Диплом бўйича мутахассислиги
Инвентаризатсия натижаларини аниқлаш тартиби
Download 144.94 Kb.
|
BMI inventarizassiay jarayonini tashkil etish U.Saidov
1.5 Инвентаризатсия натижаларини аниқлаш тартиби
Инвентаризатсия натижаларини аниқлашда, асосан, инвентаризатсия варақаларида ко'рсатилган ма'лумотлардан, моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботларидан, бухгалтерия ҳисобининг синтетик ва аналитик счётларидаги ёзувлардан ҳамда товар ва моддий бойликлар сақланадиган омборларда юритиладиган аналитик карточкалардаги ёзувлардан кенг фойдаланилади. Амалиётда инвентаризатсия натижаларини таққослов ведомостлари тузиш ёрдамида аниқлаш усули кенг қо'лланилмоқда. Агар инвентаризатсия натижалари таққослов ведомости тузиш ё'ли билан аниқланадиган бо'лса, бунинг учун моддий жавобгар шахс томонидан товарлар ҳаракати ҳар бир омбор бо'йича алоҳида-алоҳида юритилиши шарт.
Таққослов ведомостини тузиш учун ма'лумотлар биринчи бухгалтерия ҳисоби ко'рсаткичларидан олинса, иккинчи ма'лумот ҳақиқий товарлар қолдиг'ини ко'рсатувчи инвентаризатсия варақаларидан олинади. Наг иккала ко'рсаткич бир-бири билан таққосланиб, инвентаризатсия натижаси аниқланади. Айрим ҳолларда инвентаризатсия натижаларини аниқлаш фақат со'мда олиб борилади. Бунинг учун бухгалтерия ёзувлари билан инвентаризатсия варақаларининг умумий суммаси бир-бири билан таққосланиб о'ртадаги фарқ суммаси аниқланади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам инвентаризатсия натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномада товар-моддий бойликларни ҳисоб ко'рсаткичи бо'йича фарқининг келиб чиқиш сабаблари, суммаси ко'рсатилади. Агар аниқ-ланган камомад суммаси бевосита моддий жавобгар шахс томонидан то'ланади деб ҳисобланса, уни ундириб олиш чоралари ко'рилади. Моддий жавобгар шахслар томонидан келтирилган камомад суммаси амалдаги қонунга асосан ундирилиб оУнади ва бухгалтерия ҳисобида ёзувларда ко'рсатилади. Инвентаризатсия натижасига ко'ра товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахснинг айби билан кам чиқса. Дебет „Моддий зарарни қоплаш бо'йича ходимнинг қарзи" счёти. Кредит „Товарлар" ёки „Материаллар" счёти. Юқоридаги бухгалтерия ёзуви келтирилган камомад суммаси моддий жавобгар шахс томонидан тан олинганда берилади. Агар келтирилган камомад суммаси бо'йича айбдор шахс аниқланмаса, шахс аниқлангунча, бухгалтерияда қуйидагича ёзув берилади: Дебет „Моддий бойликларни камомади ва бузилиши бо'йича харажатлар" счёти. Кредит „Товарлар" ёки „Материаллар" счёти. Келтирилган камомад суммаси ташкилот кассасига моддий жавобгар шахс томонидан то'ланганда: Дебет „Касса" счёти. Кредит „Моддий зарарни қоплаш бо'йича ходимнинг қарзи" счёти. Инвентаризатсия о'тказиш жараёнида товар-моддий қийматларни ро'йхатга олиш варақасида исте'мол учун яроқли, о'з сифатини ё'қотмаган, ҳар томонлама талабга жавоб берадиган товар-моддий бойликлар ко'рсатилади. Агар о'тказилган инвентаризатсия давомида талабга жавоб бермайдиган, сифати паст ёки моддий жавобгар шахснинг айби билан товарни сақлаш даврида сифати пасайтирилган деб топилган товар-моддий бойликларига алоҳида инвентаризатсия варақаси то'лдирилади. Download 144.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling