3) қўзғолон - шахе ёки жамоа агрессиясининг жамоавий норозиликни юксак даражада уюштирган холда муайян максадга карата ифодалаш;
4) инкилоб - конфликтнинг олий шакли, кўриниши бўлиб, норозиликнинг энг сунгги шакли, мавжуд тузумни сиёсий ағдариб ташлаш йўли, социал-иқтисодий тартибнинг сифат жиҳатидан ўзгаришини англатади. Одатда, инқилоб харакатнинг зуравонлик ишлатган холдаги харбий усулини ва кенг омманинг жалб этилишини назарда тутади.
Конфликтларнинг турли тактикалари мавжуд: турлицарашлар ва устуворлик қилиш. Турли қарашлар - асосий тарқибий қисм бўлиб, иштирокчиларнинг талаблар ёки истаклар тўғрисидаги декларацияларда ифода этилган қарашлари, манфаатлари холати ва йўлланганлигидан далолат беради. Турли қарашлар конфликтнинг процессуал моделида баён этилган карама-карши ахлоқни шакллантиради. Устуворлик қилиш инсон хамжамиятларида социал табакалашув, устувор позициялар учун курашни кўзда тўтиб, бу - одамларнинг куч ишлатишга асосланган хэракатлари тизимидир.

Объектига кура конфликт турлари:


1) иктисодий конфликтлар - улар асосида иктисодий манфаатлар тўқнашуви ётиб, бунда бир тараф манфаатлари иккинчи тараф манфаатлари хисобига кондирилади. Кўпинча жамият ва ҳокимият ўртасидаги глобал инқирозлар асосида айнан иқтисодий сабаблар ётадилар;
2) социал-сиёсий конфликтлар - улар асосида давлатнинг ҳокимият ва социал муносабатлар, партиялар ва сиёсий уюшмалар сохасидаги сиёсатига доир зидциятлар ётади. Улар давлатлараро ва халкаро туқнашувлар билан яқиндан боғлиқ буладилар;
3) мафкуравий конфликтлар - улар асосида одамларнинг жамият, давлат хаётининг турли муаммоларига булган карашларидаги зидциятлар ётади. Улар макро даражада, шунингдек шахс даражасидаги энг кичик бирлашмаларда х,ам юзага келишлари мумкин;
4) социал-иқтисодий конфликтлар - ҳам шахслар, ҳам социал гуруҳлар ўтасида намоён бўлишлари мумкин. Улар асосида ўзаро муносабатлар сохасидаги издан чиқишлар ётади. Юзага келиш сабаблари руҳий (психологик) номувофикдик, инсоннинг бошка инсон томонидан бесабаб қабул қилмаслик, етакчилик, обру-эътибор, таъсир доираси кабилар учун кураш бўлиши мумкин.
5) социал-маиший конфликтлар — улар гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг хаёт, турмуш кабилар тўғрисидаги турли тасаввурга эга эканлиги билан боғлиқ. Улардан асосийси - оилавий муносабатларнинг бузилиши. Конфликт сабаблари - турмушдаги нохушликлар, маънавий-маиший аҳлоксизлик, шунингдек жиддий ғоявий зиддиятлар.
Агар конфликтнинг асоси сифатида тарафларнинг руҳий (психик) холати, хамда одамларнинг шу ҳолатга мувофиқ конфликтли вазиятдаги, ўзини тўтиши олинса, бу холда конфликтларни рационал ва эмоционал турларга ажратиш мумкин. Мақсади ва оқибатларига кўра конфликтлар қуйидаги турларга бўлинадилар: позитив (ижобий), негатив (салбий), конструктив, деструктив; чекланиб колган ҳамда шу туфайли конфликт келтириб чиқарган эхтиёжлар характерига кўра улар моддий, мақомли-ролли (статусно-ролевой) ва маънавий (рухий) буладилар; йуналишига кўра - горизонтал (ҳамкасблар ва ш.к. ўртасида), вертикал (бошликлар ва кўл остидагилар ўртасида) ва аралаш (вертикал ва аралаш конфликтлар энг кўп учрайди); вақт параметрита кўра - киска муддатли ва давомли бўлиши мумкин.
Конфликтларнинг давомийлиги ва кескинлик даражасига кўра турлари:
1) жушкин ва тез (жадал) кечадиган конфликтлар - қизғин ва эмоционаллилиги, конфликт тарафларининг салбий муносабатларини ута кескин намоён этиши билан фарқланиб, оғир хулоса топиши ва фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин. Улар асосида ихтилофдаги кишиларнинг руҳий холати ётади;
2) кескин ва давомли конфликтлар - кўпроқ зиддиятлар анча чуқур, барқарор, муросага келиб булмайдиган ёки муросага келиш жуда қийин ҳолларда юзага келадилар. Конфликтлашаётган тарафлар ўз реакция ва харакатларини назорат қилади. Ҳал бўлишига оид башоратлар ҳам асосан ноаник;
3) яхши ифодаланмаган ва суст кечадиган конфликтлар - кескин булмаган зиддиятлар учун, ёки конфликтнинг фақат бир тарафи фаоллик курсатаётган туқнашувлар учун хос бўлиб, бунда иккинчи тараф ўз позициясини аник белгилашга интилмайди ёки ихтилоф жиддийлашувидан кочади;
4) яхши ифодаланмаган ва жадал кечадиган конфликтлар - агар бундай конфликт муайян эпизоддагина руй берган булса, бу ходда макбул башорат (прогноз) хақида суз бориши мумкин. Ундан кейнн бу каби конфликтлар занжири тизилиб келса, башорат нафакат мураккаб, балки нохуш хам булиши мумкин.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling