Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати диплом лойиҳасининг мавзуси: Унумдорлиги йилига 25 минг м 3
АТРОФ МУҲИТ ВА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ
Download 97.33 Kb.
|
unumdorligi 25000 m3 bo\'lgan quruq qurilish qorishmasi
6. АТРОФ МУҲИТ ВА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ
Лойиҳа қилинаётган объект ёки тадқиқот қилинаётган хом ашёнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ва экологик таҳлил қилиш. Лойиҳа қилинаётган объект ёки тадқиқот қилинаётган хом ашёнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолашда қуйидагиларни ўрганиб чиқиш ва бажариш талаб қилинади. лойиҳа қилинаётган объект ёки тадқиқот қилинаётган хом ашёнинг қурилаётган жойнинг физикогеографик ва иқлим шароитлари шунингдек хом ашёнинг кимёвий таркиби ҳудуднинг экологик ҳолати ва мавжуд таъсир этувчи манбалар ҳудуднинг тупроғи ер ости ва ер усти сув ресурслари ҳамда хом ашё манбалари ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, аҳоли саломатлиги ҳудуднинг мавжуд экологик ҳолатини баҳолаш лойиҳа ечимини ва технологик ечимининг алтернатив вариантларини экологик таҳлил қилиш объект фаолиятида атроф муҳитга таъсир этувчи омиллари (кимёвий моддалар, шовқин, табиий ресурслардан фойдаланиш, қаттиқ чиқиндилар) баҳолаш фаолият давомида ва ишлаб чиқаришда рўй бериши мумкин бўлган авария (ҳалокатли) ҳолатларни ва уларнинг атроф муҳитга таъсирини таҳлил қилиш объект фаолиятининг шунингдек ўрганилаётган хом ашёнинг атроф муҳитга таъсир этиш характери объект фаолиятининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича таклифлар ва тадбирлар объект фаолияти давомида ҳудуднинг экологик ҳолатини олдиндан таҳлил қилиш Лойиҳа қилинаётган объект Навоий вилояти Нурота туманида қурилади. Қурилиш майдони қуйидагилардан иборат: шимолдан - тайёр маҳсулотлар омбори шарқдан - маъмурий ва маиший бино ғарбдан - қўшимча хом ашё омбори жанубдан - мармар кукуни (чиқиндиси) омбори Объектдан маълум бир масофада аҳоли турар жойлари ва озиқ овқат дўконлари жойлашган. Иқлим шароити кескин континентал. Шамол йўналиши ва тезлиги қуйидагича:
Ҳудуднинг экологик ҳолати ва таъсир этувчи омиллар. Лойиҳа қилинаётган объект жойлашадиган раён қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка иқтисослаштирилган. Қурилиш майдонига яқин аҳоли турар пунктлари, касб ҳунар коллежи ва мармар кесиб олиш цехи жойлашган. Мармар цехидан атроф муҳитни ифлослантирувчи чиқиндилар ташланади: булар мармар тошининг кесишидан ҳосил бўладиган мармар кукуни чиқиндиси ҳамда мармар тошлари ташланади. Мармар кукуни чиқиндиси атроф муҳит ҳамда аҳоли турар жойлари ва ўсимликларига етарли миқдорда зарар етказади. Шуни инобатга олган ҳолда қурилаётган объект айнан мармар цехи жойлашган ҳудудда жойлаштирилади. Ҳудуднинг тупроғи ер ости ва ер усти сув ресурслари. Қурилиш жойининг тупроғи ернинг 1 – 1.5 метри ўсимлик чиқиндиларидан иборат унумдор тупроқ, иккинчи пастки қатлам тошлоқ замин , учинчи қатлам катта жинсли тошдан иборат. Ер ости сувлари 20 – 25 м чуқурликда жошлашган. Бетон ва қурилиш конструкцияларига нисбатан агрессив эмас. Ер ости суви карбонатли ичимлик учун ишлатиши мумкин. Ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси аҳоли саломатлиги. Ернинг юқори унумдор тупроқ қисми шўрланмаган, кучли эрозил кузатилмаган. Шу сабабли ҳар хил ўсимликларга бой. Айниқса қишлоқ хўжалиги экинлари буғдой, картошка, қовун – тарвуз ва жўхори сўталари кўп етиштирилади. Кўп йиллик ўсимликлардан мевали дарахтлар, арча, терак, тол ва ҳоказолар. Ҳудуднинг мавжуд табиий экологик ҳолатини баҳолаш Лойиха қилинаётган объект қуриладиган жойнинг физикогеографик ва иқлим шароитлари тупроғи, ер ости ва ер усти сув хавзалари ўсимлик ва хайвонот дунёси, мавжуд таъсир этувчи омиллар ўрганиб чиқилди. Умуман олганда худуднинг мавжуд экологик холати қониқарли атроф мухитга таъсир кўрсатувчан манбалар кузатилади. Лойиханинг ечимини ва технологик ечимнинг алтернатив вариантларини технологик тахлил қилиш. Диплом лойиҳаси бўйича қуруқ қурилиш қоришмалари цехининг қурилиши Нурота туманида қуриш режалаштирилган. Объект қурилишида лойиха қилинган ечимга алтернатив бўлган ечимни экологик нуқтаи назардан таққослаш. Бино ишлаб чиқариш унумдорлиги кўзда тутилган. Алтернатив вариант пардозбоп қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш. Объект қурилишида атроф муҳитга таъсир этувчи омиллар баҳолаш. Объект қурилишида атроф муҳитга таъсир этувчи асосий манбалар: - фойдаланадиган ернинг маълум бир қисмини қурилишга олиш, - қурилиш ер майдонининг табиий ҳолати бузилиши, - ер қазиш ва монтаж ишларини бажаришда ҳамда керакли материалларни ташишда транспорт воситаларини ишлаши натижасиди атроф муҳитга кам миқдорда зарарли қолдиқ моддалари ва ҳар хил чанглар ташланиши, - қурилиш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланиш, сув олиш ва оқава чиқариш, - қаттиқ чиқиндилар мармар тош қолдиқлари ва қурилиш давомида бетон қолдиқларининг ҳосил бўлиши. Қурилиш давомида ва ишлаб чиқаришда рўй бериши мумкин бўлган авария ҳолатларини ва уларнинг атроф муҳитга таъсирини таҳлил қилиш. Объектнинг қурилиши ва фаолияати даврида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатли ҳолатлар масалан, мармар чиқиндилари ташилаётган транспорт воситасида носозлик туфайли чиқиндининг тўкилиши ҳамда атроф муҳитга зарари. чангдан ҳимояланиш мақсадида индивидуал воситалар: респиратор (баргли, шлангли), кўзойнак ва чангга қарши махсус кийимлар. Герметик ускуна ва чангли материалларни ташиб олиб бориш учун герметик асбобларни қўллаш. Ишлаб чиқариш жараёнини максимал механизациялаш ва автоматлаштириш. Бу чора тадбир бутунлай ёки минимал миқдорда ишчилар билан интенсив чанг чивариш жойда чиқариш мумкин. Эффектив ҳавонинг чангини ва намини олиб уни тозалайдиган қурилмаларини қўллаш. Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling