Диплом бўйича мутахассислиги
Download 144.94 Kb.
|
BMI inventarizassiay jarayonini tashkil etish U.Saidov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профессионал т аълим муассасаларида инвентаризассия жараёнларини ташкил этиш
- Таълим муассасасида инвентаризассия жараёнларини ташкил этишда замонавий ёндашув.
М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, корхоналар ўз активлари ва мажбуриятларини инвентаризатсия қилишлари лозим. Инвентаризатсиянинг мақсади корхона асосий воситаларининг ҳақиқатда борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатлар (транспорт, тавсифнома, лойиҳалар)ни текшириш ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ойдинлаштиришдан иборат. Корхона, ташкилот ва муассасаларда асосий воситаларни инвентаризатсия қилиш «Инвентаризатсияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМС ва «Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМСга асосланади. «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низом»га мувофиқ, асосий воситалар инвентаризатсияси бир йилда камида бир марта йиллик ҳисобот тузишдан олдин ўтказилади. Асосий воситалар инвентаризатсияси ҳақиқатда борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш техник ҳужжатларини текшириш ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш мақсадларида ўтказилади. Инвентаризатсияни корхона раҳбари буйруғи билан тайинланган инвентаризатсия комиссияси ўтказади ва моддий жавобгар шахс иштирокида асосий воситалар инвентаризатсия қилинади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари корхонанинг мол-мулкининг аҳволи ва ҳаракати, унинг манбалари ҳақида аниқ ахборот бериши лозим, ҳужжатлардаги маълумотлар мавжуд аниқ маълумотларга мавжуд аниқ маълумотларга мос келмоғи шарт. Бироқ айрим ҳолатларда маълум сабабларга кўра тафовутлар келиб чиқади. Бу сақлашда йўл қўйилган табиий камайиш, ҳужжатлардаги хатолар, сувисътемолчилик, талон-тарож қилиш оқибатида юз бериши мумкин. Инвентеризатсия деб аниқланган мавжуд мол-мулклар ва молиявий мажбуриятларни маълум санадаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш орқали аниқлашга айтилади. Инвентаризатсиянинг мақсади, уни ўтказиш тафовутларни тартибга солиш қоидалари ва инвентаризатсия натижаларини расмийлаштириш. 1999 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган БҲМС 19-сон «Инвентаризатсияни ташкил қилиш ва ўтказиш» да белгилаб қўйилган. Download 144.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling