Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати диплом лойиҳасининг мавзуси: Унумдорлиги йилига 25 минг м 3
Download 97.33 Kb.
|
unumdorligi 25000 m3 bo\'lgan quruq qurilish qorishmasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Технологик ускуналарни танлаш
2. ТЕХНОЛОГИК ЛИНИЯЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ
2.1. Технологик линияларни ҳисоблаш учун умумий кўрсатмалар Цехда ишлаб чиқариладиган қоришма (корхонада ишлаб чиқариладиган қоришмалар) учун қуйидаги асосий технологик ҳисоблашлар амалга оширилади: -қоришманинг хилига ва цехнинг (корхонанинг) берилган ишлаб чиқариш унумдорлиги асосида технологик линиялар сонини ҳисоблаш; -ҳар бир технологик линия учун жиҳозлар (машина ва агрегатлар) сонини аниқлаш; -линиялардаги машина ва механизмлардан энг унумли фойдаланишни йўлга қуйиш (технологик тизимларнинг бажарилиши циклограммалари ва х.к); -буюмларни таъмирлаш, техник назорат қилиш ва омборга жўнатиш жараёнини рационал ташкиллаштириш. Асосий технологик жиҳозлар қуйиш цехга жойлаштирилади. Ишлаб чиқариш линиялари эса эни 18, 24, 36м, узунлиги 54÷144м бўлган типовой ишлаб чиқариш биноси равоқларга мос келиши керак. Цехнинг кран ости йўлигача бўлган баландлиги 8,05 м, устунлар орасидаги масофа четки каторлар учун 6 м ва ўрта каторлар учун эса 12 м олинади. [6]. Аралаштириш цехида қуйидаги постлар жойлашади: қоришмаларни тайёрлаш; аралаштириш; таъмирлаш; совутиш; ушлаб туриш; назорат қилиш ва омборларга жўнатиш постлари; шунингдек гипс хом-ашёлар ва комплектловчи тўлдирувчилар сақловчи оралиқ майдончалар ва х.к. Линиянинг технологик жараёни лойиҳаланганда асосий эътибор қоришмани аралаштириш ускуна ва жиҳозларга қаратилиш керак. Қолган барча постлар эса асосий жараённинг ритм бўйича ишлашини таъминлаб бориш керак 2.2. Технологик ускуналарни танлаш Технологик ускуналарга асосан аралаштириш цехидаги машина ва механизмлар (қоришмаларни аралаштириш, қоплаш, тайёр махсулотлар омборига жўнатиш ва х.к.) киради. Ускуналарни танлашда энг кейинги ишлаб чиқарилган ва максимал механизациялаштирилганини танлаш ишлаб чиқариш унумдорлигин ошириш имконини беради. Бундан ташқари ускуна ва жиҳозларни танлаш хом ашё сифатига ва хилига ҳамда қоришманинг тавсифига боғлиқ бўлади. Қўлланиладиган машина ва механизмларни танлашда уларнинг сони, унумдорлиги ва бошқа технологик тавсифлари аниқланади, ёки махсус норматив хужжатлардан, жадваллардан қабул қилинади. аралаштириш цехидаги технологик жараёнларга алоқадор бўлган ускуналар иловада берилган жадваллардан танланади (жадвал 1÷24, илова 1). Талаб қилинадиган машина ва ускуналар сони қуйидаги формула орқали аниқланади: (2.1) Бу ерда Р1-цехнинг (линиянинг) бир соатлик унумдорлиги; Пм-танланган машинанинг (ускунанинг) паспорти бўйича бир соатлик унумдорлиги; Кn-жиҳозлардан фойдаланиш коэффициенти, Кn=0,85. Агар танланган машина ёки ускунанинг бир соатлик унумдорлиги цехнинг талаб қилинадиган бир соатлик унумдорлигидан кўп бўлса у ҳолда машиналар (ускуналар) сони эмас балким улардан фойдаланиш коэффициенти аниқланади: (2.2) Аралаштириш цехининг хом ашёлар эхтиёжига асосан (жадвал 1.3) агрегат-поток усулида Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш учун гипсга бўлган бир соатлик талаб 1,81 т/соат. Аралаштириш аппарати 1 – дона олинади. Аралаштириш цехининг бир соатлик қоришмага бўлган талаби (эҳтиёжи) 6 м3/соат. Демак аралаштириш бир дона танлаймиз. Унинг паспорти бўйича унумдорлиги Пм=2,6м3/соат. У ҳолда бетонқоригич сони (2.1) асосан дона кабул киламиз Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмаларини қопларга қуйиш учун маркаси бўлган 1 дона қопловчи танлаймиз (унумдорлиги 10 м3/соат). Қопларни узатиш учун лентасимон узатгич қабул қиламиз. Шунингдек, цех ичида қоришмани ташиш учун ўзиюрар тележка, тайёр қоплар сифатини назорат қилувчи стенд ускунасини паспорт асосида танлаймиз (қопларнинг оғирлиги ва габарит ўлчамларини эътиборга олган ҳолда). Танланган жиҳозларнинг асосий тавсифлари Қўшимча мосламалар, ускуна ва жиҳозларнинг ведомости Жадвал 2.4.
Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling