Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати диплом лойиҳасининг мавзуси: Унумдорлиги йилига 25 минг м 3


ХОМ АШЁЛАР ОМБОРИ ВА ҚОРИШМАНИ АРАЛАШТИРИШ


Download 97.33 Kb.
bet10/16
Sana21.06.2023
Hajmi97.33 Kb.
#1640272
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
unumdorligi 25000 m3 bo\'lgan quruq qurilish qorishmasi

4. ХОМ АШЁЛАР ОМБОРИ ВА ҚОРИШМАНИ АРАЛАШТИРИШ
4.1. Мармар кукуни омборлари

Мармар кукуни омборлари Мармар кукунини сақлаш учун, шунингдек уни транспорт воситасидан қабул қилиш ва қоришма тайёрлаш цехнинг сарфлаш бункерига узатиш учун хизмат қилади. Мармар кукуни омборлари қуйидагича синфланади: транспорт йўлларига боғланиши бўйича; сиғими бўйича; силос идишларининг хили бўйича, бошқарилиши ва кукунни узатиши бўйича.


Транспорт йўлларига боғланиши бўйича улар автомобил транспорти ва темирйўл транспорти омборларига бўлинади. Автомобил транспорти йўлларига боғланган омборлар асосан юк ташигич транспорт воситалари ёрдамида тўлдирилади. Темирйўл транспорти йўлларига боғланган омборларга вагонлар ёрдамида мармар кукуни ташиб келтирилади. Сиғими бўйича силос омборлари 100, 150, 200, 240, 360, 480, 720, 1100, 1700, 2500 ва 4000 т мўлжалланади. Алохида силос диаметрлари 3÷7м қилиб ясалади. Қуввати унча катта бўлмаган корхоналарнинг алохида цехлари учун сиғими 10÷25 т лик силос омборлари қўлланилади.
Силос идишларининг хили бўйича улар цилиндр шаклидаги пўлат тунукалардан ва темирбетон қурилмалардан ясалади. Бошқарилишига қараб механиязалаштирилган ва автоматлаштирилган хилларга бўлинади. Қоришма тайёрлаш цехининг сарфлаш бункерига кукун силос омборидан махсус осма трубалар орқали ҳаво босими орқали узатилади.
Мармар кукунининг омбордаги захираси яьни эхтиёж миқдори корхонанинг 5÷10 кунлик ишлаб чиқариш талабига етиши керак. Корхонанинг унумдорлигини таьминлаш учун омбордаги мармар кукуни захирасининг хисобий миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Nц=П·Ц·Пц·1.04 / 0.9·С


Бу ерда П-корхонанинг йиллик унумдорлиги, м3: М-1т қоришмага сарфланадиган кукуннинг ўртача сарфи, кг: Пк-омбордаги кукун захираси, кун; 1.04- Мармар кукунини ташиш ва тушириш пайтида содир бўладиган камайишларни хисобига олувчи коэффициент; 0.9-силос идишларнинг тўлдирилиши коэффициенти; С-йил давомидаги хисобий иш кунлари.


Юқоридаги формула орқали топилган кукун захираси асосида омбор хажми аниқланади. Омбор хажми хамда корхона унумдорлигига қараб ва жад. 6 (илова 2) асосида силос идишларнинг сони аниқланиб, улар бир, икки ёки бир неча қатор қилиб жойлаштирилади.
Унумдорлиги йилига 25 минг м3 бўлган пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш цехи учун талаб қилинадиган мармар кукунининг омбордаги захирасини аниқлаймиз. Кукуннинг сарфи 1т қоришма учун 700 кг. Кукун темирйўл транспорти билан ташилганда унинг меьёрий захираси 10 кун қабул қиламиз. Цехнинг хисобий иш кунлари сони 262 кун.
Кукуннинг омбордаги талаб қилинадиган захирасини формула асосида хисоблаймиз:
Ц=25000·0.700·10·1.04/0.9·262=50т
Корхонанинг унумдорлигига асосан асосида 2 та сиғими 20т силос банкаси қабул қиламиз. Силос идишларининг тўлдирилиш коэффициенти 0.9. Унда силос идишларига 2·20·0.9=36 кукун жойлашади.



Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling